Sayt test rejimida ishlamoqda

Гафуров Зафар Асраржоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глобал ва минтақавий иқлим ўзгариши шароитида Қарши чўлининг суғориладиган майдонларида қишлоқ хўжалик экинлари эвапотранспирацияси динамикаси», 11.00.04–Метеорология. Иқлимшунослик. Агрометеорология (география фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Gr.64

Илмий раҳбар: Арушанов Михаил Львович, география фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрометеорология илмий-текшириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Гидрометеорология хизмати маркази Гидрометеорология илмий-текшириш институти, DSc.27.06.2017.G.47.01.

Расмий оппонентлар: Сафаров Эшкобул Юлдашевич, техника фанлари доктори, профессор; Ни Анатолий Александрович, география фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: глобал ва минтақавий иқлим ўзгариши шароитида Қарши чўлининг суғориладиган майдонларидаги қишлоқ хўжалик экинларининг эвапотранспирацияси динамикасини баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қишлоқ хўжалик экинлари ва тупроқнинг сув ҳамда радиация баланси тенгламалари асосида потенциал ва ҳақиқий эвапотранспирацияни ҳисоблашнинг модификацияланган алгоритмлари ишлаб чиқилган;

сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланиб ҳақиқий ялпи буғланишни ҳисоблашнинг янги модификацияланган алгоритми асосида қишлоқ хўжалиги экинларининг сувга бўлган талабини аниқлаш имконини берувчи самарали технология яратилган;

глобал ва минтақавий иқлим ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда Қарши чўлидаги сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича технологик ечимлар ишлаб чиқилган;

истиқболда ўсимликлар биоунумдорлигини аниқлашга имкон берувчи, десукцияни табиий шароитда ҳисоблашнинг оддий усули ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қарши чўлида қишлоқ хўжалик экинлари эвапотранспирациясини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

қишлоқ хўжалик экинлари ва тупроқнинг сув ҳамда радиация баланси тенгламалари асосида потенциал ва ҳақиқий буғланиш ҳисобининг модификацияланган алгоритми Сув хўжалиги вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 15 мартдаги 04/25-1139-сон маълумотномаси). Натижада Қарши чўлида инновацион технология ёрдамида экинлар эвапотранспирацияси ҳисобини аниқлашда самарадорликни таъминлаш имконини берган;

сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланиб ишлаб чиқилган ҳақиқий буғланиш ҳисобининг янги модификацияланган алгоритми асосида қишлоқ хўжалиги экинларининг сувга бўлган талабини аниқлаш имконини берувчи самарали технология Сув хўжалиги вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 15 мартдаги 04/25-1139-сон маълумотномаси). Натижада Қарши чўлида сунъий йўлдош маълумотлари ёрдамида экинларнинг сувга бўлган талабини аниқлаш имконини берган;

глобал ва минтақавий иқлим ўзгаришини хисобга олган ҳолда Қарши чўли сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган технологик ечимлар Сув хўжалиги вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 15 мартдаги 04/25-1139-сон маълумотномаси). Натижада иқлим ўзгаришлари шароитида маҳаллий шароитга мослаштирилган ҳақиқий буғланишни ҳисоблаш ва сув ресурсидан оқилона фойдаланиш имконини берган;

ўсимликларнинг биомаҳсулдорлигини янада аниқроқ аниқлаш имкониятини берувчи десукцияни дала шароитида ҳисоблашнинг оддий усули Сув хўжалиги вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 15 мартдаги 04/25-1139-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар республика қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish