Мамуров Музаффар Мелиқўзиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Қўқон хонлигидаги ер-сув муносабатлари тарихи (XVIII–XIX асрлар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Тар955
Илмий раҳбар: Абдуллаев Музробжон Ғуломович – тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Маҳмудов Шерзодхон Юнусович – тарих фанлари доктори, доцент, Султонов Ўктамбек Абдулғаниевич – тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қўқон хонлиги ҳукм сурган даврда (1709-1876 йиллар) хонлик ҳудудларида амалда бўлган ер-сув муносабатлари ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсида ер ва сувдан фойдаланишнинг тарихан шаклланган анъаналарининг Қўқон хонлиги ҳукм сурган даврдаги сунъий суғоришга асосланган илғор тажрибалари аниқланган, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг хонлик умумий иқтисодиётида тутган ўрни ва аҳамияти асосланган;
Қўқон хонлигида сунъий суғоришга асосланган деҳқончиликнинг ривожланиши, Исфайрам, Аравон, Оқбура каби дарё ва сойларнинг сувлари деярли бутунлай суғоришга олиниши натижасида қирғиз, қипчоқ, қурама, қорақалпоқ, қозоқ каби кўчманчи халқларнинг тобора ўтроқлашиб бориши ва атрофдан турли халқларнинг кириб келиши оқибатида Фарғона водийсининг маҳаллий аҳолиси билан бошқа халқлар ўртасида ҳосилдор ерлар учун кураш бошлангани далилланган;
Қўқон хонлигида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалигига оид хирож, даҳи ду, ушр, салғут, даҳи як, каҳ пули, сабз пули, ўлпон, капсан, харбуза пули, ғўза пули, кўкнор пули, фалижот, алаф пули, танобона, моли боғот, дахи ним каби солиқ ва мажбуриятлар тавсифланган, улар шариат, расмий, фавқулодда жорий этилган солиқлар гуруҳлари бўйича моҳияти очиб берилган;
XVIII аср охири XIX аср бошларида Қўқон хонлигида Суфан, Арсип, Муян, Андижонсой, Шаҳрихонсой, Янгиариқ, Гўртепа, Мамайхон, Бўзсув, Хонариқ, Мусулмонқул канали, Хонариқ, Улуғнаҳр (Улуғнор) каби ариқ ва каналлар қазилиши, янги ерларнинг суғорилиши натижасида Сўфиқишлоқ, Холмирза, Капа, Чинобод, Олимбек, Маллачек, Ўрмонбек, Мадиёрчек каби ўнлаб катта қишлоқлар ҳамда Шаҳрихон шаҳрининг барпо этилиши, янги ўзлаштирилган ерларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш тобора кўпайиб боргани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қўқон хонлигида XVIII–XIX асрлардаги ер ва сув муносабатлари тарихини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
Фарғона водийсида ер ва сувдан фойдаланишнинг тарихан шаклланган анъаналарининг Қўқон хонлиги ҳукм сурган даврдаги сунъий суғоришга асосланган илғор тажрибалари аниқланган, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг хонлик умумий иқтисодиётида тутган ўрни ва аҳамиятига доир илмий натижалардан ва назарий хулосалардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейидаги “Фарғона Ўзбекистон гавҳари”, “Музей дурдоналари” экспозициялари мавзуидаги бўлимини қайта шакллантиришда ҳамда уни бирламчи ҳужжатлар, материаллар билан таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 25-январдаги 04-05/262-сон маълумотномаси). Ушбу материаллар музей экспозицияларини Қўқон хонлиги даври тарихини тўлақонли ёритишга ва ташриф буюрувчи ёшларни билим ва тасаввурларини янада бойитишга хизмат қилган;
Қўқон хонлигида сунъий суғоришга асосланган деҳқончиликнинг ривожланиши, Исфайрам, Аравон, Оқбура каби дарё ва сойларнинг сувлари деярли бутунлай суғоришга олиниши натижасида қирғиз, қипчоқ, қурама, қорақалпоқ, қозоқ каби кўчманчи халқларнинг тобора ўтроқлашиб бориши ва атрофдан турли халқларнинг кириб келиши оқибатида Фарғона водийсининг маҳаллий аҳолиси билан бошқа халқлар ўртасида ҳосилдир ерлар учун кураш бошланганига доир илмий натижалардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейидаги “Фарғона Ўзбекистон гавҳари”, “Музей дурдоналари” экспозициялари мавзуидаги бўлимини қайта шакллантиришда ҳамда уни бирламчи ҳужжатлар, материаллар билан таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 25-январдаги 04-05/262-сон маълумотномаси). Натижада, музейга ташриф буюрувчиларнинг Қўқон хонлиги даври тарихи бўйича билим ва тасаввурлари янада бойитилишига хизмат қилган;
Қўқон хонлигида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалигига оид хирож, даҳи ду, ушр, салғут, даҳи як, каҳ пули, сабз пули, ўлпон, капсан, харбуза пули, ғўза пули, кўкнор пули, фалижот, алаф пули, танобона, моли боғот, дахи ним каби солиқ ва мажбуриятлар тавсифланган, улар шариат, расмий, фавқулодда жорий этилган солиқлар гуруҳлари бўйича моҳиятига доир материаллардан Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг “Фарғона 24”, “Жараён”, “Маънавият сарчашмаси”, “Хайрли кун!” номли дастурлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 19-январдаги 02-12/15-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар кўп сонли телетомошабин ва радио тингловчиларда Қўқон хонлигида амалда бўлган ер-сув муносабатлари ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида янги илмий маълумотларга эга бўлишларига хизмат қилган.
XVIII аср охири XIX аср бошларида Қўқон хонлигида Суфан, Арсип, Муян, Андижонсой, Шаҳрихонсой, Янгиариқ, Гўртепа, Мамайхон, Бўзсув, Хонариқ, Мусулмонқул канали, Хонариқ, Улуғнаҳр (Улуғнор) каби ариқ ва каналлар қазилиши, янги ерларнинг суғорилиши натижасида Сўфиқишлоқ, Холмирза, Капа, Чинобод, Олимбек, Маллачек, Ўрмонбек, Мадиёрчек каби ўнлаб катта қишлоқлар ҳамда Шаҳрихон шаҳрининг барпо этилиши, янги ўзлаштирилган ерларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш тобора кўпайиб борганига доир материаллардан Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг “Фарғона 24”, “Жараён”, “Маънавият сарчашмаси”, “Хайрли кун!” номли дастурлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 19-январдаги 02-12/15-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабин ва радио тингловчиларда Қўқон хонлиги тарихи бўйича янада кўпроқ билимларга эга бўлишларига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish