Дуйсенгалиев Эрбол Сарсенгалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жанубий Оролбўйи мўйловдор қўнғизлар оиласининг (Coleoptera, Cerambycidae) фаунаси, биологияси ва экологик хусусиятлари”, 03.00.06 - Зоология, 03.00.10 - Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/B1205.
Илмий маслаҳатчи: Жугинисов Тангирберген Исаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.B.04.09.М рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хўжаназаров Ўктам Эштемирович, биология фанлари доктори, профессор; Дауилбаева Кулшат Кенесбаевна, биология фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Оролбўйи мўйловдор қўнғизлар оиласининг (Cолеоптера, Cерамбйcидае) фаунаси, биологияси ва экологик хусусиятларини ўрганиб, уларга қарши курашнинг профилактик чора-тадбирлари ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жанубий Оролбўйи шароитида мўйловдор қўнғизлар (Cолеоптера, Cерамбйcидае)нинг 3 кенжа оила, 12 авлодга мансуб 16 тури аниқланган;
Жанубий Оролбўйи табиий ва антропоген-трансформацияланган экотизимларида мўйловдор қўнғизларнинг Aeolesthes sarta, Xylotrechus namanganensis, Xylotrechus grumi, Turanium scabrum, Mesoprionus angustatus ва Mesoprionus komarovi турлари асосий зараркунондалар сифатида доминантлик қилиши қайд этилган; 
Salix ва Elaeagnus авлоди дарахтларда Cerambycidae оиласига мансуб Xylotrechus ibex, Trirachys sartus ва Xylotrechus (Turanoclytus) namanganensis турларининг тарқалиш мониторинги ўртача 60,7–71,4% эканлиги қайд этилган;
Жанубий Оролбўйи шароитида мўйловдор қўнғизларнинг асосий зараркунондаларига қарши “PIRALAX-LUX” кимёвий препарати қўлланилганда 80,3% биологик самарадорликга эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Жанубий Оролбўйи мўйловдор қўнғизлар оиласининг (Cолеоптера, Cерамбйcидае) фаунаси, биологияси ва экологик хусусиятлари” мавзусида олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Қорақалпоғистоннинг тўқай ва чўл экотизими дарахтларига мўйловдор қўнғизларнинг жумладан, Популус га 5 тур, Салих га 2 тур, Элаеагнус га 8 тур, Ҳалохйлон га 5 тур, Ҳалимодендрон да 1 тури зарар келтириш аниқланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2025 йил 10 июндаги 2-687-сонли маълумотномаси). Натижада, тўқай ва чўл ҳудудлардаги манзарали дарахтларга зарар келтирувчи фитофаглар рўйхати қўмита ва унинг ҳудуддаги бўлимларининг маълумотлар базасига киритилиб, зарарли ҳашаротлар турини аниқлашда, уларнинг биоекологик хусусиятларига оид маълумотлардан фойдаланган ҳолда ўрмон ўсимликларини сақлаб қолиш ҳамда манзарали ўсимликлар зараркунандалари атласи ва тавсияномасини ишлаб чиқиш имконини берган;
Жанубий Оролбўйи шароитида тарқалган мўйловдор қўнғизлар популяцяси, миқдор кўрсаткич зарарлилик даражаси, тарқалиш миқдорлари ва биоекологик хусусиятлари ўрганилиб Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги 2025 йил 10 июндаги 01/01-23-сонли маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги экинлари, шу жумладан ем-хашак ўсимликлар зараркунандаларининг рўйхати маълумотлар базасига киритилиб, уларни доимий назоратга олиш, асосий ўсимлик хўжайинларини аниқлаш, дала мониторингини олиб бориш ҳамда зараркунанда фитофагларга қарши курашда энтомофаг ҳашаротлардан фойдаланиш имконини берган. 

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish