Сайдуллаев Фаррух Умедулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистонда ИХ–ХИИ асрлар ижтимоий–иқтисодий ва маданий  тараққиётнинг этномаданий жараёнларга таъсири (Термизийлар ҳаёти ва ижоди мисолида)”, 07.00.07 – “Этнография, этнология ва антропология” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tar1359.
Илмий раҳбар: Ахмедова Гулчехра Ўскиновна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.12.01.
Расмий оппонентлар: Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор; Қўзиқулов Икром Умаралиевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистонда ИХ–ХИИ асрларда  ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётнинг этномаданий жараёнларга таъсири (Термизий алломалар ҳаёти ва ижоди мисолида) давом этган трансформацион жараёнлар этнографик- этнологик маълумотлар асосида  ёритиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ИХ – ХИИ асрларда юз берган илк Ренессанс тараққиётида Термизий алломалар илмий мероси муҳим ўрин тутганлиги, хусусан, Термизий нисбаси билан ижод қилган юзга яқин алломаларнинг турли фанлар юзасидан ёзган асарлари дунёнинг нуфузли кутубхоналарида сақланаётганлиги билан боғлиқ маълумотлар илк бор илмий жиҳатдан асосланган;
Термизий алломалар томонидан қолдирилган илмий меросда Мовароуннаҳр аҳолисининг анъанавий турмуш тарзи, хўжалиги, моддий ва маънавий маданияти билан боғлиқ маълумотлар Ал-Ҳаким ат-Термизий, Адиб Собир Термизий Юсуф Ҳаёт Термизийларнинг асарларида келтирилган маълумотлар асосида далилланган;
Термизлик алломалар томонидан яратилган асарларда инсон, табиат ва жамият ҳаётининг узвий боғлиқлиги асосланган бўлиб, бу мутаносиблик этномаданий ҳаётда ҳам ўз ифодасини топганлиги, хусусан, аҳолининг фенологик билимлари урф-одат ва турмуш тарзида ҳам муҳим ўрин тутганлиги билан боғлиқ маълумотлар далилланган;
Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг этнографик кузатишлари асосида яратилган “Солнома”, “Наврўзнома” ва “Будув-ву шаън Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ҳаким Термизий” асарларида келтирилган маълумотлар ўша даврдаги аҳолининг турмуш тарзи ва маданий ҳаётини тушунишда муҳим ўрин тутганлиги, хусусан аҳолининг эътиқодий қарашлари билан боғлиқ бўлган этнографик билимларни бойитганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ИХ–ХИИ асрлар  ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётнинг этномаданий жараёнларга таъсири (Термизийлар ҳаёти ва ижоди мисолида) мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаси асосида:
ИХ – ХИИ асрларда юз берган илк Ренессанс тараққиётида Термизий алломалар илмий мероси муҳим ўрин тутганлиги, хусусан, Термизий нисбаси билан ижод қилган юзга яқин алломаларнинг турли фанлар юзасидан ёзган асарлари дунёнинг нуфузли кутубхоналарида сақланаётганлиги билан боғлиқ маълумотлар илк бор илмий жиҳатдан асосланган ҳақидаги маълумотларга  доирасида “Термизийлар ҳаёти ва ижоди мисолида” мавзуси доирасида “Сурхондарё” телеканалининг “Мозий кўзгуси”, “Мулоқот минбари”, “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканалининг “Буюк юрт алломалари”, “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Инсон қадри” кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканалининг 2023–йил 2 июндаги 06–422–674-сонли маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар ИХ–ХИИ асрларда Сурхон воҳаси тарихи унинг ижтимоий–иқтисодий ва маданий тараққиётининг этномаданий жараёнларга таъсири ва Имом Термизий ва термизий алломаларнинг бой илмий мероси янги материаллар асосида кенг жамоатчиликка тарғиб қилишга хизмат қилган.
Термизий алломалар томонидан қолдирилган илмий меросда Мовароуннаҳр аҳолисининг анъанавий турмуш тарзи, хўжалиги, моддий ва маънавий маданияти билан боғлиқ маълумотлар Ал-Ҳаким ат-Термизий, Адиб Собир Термизий Юсуф Ҳаёт Термизийларнинг асарларида келтирилган маълумотлардан Имом Термизий маркази йиллик режага мувофиқ ўтказиладиган “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Термизийлар илмий мероси ва ислом дининг асл мазмун моҳияти” каби мавзулардаги давра суҳбатларида ҳамда тарғибот тадбирларини ташкил этишда фойдаланилиб, кўзланган самара берган. (Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 5-декабрдаги 01-07/248 сонли маълумотнома). Натижада аждодлар мероси бўйича кенг аҳоли қатламида илмий билим ҳосил қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish