Тураева Адиба Икрамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Макроэкономические аспекты развития зеленой экономики в Республике Узбекистан” (Ўзбекистон Республикасида яшил иқтисодиётни ривожлантиришнинг макроиқтисодий жиҳатлари)”, 08.00.02 – Макроиқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4319.
Илмий раҳбар: Аскарова Мавлуда Турабовна, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор в.в.б.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Насирҳоджаева Дилафруз Сабитҳановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Амиров Лочинбек Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида яшил иқтисодиётнинг макроиқтисодий жиҳатларини ривожлантиришни такомиллаштиришга қаратилган илмий-методологик таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Марказий банк томонидан яшил кредитлар учун пастроқ қайта молиялаш ставкалари ёки резерв нормаларини дифференциаллаштириш ҳамда пенсия ва суғурта фондларини узоқ муддатли яшил инфратузилма облигацияларига инвестор сифатида жалб қилиш орқали миллий “яшил молия архитектураси”ни шакллантириш ва монетар сиёсатга интеграция қилиш асосланган;
экологик салбий таъсирга эга, кўп энергия сарфлайдиган корхоналар учун экологик солиқ ва йиғимлар шкаласини босқичма-босқич жорий этиш, энергия тежамкор ва қайта тикланувчи энергиядан фойдаланувчи корхоналар учун солиқ кредитлари, амортизацияни тезлаштириш, ҚҚС бўйича имтиёзларни кенгайтириш орқали “яшил солиқ ислоҳоти”ни жорий этиш таклиф этилган;
иқтисодиётнинг турли даражаларидаги стратегия ва инвестиция дастурларида яшил индикаторлар бўйича ценарий моделлашни мажбурий тартибда амалга ошириш талабини киритиш орқали макроиқтисодий таҳлил ва қарор қабул қилиш жараёнида “ўсиш + экологик барқарорлик + табиий капиталнинг сақланиши” комплекс шартини қўллаш орқали иқтисодий сиёсатни барқарор ва яшил йўналишга ўтказиш таклифи асосланган.
Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришнинг макроиқтисодий жараёнларига таъсир этувчи кўп омилли эконометрик модел асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикасида яшил иқтисодиётнинг макроиқтисодий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-методологик таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
Марказий банк томонидан яшил кредитлар учун пастроқ қайта молиялаш ставкалари ёки резерв нормаларини дифференциаллаштириш ҳамда пенсия ва суғурта фондларини узоқ муддатли яшил инфратузилма облигацияларига инвестор сифатида жалб қилиш орқали миллий “яшил молия архитектураси”ни шакллантириш ва монетар сиёсатга интеграция қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг 2025-йил 28-сентябрдаги № 05-423-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 17-декабрдаги 03-03/1-03/3-13758-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида миллий “яшил молия архитектураси”ни шакллантириш ва монетар сиёсатга интеграция қилиш имкони яратилган;
экологик салбий таъсирга эга, кўп энергия сарфлайдиган корхоналар учун экологик солиқ ва йиғимлар шкаласини босқичма-босқич жорий этиш, энергия тежамкор ва қайта тикланувчи энергиядан фойдаланувчи корхоналар учун солиқ кредитлари, амортизацияни тезлаштириш, ҚҚС бўйича имтиёзларни кенгайтириш орқали “яшил солиқ ислоҳоти”ни жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг 2025-йил 28-сентябрдаги № 05-423-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 17-декабрдаги 03-03/1-03/3-13758-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида экологик солиқ ва йиғимлар шкаласини босқичма-босқич жорий этиш, солиқ кредитлари, амортизацияни тезлаштириш, ҚҚС бўйича имтиёзларни кенгайтиришдан иборат “яшил солиқ ислоҳоти”ни жорий этиш имкони яратилган;
иқтисодиётнинг турли даражаларидаги стратегия ва инвестиция дастурларида яшил индикаторлар бўйича ссенарий моделлаштиришни мажбурий тартибда амалга ошириш талабини киритиш орқали макроиқтисодий таҳлил ва қарор қабул қилиш жараёнида “ўсиш + экологик барқарорлик + табиий капиталнинг сақланиши” комплекс шартини қўллаш орқали иқтисодий сиёсатни барқарор ва яшил йўналишга ўтказиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг 2025-йил 28-сентябрдаги № 05-423-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 17-декабрдаги 03-03/1-03/3-13758-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида стратегия ва инвестиция дастурларида яшил индикаторлар бўйича ссенарий моделлаштиришни мажбурий тартибда амалга ошириш талабини киритиш орқали иқтисодий сиёсатни барқарор ва яшил йўналишга ўтказиш имкони яратилган;
Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришнинг макроиқтисодий жараёнларига таъсир этувчи кўп омилли эконометрик модел асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг 2030-йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг 2025-йил 28-сентябрдаги № 05-423-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 17-декабрдаги 03-03/1-03/3-13758-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг прогноз кўрсаткичлари доирасида макроиқтисодий параметрларни ўзаро мувофиқлаштириш имконияти яратилган.