Тошматов Шухратжон Абдукосимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Совет ҳокимиятининг ўзбек қишлоқларидаги солиқ сиёсати (1917–1936-йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tar955
Илмий раҳбар: Абдуллаев Музробжон Ғуломович – тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Ерметов Авазбек Абдуллаевич – тарих фанлари доктори, Хатамова Зумрадхон Назиржоновна – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: совет ҳокимиятининг дастлабки даврида (1917–1936-йиллар) Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида солиқ тизимининг шаклланиши ва ривожланиш босқичларини комплекс тадқиқ этиш ва назарий хулосалар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тадқиқотда Туркистон АССР ва Ўзбекистон ССР материаллари асосида совет ҳокимиятининг деҳқон хўжаликларини солиққа тортишнинг синфий табақалаштирилган моделларининг ишлаб чиқилиши ва татбиқи, солиққа тортишдаги “синфий ёндашув” оқибатида фақат камбағал, қисман ўртаҳол деҳқонларга молиявий имтиёзлар берилиши, аксинча бадавлат деҳқон хўжаликларига оғир мажбурият юкланиши натижасида айни хўжаликлар иқтисодий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолгани асосланган;
совет ҳокимиятининг миллий минтақалардаги, хусусан Ўзбекистон ССРда қишлоқ аҳолисидан солиқ ундиришининг усул ва воситалари, қишлоқ жамоаларидан натурал солиқ йиғиш тартиблари, деҳқон хўжаликлари иқтисодий аҳволининг солиқ босимининг оғирлигига боғлиқлик даражаси аниқланган;
қишлоқ хўжалигини ёппасига коллективлаштириш даврида табақалаштирилган солиқ меъёрлари асосан бой-қулоқ хўжаликларини иқтисодий жиҳатдан чеклашга ва уларнинг хусусий мулкдорлик фаолиятини тўхтатиб қўйишга қаратилган муҳим восита вазифасини бажаргани асосланган; 
совет давлатида қишлоқ хўжалигида солиқ ундириш самарадорлигини оширишнинг асосий воситаси сифатида солиқ тўловчиларга солиқ юкини ошириш, молия органларига катта ваколатлар бериш каби тадбирларнинг кенг татбиқ этилиши оқибатида молия органлари хусусий капиталга, иқтисодиётнинг реал сектори бўлган кичик ва ўрта ишлаб чиқарувчиларга – биринчи навбатда деҳқонларнинг иқтисодий имкониятларига жиддий зарба бергани очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг қишлоқ хўжалигидаги солиқ сиёсати ва унинг хусусиятларини тадқиқ этиш юзасидан олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Туркистон АССР ва Ўзбекистон ССР материаллари асосида совет ҳокимиятининг деҳқон хўжаликларини солиққа тортишнинг синфий табақалаштирилган моделларининг ишлаб чиқилиши ва татбиқи, солиққа тортишдаги “синфий ёндашув” оқибатида фақат камбағал ва қисман ўртаҳол деҳқонларга молиявий имтиёзлар берилиши, аксинча бадавлат деҳқон хўжаликларига оғир мажбурият юкланиши натижасида айни хўжаликлар иқтисодий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолганига оид диссертация материалларидан Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг “Ўзбек қишлоқлари тарихи” экспозицияларини бойитиш ва такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 25-январдаги 04-05/261-сонли маълумотномаси). Тақдим этилган илмий-назарий маълумотлар музейга ташриф буюрувчиларнинг Ўзбекистон тарихи бўйича батафсил маълумотларга, билим ва тасаввурларга эга бўлишига хизмат қилган;
диссертациядан ўрин олган совет давлатида қишлоқ хўжалигида солиқ ундириш самарадорлигини оширишнинг асосий воситаси сифатида тўловчиларга солиқ юкини ошириш, молия органларига катта ваколатлар бериш каби тадбирларнинг кенг татбиқ этилиши оқибатида молия органлари хусусий капиталга, иқтисодиётнинг реал сектори бўлган кичик ва ўрта ишлаб чиқарувчиларга – биринчи навбатда деҳқонларнинг иқтисодий имкониятларига жиддий зарба берганига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2024-йил 27-июнда намойиш этилган “Тақдимот” телекўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2024-йил 27-июндаги 06-28-567-сон маълумотномаси). Материаллар телетомошабинларда совет ҳокимияти йилларида ўзбек қишлоқ аҳолисининг моддий аҳволи ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишига хизмат қилган;
совет давлатининг солиқ соҳасидаги қонунчилиги, миллий республикалар, хусусан Ўзбекистон ССРда қишлоқ аҳолисидан солиқ ундиришнинг усул ва воситалари, қишлоқ жамоаларидан натурал солиқ йиғиш тартиблари, деҳқон хўжаликлари иқтисодий аҳволининг солиқ босимининг оғирлигига боғлиқлик даражасига доир маълумотлардан Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг “Ўзбек қишлоқлари тарихи” экспозицияларини тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 25-январдаги 04-05/261-сон маълумотномаси). Материаллар музей экспозициялари кўргазмалилигини оширишга хизмат қилган; 
қишлоқ хўжалигини ёппасига коллективлаштириш даврида табақалаштирилган солиқ меъёрлари асосан бой-қулоқ хўжаликларини иқтисодий жиҳатдан чеклашга ва уларнинг хусусий мулкдорлик фаолиятини тўхтатиб қўйишга сабаб бўлганига доир маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2023-йил 18-августда намойиш этилган “Ўзбек деҳқончилиги тарихидан” телекўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2023-йил 24-августдаги 06-28-1236-сон маълумотномаси). Материаллар кўрсатувни мазмунан бойитишга, илмий хулосаларни мантиқан асослашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish