Ёқубов Шуҳрат Қувандиковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Такрорий экинда турли экиш меъёрлари ва биопрепаратларни кроталариянинг ўсиши, ривожланиши ва кўк масса ҳосилига таъсири (Хоразм вилояти шароитида)”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Qx1696
Илмий раҳбар: Негматова Сурайё Тешаевна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.07.01.
Расмий оппонентлар: Бобомирзаев Пирназар Хурсанович, қишлоқ хоʻжалиги фанлари доктори, профессор; Азизов Бахрам Музапарович, қишлоқ хоʻжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилоятининг ортача шўрланган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида такрорий экин кроталария (Cроталариа жунcеа Л.) нинг кўк масса ҳосилдорлигини оширишда турли биопрепаратлар экиш ва меъёрини аниқлаш ҳамда ишлаб чиқаришга тавсиялар бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Хоразм вилоятининг ўртача шўрланган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида такрорий дуккакли экин – кроталария ўсимлигини “Мўжиза-73” навини парваришлашда юқори кўк масса ва пичан ҳосили етиштиришни таъминлайдиган, ўсиши ва ривожланиши учун қулай бўлган мақбул биопрепаратларни қўллаш ва экиш меъёрлари ишлаб чиқилган.
кроталария ўсимлиги уруғларига экиш олди Азос-Уз (13,3 мл/кг) биопрепарати билан ишлов берилган ва гектарига 20 кг меъёрда экилганда амал даври охирида нитратли азот миқдори тупроқнинг ҳайдов қатламларида 6-12 % га, ҳаракатчан фосфор 5,0-6,0% га ва алмашинувчи калий эса 4 % га кўпайганлиги, тупроқдаги асосий микробиологик гуруҳлар миқдори ошиб, шўрланиш даражаси ўртача шўрланишдан кучсиз шўрланишгача ўзгарганлиги аниқланган;
кроталария ўсимлиги уруғларига экиш олди Азос-Уз (13,3 мл/кг) биопрепарати билан ишлов берилган ва гектарига 20 кг меъёрда экилганда дала шароитида уруғ унувчанлиги (95,2%) юқори бўлиб, унувчанлик экиш меъёри ошиб бориши билан 6,5 % гача камайиб бориши ва биопрепарат қўлланилмаганга нисбатан 3,4 % гача юқори бўлганлиги аниқланган;
кроталария ўсимлиги уруғларига экиш олди Азос-Уз (13,3 мл/кг) биопрепарати билан ишлов берилган ва гектарига 20 кг меъёрда экилганда барг сатҳи 140,4 минг м2/га ни ташкил этиб, 16 кг/га экилган ва биопрепарат қўлланмаганга нисбатан 53,3 минг м2/га.га ҳамда гуллаш фазасида хлорофилл миқдори (077,1 СПАД унит) кўчат сони 100 минг тупга кўпайиши ҳисобига 1,6 СПАД унит.га юқори бўлганнлиги аниқланган;
кроталария ўсимлигини экиш олди уруғлари Азос-Уз (13,3 мл/кг) биопрепарати билан ишлов берилиб, гектарига 20 кг меъёрида экилганда энг юқори 239,8 с/га кўк масса ҳосили олиниб, қўшимча ҳосил биопрепарат қўлланилмаганга нисбатан 10,5 с/га, экиш меъёрига (16 кг/га) нисбатан 28,3 с/га кўп бўлиши ҳамда кўк масса ва пичан таркибидаги оқсил миқдори экиш меъёри (20-24 кг/га) ошиши билан 0,3; 2,8% гача камайиб борганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилоятининг ўртача шўрланган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида кроталария ўсимлигини ўсиши, ривожланиши ва кўк масса ҳосилдорлигига биопрепаратлар қўллаш ва экиш меъёрлари таъсирини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
дуккакли дон экинлар етиштиришга ҳамда чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Хоразм вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида такрорий экилган кроталариядан мўл ва сифатли кўк масса ҳосили етиштириш бўйича” тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/06-04-739-сонли маʼлумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома фермер хўжаликлари учун кроталария ўсимлигини такрорий экинда етиштиришда қўллаш сифатида кенг фойдаланилмоқда;
Хоразм вилоятининг ўртача шўрланган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида кроталария ўсимлигидан кўк масса ҳосили учун кроталарияни уруғларига экиш олди Азос-Уз (13,3 мл/кг) биопрепарти билан ишлов бериш ва гектарига 20 кг меъёрида экиш технологияси Хива (1,2 га) ва Урганч (1,8 га) туманларида, жами 3,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/06-04-739-сонли маʼлумотномаси) Натижада, биологик препарат қўлланмаганга нисбатан амал даври охирида кўчатларни сақланувчанлиги 0,4-0,6 %, поя баландлиги 3,0-10,0 см, туганаклар миқдори 18,0-46,7 дона, илдиз ва анғиз миқдори 1,95-2,40 кг/га.га ошишига эришилган;
ўртача шўрланган ўтлоқи аллювиал тупроқларда такрорий экинда кроталарияни экиш олди уруғлари Азос-Уз (13,3 мл/кг) биопрепарати билан ишлов бериш ва гектарига 20 кг меъёрида экиш технологияси вилоятнинг Хива ва Урганч туманларида, жами 3,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/06-04-739 -сонли маʼлумотномаси). Бунинг натижасида, кроталарияни “Мўжиза-73” навидан гектаридан 218,8-228,5 с/га кўк масса ва 63,4-66,2 с/га пичан ҳосили олиниб, юқори рентабелликка (98,6%-104,2) эришилган. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси турли даражада шўрланган ва қурғоқчил тупроқ-иқлим шароитига мослашган кроталариянинг янги маҳаллий “Мўжиза-73” нави яратилган, 2025-йил 16-майда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал Мулк агентлиги томонидан патент олинган (НАП 20220060).