Бойтўраева Фарангис Ахмад қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Узумнинг (Витис винифера Л.) экспортбоп йирик ғужумли Тайфи розовий ва Хусайни белий навларини йетиштириш технологияси айрим элементларини такомиллаштириш, 06.01.07 – Мевачилик ва узумчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Qx1621
Илмий раҳбар: Нормуратов Илхом Турғунович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Файзиев Жамолиддин Носирович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор; Хўжақулов Файзи Мардонович, қишлоқ хоъжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади узумнинг хўраки Тайфи розовий ва Хусайни белий навлари ҳосили сифатини оширишга қаратилган ғужумларини сийраклаштириш, узум бошларини қоғоз ва матоли қопчалар билан қоплаш ҳамда токнинг икки йиллик новдаларини ҳалқалаш орқали сифатли экспортбоп узум маҳсулотини етиштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Ўзбекистон Республикасининг марказий минтақасида узумнинг истиқболли экспортбоп Тайфи розовий нави ғужумларини 65–70 дона ғужум қолдириб сийраклаштирилганда назоратга нисбатан бир дона ғужумининг вазни 13,4% оғирроқ бўлганлиги, Хусайне белий навида мос равишда бир дона ғужумининг вазни 17,5% га ортганлиги исботланган;
гуллашдан аввалги муддатда ҳар икки навда ҳам шўраларининг ўрта қисми шингилларини навбатлаб сийраклаштириш варианти юқори натижа бериб Тайфи розовий навида бир дона ғужумнинг вазни 31,2% га, ғужумлар қанддорлиги 9,5% га ошганлиги, умумий кислоталилик миқдори эса 9,6% га камайиши, Хусайне белий навида эса мос равишда бир дона ғужум вазни 17,6% га, қанд миқдори 19,0% га ортганлиги ва энг паст кислоталик (5,9%) миқдори аниқланган;
гуллашдан кейинги муддатда Тайфи розовий нави узум бошининг ўрта қисмини навбатлаб сийраклаштириш вариантида бир дона ғужум вазни 17% га ошиб, 5,40 г га етиши, ғужумлар қанд миқдори 0,88% кўпроқ (21,00%), кислоталилик эса 0,23% камроқ (4,75 г/л) бўлганлиги, Хусайне белий навида эса бир дона ғужум вазни 0,62 г га оғирлашганлиги, ғужумлар қанддорлиги 1,06% га кўпайиб, умумий кислоталилик кўрсаткичи 4,3% га камайганлиги аниқланган;
узум ғужумларининг 1-муддат (пиша бошлаш даври) да Тайфи розовий навини оқ қоғоз қопча билан қопланганда, узум бошининг умумий вазни 537,38 г, қанддорлик даражаси 17,72%, кислоталилик 5,57 г/л, Хусайне белий навида эса мос равишда узум бошининг вазни 438,54 г, қанддорлиги 16,50%, умумий кислоталилик миқдори 3,17 г/л бўлганлиги аниқланган;
токнинг икки йиллик новдаларини ҳалқалаш усули гуллашдан аввал қўлланилганда Тайфи розовий навида назоратга нисбатан узум бошининг вазни 30,86 г га, қанддорлиги 0,72% га ортиши ва умумий кислоталилик 0,19 г/л га камайиши, Хусайне белий навида эса узум бошининг вазни ўртача 31,06 г га, қанддорлиги 1,01% ортиши ва умумий кислоталилик миқдори 0,99 г/л га камайганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Узум ғужумларини сийраклаштириш тажрибасининг турлари ва муддатларини ўрганиш, қоғоз қопчалар билан қоплаш агротехнологияси натижасида олинган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
“Узумнинг (Витис винифера Л.) экспортбоп йирик ғужумли Тайфи розовий ва Хусайне белий навларини етиштириш технологияси элементларини такомиллаштириш” номли тавсиянома тасқидланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 14-июлдаги 05/06-04-384-сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома фермер, деҳқон ва томорқа хоʻжаликларида узум (Витис винифера Л.) ҳосилини етиштиришда амалий қоʻлланма сифатида хизмат қилмоқда;
узумнинг Тайфи розовий ва Хусайне белий навлари ҳосил сифатини яхшилашга қаратилган узум ғужумларини гуллашдан кейинги муддатда доналаб сийраклаштириш агротехнологияси Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Узумфермер.уз” МЧЖ, Тошкент вилояти Паркент туманидаги “Гулбог Бурхон” ва “Лола” фермер хўжалигининг 1,0 гектар майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 14-июлдаги 05/06-04-384-сонли маълумотномаси). Натижада, узум ғужумларини гуллашдан кейинги муддатда доналаб сийраклаштириш орқали Тайфи розовий навидан 93 130 000-90 737 500 соʻм соф фойда, рентабеллик кўрсаткичи 125,1-121,9% ни ва Хусайне белий навидан эса 108 529 000-105 574 300 сўм соф фойда олиниб, рентабеллик кўрсаткичи 145,8-141,8% ни ташкил этган;
узумнинг Тайфи розовий ва Хусайне белий навлари ҳосил сифатига қаратилган узум бошларини ғужумлар пиша бошлаши муддатида оқ қоғоз қопчалар билан қоплаш ишланмаси Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Узумфермер.уз” МЧЖ, Тошкент вилояти Паркент туманидаги “Гулбог Бурхон” ва “Лола” фермер хўжалигининг 1,0 гектар майдонида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 14-июлдаги 05/06-04-384-сонли маълумотномаси). Натижада, узум бошларини ғужумлари етила бошлаши муддатида оқ қоғоз қопчалар билан қоплаш орқали Тайфи розовий навидан 104 876 313-98 945 097 соʻм соф фойда, рентабеллик кўрсаткичи 128,6-121,3% ни ва Хусайне белий навидан эса 129 160 050-117 416 216 сўм соф фойда олиниб, рентабеллик кўрсаткичи 159,3-144,8% ни ташкил этган.