Жўраева Икболхон Пўлатовна
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабалар ўқув фаолиятидан қониққанликнинг психологик хусусиятлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/P915.
Илмий раҳбар: Халилова Наргиза Икромалиевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Барно Сайфиддиновна, психология фанлари доктори, профессор; Алимбаева Шахло Турсуновна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабалик даврида ўқув фаолиятидан қониққанлик даражасига таъсир кўрсатувчи психологик омилларини аниқлаш орқали мазкур жараёнини ривожлантиришга хизмат қилувчи амалий усулларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалик даврида ўқув фаолиятидан қониққанликни ўқув мотивацияси билан уйғунлашишига кўра, ўқув фаолиятидан, ўқув-тарбиявий жараён, танланган соҳа, ўқитувчилар билан ўзаро муносабатларидан қониққанлик даражасини кучайтириш туфайли мустақил билиш мотивацияси муҳим эканлиги далилланган;
ўқув фаолиятида эмоционал соҳа компонентларига етакчилик берилиши натижасида эмоционал билимдонлик, ўзини ўзи ундаш қобилияти, эмпатия, ўзгаларнинг эмоционал ҳолатларини билиш қобилиятини талаба ўқув фаолиятидан қониққанлик даражасида ифодаланиши орқали “таълим жараёнига ижобий муносабат” ривожланиши асосланилган;
шахсда ирода кучининг локализациясига кўра, ўқув фаолияти, ўқув жараёни мазмуни, танланган соҳа, ўқитувчи билан муносабатлардан қониққанлик, ҳаёт, бюжет, бўш вақт ва соғлиқдан қониққанликнинг ўзаро интеграциялашуви натижасида “Идеал Мен” нинг психологик детерминациялашуви асосий характерга эга эканлиги далилланган;
ўқув фаолиятида талабалар билиш фаоллигини ошириш учун ўзини ўзи англаш, тушуниш ва билиш, таҳлил қилиш натижасида “Мен” га нисбатан когнитив, фаолиятли-амалий, ижодий, эмоционал-қадриятли муносабатнинг ривожланишига асосланиб, мотивацион-рефлексив соҳага коррексион адаптив таъсир этиш муҳимлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабалар ўқув фаолиятидан қониққанликнинг психологик хусусиятларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
талабалик даврида ўқув фаолиятидан қониққанликни ўқув мотивацияси билан уйғунлашишига кўра, ўқув фаолиятидан, ўқув-тарбиявий жараён, танланган соҳа, ўқитувчилар билан ўзаро муносабатларидан қониққанлик даражасини кучайтириш туфайли мустақил билиш мотивацияси муҳим эканлиги далилланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19- июндаги ПМ-388-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16- июндаги ПМ-388-а-сон маълумотномаси). Натижада талабалик даврида ўқув фаолиятидан, ўқув-тарбиявий жараён, танланган соҳа, ўқитувчилар билан ўзаро муносабатларидан қониққанликнинг ривожланиши билиш мотивацияси каби компонентларининг устувор характерга эга эканлигини таҳлил этишга шароит яратилган;
ўқув фаолиятида эмоционал соҳа компонентларига етакчилик берилиши натижасида эмоционал билимдонлик, ўзини ўзи ундаш қобилияти, эмпатия, ўзгаларнинг эмоционал ҳолатларини билиш қобилиятини талаба ўқув фаолиятидан қониққанлик даражасида ифодаланиши орқали “таълим жараёнига ижобий муносабат” ривожланиши асосланилган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19- июндаги ПМ-388-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16- июндаги ПМ-388-а-сон маълумотномаси). Натижада талабалик даврида ўқув фаолиятидан қониққанликнинг эмоционал интеллект компонентлари билан билан боғлиқлик жиҳатлари асосида тавсиялар ишлаб чиқилган;
шахсда ирода кучининг локализациясига кўра, ўқув фаолияти, ўқув жараёни мазмуни, танланган соҳа, ўқитувчи билан муносабатлардан қониққанлик, ҳаёт, бюджет, бўш вақт ва соғлиқдан қониққанликнинг ўзаро интеграциялашуви натижасида “Идеал Мен” нинг психологик детерминациялашуви асосий характерга эга эканлиги далилланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19- июндаги ПМ-388-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16- июндаги ПМ-388-а-сон маълумотномаси). Натижада талабалик даврида ўқув фаолиятидан қониққанликнинг шахс типлари билан уйғунлашганлиги ҳамда билиш фаоллигини ёшга боғлиқ ривожланиш имкониятлари таҳлил қилинган;
ўқув фаолиятида талабалар билиш фаоллигини ошириш учун ўзини ўзи англаш, тушуниш ва билиш, таҳлил қилиш натижасида “Мен” га нисбатан когнитив, фаолиятли-амалий, ижодий, эмоционал-қадриятли муносабатнинг ривожланишига асосланиб, мотивацион-рефлексив соҳага коррексион адаптив таъсир этиш муҳимлиги исботланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19- июндаги ПМ-388-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16- июндаги ПМ-388-а-сон маълумотномаси). Натижада талабалик даврида ўқув фаолиятидан қониққанликнинг етакчи компонентларига асосланиб, шахс соҳасига коррексион-ривожлантирувчи таъсир кўрсатишнинг амалий имкониятлари кўрсатиб берилган.