Хамидов Бахтишод Баходировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Узоқ муддатли истиқболда Ўзбекистон иқтисодий ўсишининг инновацион омилларини фаоллаштириш”, 08.00.02 – “Макроиқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt1273
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Чепел Сергей Василевич, иқтисодиёт фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, DSc.14/30.12.2019.I.84.01.
Расмий оппонентлар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Джалилов Достонбек Абдуазизович, фалсафа фанлари доктори (PhD) 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади узоқ муддатли истиқболда иқтисодий ўсишнинг инновацион омилларини фаоллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
миллий иқтисодиётнинг инновацион салоҳиятини шакллантиришда ички ва ташқи технологик оқимлар таъсирини баҳолаш имконини берувчи кўрсаткичларни қўшиш орқали инновацион омилларнинг иқтисодий ўсишга таъсирини акс эттирувчи иқтисодий модел янада такомиллаштирилган;
"бенчмаркинг," "узилишлар таҳлили" ва "илғор амалиётлар таҳлили" каби илмий асосланган методикалардан фойдаланган ҳолда таълим сифатини ошириш ва аккредитация механизмини жорий этиш билан боғлиқ Ўзбекистон инновацион салоҳиятининг ҳозиргача илмий асосланмаган яширин захиралари аниқлан;
таркибий ўзгаришлар динамикаси, барқарор ўсиш салоҳияти ҳамда инерсион ва трансформацион омилларни ҳисобга олган ҳолда, узоқ муддатли ўсиш моделини амалий қўллаш асосида Ўзбекистон иқтисодий ўсишининг ссенарий прогнозлари ишлаб чиқилган;
меъёрий-ҳуқуқий тизимни таҳлил қилишда биринчи марта қўлланилган «контент-таҳлил» усули асосида саноат тармоқларида меҳнат унумдорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг яхлит пакети ишлаб чиқилган ҳамда “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да қўлланилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация ишида олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.05.2025 йилдаги ПФ-76-сон “Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 4-бандини шакллантиришда, жумладан, иқтисодий ривожланишга инновацион омилларни таъсирини инобатга олган методология асосида Ўзбекистон инновацион ривожланишининг асосий омили сифатида таълим тизимини такомиллаштириш, жаҳоннинг илғор илмий-инновацион ютуқларини ўзлаштириш, республиканинг инновация салоҳиятини ошириш қисмига оид механизмларини шакллантиришда фойдаланилган. Натижада, таълим сифати омилининг инновацион ривожланишга ижобий таъсир кучи ошишига эришилмоқда Жумладан, Глобал инновацион индексда охирги йилда Ўзбекистон 4 поғона илдамлади ва илмий мақолалар сони бўйича 47% ҳамда патентлар сони бўйича 500%га ўсиш кузатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.2025 йилдаги 498-сон “Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида” қарорида Ўзбекистон илмий ва инновацион салоҳиятини баҳолаш асосида олий таълимдан кейинги таълим дастурлари аккредитация мезонларини шакллантиришда фойдаланилган. Бунинг натижасида, Ўзбекистонда жаҳоннинг энг илғор мамлакатларида ўзини оқлаган олий таълимдан кейинги таълим, илмий ва инновацион ташкилотлар фаолиятни сифатини назорат қилишнинг янги замонавий тизими амалиётга тадбиқ этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2025 йилдаги 403-сон “Республикада нодавлат таълим хизматлари сифатини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори узоқ муддатли прогнозлар усулидан фойдаланган ҳолда инновацион ривожланиш йўлига ўтишни таъминлашга хизмат қиладиган олий таълимдан кейинги таълим лицензия талаблари ва шартларини шакллантиришда фойдаланилган. Таъкидлаш жоизки, охирги йилда бундай чора-тадбирлар натижаси ўлароқ, олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи нодавлат таълим муассасалари сони 15 тага етди.
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони) 22-мақсадини шакллантиришда тармоқларда меҳнат унумдорлигини ошириш дастурларини кенг жорий қилиш йўналишини шакллантиришда фойдаланилган. Бунинг натижасида, йирик саноат корхоналарида меҳнат унумдорлиги ошириш бўйича ишлар жадаллаштирилиши орқали иқтисодиётда ишлаб чиқариш самарадорлигини 1,5 баробарга ошириш имкони пайдо бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони лойиҳасида (ИД-29502) иқтисодиётни бошқариш тизимини такомиллаштириш, жаҳоннинг илғор инновацион ютуқларини амалиётга кенг жорий этиш натижасида республиканинг инновация салоҳиятини ошириш қисмига оид механизмларини шакллантиришда фойдаланилган. Натижада, Ўзбекистон ва жаҳоннинг илғор мамлакатлари инновацион салоҳияти ўртасидаги фарқ 1,5 баробар камайишига эришилган.
Яширин иқтисодиёт ва коррупсияга қарши курашишда вазирлик ва идораларнинг фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича йўл харитасининг (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармони) 2.13-бандида давлат органларида, шу жумладан ҳудудларда коррупсия даражасини рейтинг баҳолаш методикасини жорий этиш бўйича таклифни шакллартиришда фойдаланилган. Натижада, Ўзбекистон ҳудуд, тармоқ ва соҳаларида коррупсия ва хуфёна иқтисодиёт кўламларини 2 баробарга қисқартиришга эришилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тармоқни ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашнинг ягона тизимини ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида (ИД-51888) иқтисодиёт тармоқларига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишда юқори самарадорликни таъминлаш бўйича таклифларидан фойдаланилган. Бунинг натижаси ўлароқ, тармоқларга хорижий инвестицияларни жалб қилишда сифат кўрсаткичларига эътибор берилган ҳолда, уларнинг самарадорлигини 20%га оширилиш имкони пайдо бўлади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish