Хайдаров Исломжон Махмутали ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғИ номи): “Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлашни ижтимоий-психологик омиллари ва механизмлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/P249.
Илмий маслаҳатчи: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Кадиров Камолиддин Ботирович, психология фанлари доктори, профессор; Душанов Рустам Хўжанович, психология фанлари доктори, доцент; Сафаев Нуриддин Салихович, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро халқаро университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ижтимоий - психологик омиллари ва механизмларини тадқиқ этиш ва уларни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамоат хавфсизлиги соҳасида фаолият юритувчи ходимлар ва бўлғуси ёш офицерларнинг психологик хавфсизлик тўғрисидаги тасаввурларида жамоат хавфсизлиги тушунчаси, аввало, халқ манфаатини ва тартибни сақлаш инсонларни билиш, улар билан коммуникатив мулоқотга киришишнинг турли визуал ҳамда новербал сигналлар йўли билан уларни кайфияти, ниятлари, дунёқараши ва бир-бирларига бўлган шахслараро муносабатларини аниқлаш қобилияти орқали амалга оширилиши муҳим эканлиги аниқланган;
тадқиқот давомида жамоат хавфсизлиги хизмати ходимларининг омма билан ишлаш стратегиясини катта ва кичик гуруҳлар психологияси тамойилларига кўра, фокус (аҳамиятли, индикаторли) гуруҳларни аниқлаш методларини билиши лозим бўлгандагина оммани бошқариш механизмлари (авторитет, тақлид қилиш, роллар позицияси кабилар) амалда ишлаши мумкинлиги исботланган;
жамоат хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий психологиядаги махсус манипулятив ҳамда регулятив техникалар, хусусан мақсадга мувофиқ манфаат келтирувчи тазйиқ, симпатия, антипатия ва ижтимоий хулқни бошқаришнинг бошқа йўллари ва самарадорлиги ижтимоий фикр орқали далилланган;
жамоат хавфсизлиги кадрларининг мулоқотдаги компетентлиги (мулоқотчанлиги, мулоқот техникасини билиши каби) аввало уларнинг ёш, жинс, иш стажи каби муҳим жиҳатларига ҳамда мулоқотда вербал ва новербал, интерактив ва рефлексив-персептив кўникмаларининг ривожланганлик даражаларга боғлиқлиги исботланган;
жамоат хавфсизлиги кадрларининг ижтимоий психологик компетентлиги вербал босим, шахслараро муносабатлар ва низоли вазиятларда конструктив ечимга келиш, яширин лидерликни шакллантирувчи симмуляция орқали конструктив копинг хулқни шаклланишига боғлиқлиги туфайли психоедукациянинг профорентацион йўналишларини фасилитация механизмига кўра аниқлаштириш орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ижтимоий-психологик омиллари ва механизмларини тадқиқ этишга доир тадқиқотдан олинган илмий натижалар асосида:
жамоат хавфсизлиги соҳасида фаолият юритувчи ходимлар ва бўлғуси ёш офицерларнинг психологик хавфсизлик тўғрисидаги тасаввурларида жамоат хавфсизлиги тушунчаси, аввало, халқ манфаатини ва тартибни сақлаш инсонларни билиш, улар билан коммуникатив мулоқотга киришишнинг турли визуал ҳамда новербал сигналлар йўли билан уларни кайфияти, ниятлари, дунёқараши ва бир-бирларига бўлган шахслараро муносабатларини аниқлаш қобилияти орқали амалга оширилиши муҳим эканлиги аниқланган хулосалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23 -августаги ПМ-456-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” ва “Ижтимоий психологик амалиёт” модулларига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20 - августаги ПМ-456 а сон маълумотномаси). Натижада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг тасаввурларида “Шахс ҳақидаги дастлабки таассурот” ва “Инсоннинг асл мақсад муддаоларини билиш, фаҳмлаш” кўникмаларини шакллантириш имконияти яратилган;
тадқиқот давомида жамоат хавфсизлиги хизмати ходимларининг омма билан ишлаш стратегиясини катта ва кичик гуруҳлар психологияси тамойилларига кўра, фокус (аҳамиятли, индикаторли) гуруҳларни аниқлаш методларини билиши лозим бўлгандагина оммани бошқариш механизмлари (авторитет, тақлид қилиш, роллар позицияси кабилар) муҳим эканлигига оид илмий хулосалар Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23 -августаги ПМ-456-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психология” ва “Мулоқот психологияси” модулларига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20 - августаги ПМ-456 а сон маълумотномаси). Натижада Жамоат хавфсизлик университети бўлажак курсантлари ҳамда педагог-психолог мутахассисларда омма билан ишлаш ва психологик ёрдам ҳақидаги ижтимоий тасаввурларига оид ўқув машғулотлари мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
жамоат хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий психологиядаги махсус манипулятив ҳамда регулятив техникалар, хусусан мақсадга мувофиқ манфаат келтирувчи тазйиқ, симпатия, антипатия ва ижтимоий хулқни бошқаришнинг бошқа йўллари ва самарадорлиги ижтимоий фикр орқали далилланганлиги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23 -августаги ПМ-456-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психологик амалиёт”, “Мулоқот психологияси”, “Психологик хизмат” модулларига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20 - августаги ПМ-456 а сон маълумотномаси). Натижада бўлажак жамоат хавфсизлик университети курсантлари ҳамда амалиётчи психолог мутахассисларда гуруҳ билан ишлаш ва аҳолига психологик ёрдам кўрсатишга оид установкалар шакллантиришга эришилган;
жамоат хавфсизлиги кадрларининг мулоқотдаги компетентлиги (мулоқотчанлиги, мулоқот техникасини билиши каби) аввало уларнинг ёш, жинс, иш стажи каби муҳим жиҳатларига ҳамда мулоқотда вербал ва новербал, интерактив ва рефлексив-персептив кўникмаларининг ривожланганлик даражаларга боғлиқлиги исботланганлиги тогрисидаги хулоса Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23 -августаги ПМ-456-сон буйруғига асосан “Ижтимоий-психологик тренинг”, “Мулоқот психологияси”, “Психологик хизмат” модулларига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20 - августаги ПМ-456 а сон маълумотномаси). Натижада Жамоат хавфсизлик университети бўлажак курсантлари ҳамда педагог-психолог мутахассисларда омма билан ишлаш ва психологик ёрдам кўрсатишда ижтимоий-психологик тренингларнинг ўзига хос такомиллашган модели амалиётга жорий этилган.
жамоат хавфсизлиги кадрларининг ижтимоий психологик компетентлиги вербал босим, шахслараро муносабатлар ва низоли вазиятларда конструктив ечимга келиш, яширин лидерликни шакллантирувчи симмуляция орқали конструктив копинг хулқни шаклланишига боғлиқлиги туфайли психоедукациянинг профорентацион йўналишларини фасилитация механизмига кўра аниқлаштириш орқали исботланганлиги тўғрисидаги хулосалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23 -августаги ПМ-456-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” ва “Ижтимоий психологик амалиёт” модулларига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20 - августаги ПМ-456 а сон маълумотномаси). Натижада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларида вербал босим, шахслараро муносабатлар ва низоли вазиятларда конструктив ечимга келишга оид тасаввурлари “Жамоаларни бошқариш” ва “Низоли вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш техника” ларини шакллантириш имконияти яратилган.