Кенжаева Васила Кабуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш - “Маҳаллий хомашёдан оловбардош трикотаж тўқималарини ишлаб чиқариш орқали маҳсулот ассортиментини кенгайтириш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т5118
Илмий раҳбар: Холиқов Қурбонали Мадаминович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.15.03
Расмий оппонентлар: Ханхаджаева Нилуфар Раҳимовна, техника фанлари доктори, профессор; Алланиязов Ғулом Шерниязович, техника фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Маҳаллий оловбардош хомашёдан фойдаланиб, бир қаватли трикотаж тўқималарни ишлаб чиқариш орқали махсулот ассортиментини кенгайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Базалт толасидан бош тўқималар асосида икки ясси игнадонли трикотаж тўқув машинасининг имкониятларидан фойдаланиб, ташқи таъсирга чидамли, оловбардош трикотаж тўқимаси олинган;
базалт тўқималар орқали иссиқлик ўтказилишини тасвирловчи математик моделни ишлаб чиқиш, унинг анизотропли хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда базалт тўқималарнинг хусусиятларини оптималлаштириш ва уларнинг турли иссиқлик режимларида қўлланилиши бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
текстрланган базалт ипидан тўқилган тўқиманинг ишқаланишга чидамлилиги ва мустаҳкамлик хоссаларини параметрлари математик модел асосида қийматлари олинган;
базалт толасидан олинган тўқиманинг қалинлиги ва зичлиги билан унинг иссиққа чидамлилиги ҳамда эгилувчанлик хусусияти ўртасидаги мувозанатни таъминловчи оптимал параметрларни аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Маҳаллий хомашёдан оловбардош трикотаж тўқималарини ишлаб чиқариш орқали маҳсулот ассортиментини кенгайтириш” бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ташқи таъсирга юқори чидамли оловбардош трикотаж тўқима намуналари олиш “Порлоқ Чуст бренди” МЧЖ корхонаси ва “МЕХМАШ” МЧЖ корхоналарига жорий этилган. («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2025 йил 4-ноябрдаги №02/06-2615-сонли маълумотномаси). Натижада махсус ишчилар кийими “МЕХМАШ” МЧЖ корхонасида 1 та ҳимоя фартугининг иқтисодий самарадорлик кўрсаткич натижаларини қуюв цехида фойдаланиладиган ҳимоя фартуги мавжуд ҳимоя фартугидан 9525 сўм корхона иқтисодий тежалган ва ҳар бир фартукдан 9525 сўм тежалиб, 18 та ишчи учун 1 йилда 1071,450 (6 ойда 171,450 сўм) иқтисодий самарадорликга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish