Мухтаров Аббосбек Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.03 –Тери, моъйна, поябзал ва тери-галантерея буюмлари технологияси - “Модификацияланган ипак гидролизати билан чармни тоълдириш технологияси ва унинг структуралиниши”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4487
Илмий раҳбар: Тошев Акмал Юсупович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.15.03
Расмий оппонентлар: Джўраев Абдужалил Маннопович, техника фанлари доктори, профессор; Қаюмов Жўрамирза Абдираматович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Технологик ва истеъмол хусусиятларига эга боълган модификацияланган ипак гидролизати асосидаги тоълдирувчиларни олиш, асосий физик – механик ва кимёвий ҳамда гигиеник хоссаларини сақлаб қолган ҳолда поябзал устки қисми чармларини тоълдириш жараёнининг самарали технологиясини яратишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
поябзал устки қисм чармлари учун модификацияланган ипак гидролизати асосида олинган тоълдирувчини серицин билан дастлабки турли нисбатларидаги композицияларнинг янги турдаги сувда осон эрийдиган тоълдирувчилар олинган ва унинг асосий физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
модификацияланган ипак гидролизати асосидаги тоълдирувчи таркибига кирувчи серициннинг коллагенидаги ион туридаги полипептид, ионлашган –гидроксил, -амин гуруҳлари билан гилоксалдаги фаол карбонил гуруҳи оъзаро таъсирлашиб, ипак гидролизати асосидаги тоълдирувчининг коллаген ва гилоксал оъртасида водород боғларини ҳосил қилиши исботланган;
модификацияланган ипак гидролизати асосида олинган тоълдирувчилар билан тоълдириш технологияси ва унинг структуралашда коъп омилли математик моделлаштиришда модел Стюдент ва Фишер мезонлари боъйича адекват эканлиги тасдиқланган ва жараённи башорат қилиш ҳамда оптималлаштириш учун ишончлилиги исботланган;
комплекс талабларга жавоб берадиган поябзал устки қисм чармлари учун модификацияланган ипак гидролизати асосида олинган тоълдирувчи билан тоълдириш технологияси ишлаб чиқилган ва тоълдирилган чармларнинг физик-механик коърсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Модификацияланган ипак гидролизати асосидаги тоълдирувчиларни олиш ва поябзал устки қисми учун чармларни тоълдириш технологиясини ишлаб чиқиш боъйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёдан (ипак гидролизати, карбоксиметилселлюлоза ва бошқалар) поябзал устки қисми чармини тоълдириш жараёни учун модификацияланган ипак гидролизати асосидаги тоълдирувчиларни Наманган шаҳридаги «ЮКСАЛИШ ЧАРМ САНОАТ СЕРВИС» масъулияти чекланган жамиятига жорий қилинган («Узчармсаноат» уюшмасининг 2025 йил 3 октябрдаги №01-2676 сон маълумотномаси). Натижада умумий равишда поябзал устки қисми чармини тоълдириш жараёни учун анъанавий, импорт қилинадиган Евросинтан МC, Мимтан АТ-1 ва Мимоза РГ тоълдирувчилари оърнига янги маҳаллий, модификацияланган ипак гидролизати асосидаги тоълдирувчиларни қоъллаш имконияти яратилган ҳамда тоълдирувчи таркибига 3% чокловчи агент глиоксал киритилганида ипак гидролизати асосидаги тоълдирувчининг 10 МПа кучланишдаги чоъзилишдаги мустаҳкамлик чегарасини бошқа тоълдирувчиларга нисбатан 18% га оширишга эришилган ҳамда корхонада кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорлик 528 750 000 (беш юз йигирма саккиз миллион етти юз эллик минг) сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish