Елизаров Максим Геннадевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Фронт орти хизмат кўрсатиш соҳасини самарадорлигини ошириш омили сифатида ҳарбий рекреацияни фаоллаштириш”, 21.01.08 – Қуролли Кучлар фронт орти (жумладан Қуролли Кучлар турлари, қўшин турлари ва махсус қисмлар бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Har89
Илмий раҳбар: Алимова Гузал Алишеровна Иқтисодиёт фанлари доктори, доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳузуридаги DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01 рақамли илмий даражалар берувчи кенгаш қошидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи Бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Режапов Хайрулло Хикматуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Рахимжонов Қамронбек Илхомжон ўғли иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади фронт орти хизмат кўрсатиш соҳаси самарадорлигини ошириш контекстида ҳарбий рекреацияни ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
фронт ортида шахсий таркибнинг жангга лаёқатлилигини тикловчи тизим самарадорлигини баҳолашда ҳарбий рекреация қиймати ва самарадорлик индекси (ХРҚСИ = (ΔБC × Ки × Км) / (Cр × Т) × 100) нинг қўлланилиши инфратузилмага сарфланган харажатларнинг рентабеллигини ва ҳарбий хизматчиларнинг жанговор кўрсаткичларидаги натижавий ўсишни таъминлаш имконини бериши асослаб берилган;
узоқ муддатли ҳарбий операциялар жараёнида шахсий таркибнинг функсионал ҳолати (стресс, чарчоқ, деформация) билан боғлиқ яширин иқтисодий йўқотишларни рекреациянинг иқтисодий мақбуллиги мезонини (Эҳр>1Е_{ҳр}>1Еҳр>1 Иинт→мин) қўллаш орқали минималлаштириш лозимлиги исботланган;
ҳарбий рекреациянинг иқтисодий самарадорлиги ўсишини потенсиал барқарорлигини таъминлаш (Эҳр↑=мах (Йий0−Йийр): Хҳр) орқали қўлланилиши жанговор потенсиал оширилишига, ресурслардан оқилона фойдаланишга, сарфланадиган умумий харажатларни камайтиришга хизмат қилиши асосланган;
фронт орти хизматлари соҳасида ресурс тақсимотини оптималлаштиришни жанговор таъминот, логистика ва техник қўллаб-қувватлаш асосида (Р опт = Р тот / 1+λ⋅* Э реc) га таяниб рекреациянинг қўлланилиши мудофаа харажатларини камайтиришга ва ҳарбий иқтисодиёт самарадорлиги оширилишига хизмат қилиши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳарбий рекреацияни ижтимоий-иқтисодий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш омили сифатида фаоллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар амалда жорий этилган:
фронт ортида шахсий таркибнинг жангга лаёқатлилигини тикловчи тизим самарадорлигини баҳолашда ҳарбий рекреация қиймати ва самарадорлик индекси (ХРҚСИ = (ΔБC × Ки × Км) / (Cр × Т) × 100) нинг қўлланилиши инфратузилмага сарфланган харажатларнинг рентабеллигини ва ҳарбий хизматчиларнинг жанговор кўрсаткичларидаги натижавий ўсишни таъминлашга қаратилган комплекс ҳаёт таъминоти фаолияти сифатида назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия етилган “Минтақавий иқтисодиёт” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи). Муаллифнинг таклифи талабалар ва курсантларда “ҳарбий рекреация”нинг назарий тушунчасини янада кенгроқ шакллантиришга имкон беради ва ҳарбий иқтисодиёт соҳасидаги тадқиқотларга қизиқишни кенгайтиради;
узоқ муддатли ҳарбий операциялар жараёнида шахсий таркибнинг функсионал ҳолати (стресс, чарчоқ, деформация) билан боғлиқ яширин иқтисодий йўқотишларни рекреациянинг иқтисодий мақбуллиги мезонини (Эҳр>1Е_{ҳр}>1Еҳр>1 Иинт→мин) қўллаш орқали минималлаштириш исботи сифатида назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия етилган “Минтақавий иқтисодиёт” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи). Муаллифнинг таклиф этган модель соҳадаги назарий ёндашувларни трансформация қилиб, универсал диагностика воситаси вазифасини бажаради ҳамда қиммат жиҳозланишнинг хизмат сифатига айланмаслиги (инвестицион парадокс) хавфини барвақт аниқлаш орқали бюджет маблағларини самарали бошқариш имконини яратади.
ҳарбий рекреациянинг иқтисодий самарадорлиги ўсишини потенсиал барқарорлигини таъминлаш (Эҳр↑=мах (Йий0−Йийр): Хҳр) орқали қўлланилиши жанговор потенсиал оширилишига, ресурслардан оқилона фойдаланишга, сарфланадиган умумий харажатларни камайтириш бўйича таклифдан Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан “Тошкент шаҳрида хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш режасини” ишлаб чиқишда (Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2024-йил 15-ноябрдаги 20-829-сонли маълумотномаси), Туризм қўмитаси томонидан “2040-йилгача туризм индустриясини ривожлантириш стратегияси”да чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (32-банд) (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2024-йил 14-декабрдаги 02-12-17-9201-сонли маълумотномаси).  Мазкур механизмдан фойдаланиш мамлакатда 27 минг нафар кишига умумий таъсир билан бирга, ҳарбий-рекреация туризмини ривожлантириш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириш имконини беради ва туризм соҳасида шу сектордан олинган умумий даромад 1,3 фоизга оширилди ва бошқа барча шартлар тенг бўлганда 129 миллиард сўмни ташкил етади;
фронт орти хизматлари соҳасида ресурс тақсимотини оптималлаштиришни жанговор таъминот, логистика ва техник қўллаб-қувватлаш асосида (Р опт = Р тот / 1+λ⋅* Э реc) га таяниб рекреациянинг қўлланилиши мудофаа харажатларини камайтиришга ва ҳарбий иқтисодиёт самарадорлиги оширилиши таклифидан Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан 2021-йил 30-июндаги Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва нуронийларини қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Қўшма чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (2-банд) (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 2-декабрдаги 08-16/12281-сонли маълумотнома). Тадқиқотчи томонидан таклиф етилган ҳарбий спорт рекреацияси мураббийларини тайёрлаш тизими мураббийларни тайёрлаш тизимининг самарадорлигини оширишга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish