Юлдашев Искандар Абдурашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли технологиялар шароитида банклар фаолиятини трансформациялашни такомиллаштириш”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” бўйича ихтисослик.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2697.
Илмий раҳбар: Алиқориев Олимхон Фурқат ўғли, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.19/04.07.2023.1.88.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бобакулов Тўлқин Ибодиллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Саид Акбарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси давлат тижорат банкларини рақамли технологиялар шароитида трансформация қилишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
мижозларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини баҳолашни такомиллаштириш, рискларни баҳолаш аниқлигини ошириш ва андеррайтерлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш йўли билан бериладиган кредитларнинг ҳажмини оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
банкда бизнес-жараёнларни автоматлаштиришнинг РПА технологиясини жорий этиш орқали молиявий ҳисоботларни тайёрлаш жараёнининг самарадорлигини ошириш таклиф қилинган;
банк тўлов мажбуриятлари (Банк Паймент Облигатион) ва электрон аккредитив технологияларидан фойдаланиш йўли билан ташқи савдо операциялари бўйича тўловлар ҳажмини оширишнинг зарурлиги асослаб берилган;
давлат дастурлари билан амалга ошириладиган ишларни банкнинг Операцион блокига ўтказиш, андеррайтинг ва лойиҳаларни молиялаштириш департаментини бизнеснинг турлари бўйича йўналишларга ажратиш орқали банкнинг ташкилий-функсионал тузилмасининг самарадорлигини ошириш тавсияси асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банклари фаолиятини рақамли технологиялар шароитида трансформациялашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мижозларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини баҳолашни такомиллаштириш, рискларни баҳолаш аниқлигини ошириш ва андеррайтерлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш йўли билан бериладиган кредитларнинг ҳажмини ошириш таклифи АТ “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг амалиётига жорий этилган (Бизнесни ривожлантириш банкининг 2024-йил 11-ноябрдаги 15-07/10490-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Бизнесни ривожлантириш банки томонидан мижозларга берилган кредитлар ҳажми 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 4,8 фоизга ошган;
банкда бизнес-жараёнларни автоматлаштиришнинг РПА технологиясини жорий этиш орқали молиявий ҳисоботларни тайёрлаш жараёнининг самарадорлигини ошириш таклифи АТ “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг амалиётига жорий этилган (Бизнесни ривожлантириш банкининг 2024-йил 11-ноябрдаги 15-07/10490-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида молиявий ҳисоботларни тайёрлаш жараёнининг самарадорлиги 2023-йилда 14,4 фоизга ошган;
банк тўлов мажбуриятлари (Банк Паймент Облигатион) ва электрон аккредитив технологияларидан фойдаланиш йўли билан ташқи савдо операциялари бўйича тўловлар ҳажмини ошириш таклифи АТ “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг амалиётига жорий этилган (Бизнесни ривожлантириш банкининг 2024-йил 11-ноябрдаги 15-07/10490-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Бизнесни ривожлантириш банки томонидан мижозларнинг ташқи савдо операциялари бўйича тўловлар ҳажми 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 21,4 фоизга ошган;
давлат дастурлари билан амалга ошириладиган ишларни банкнинг Операцион блокига ўтказиш, андеррайтинг ва лойиҳаларни молиялаштириш департаментини бизнеснинг турлари бўйича йўналишларга ажратиш орқали банкнинг ташкилий-функсионал тузилмасининг самарадорлигини ошириш таклифи АТ “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг амалиётига жорий этилган (Бизнесни ривожлантириш банкининг 2024-йил 11-ноябрдаги 15-07/10490-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Бизнесни ривожлантириш банкининг соф фоизи даромадлари миқдори 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 29,6 фоизга ошган.