Авезова Умида Максудовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Хоразм воҳаси шароитида ондатра (Ондатра зибетҳиcа) популяциясининг экологик хусусиятлари ва динамикаси таҳлили», 03.00.10 – Экология (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/B1055.
Илмий раҳбар: Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Боймуродов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор; Темирбеков Раматулла Оразимбетович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм воҳаси шароитида ондатра (О. Зибетҳиcа.Л) популяциясининг экологик хусусиятларини ва сон динамикасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм воҳасида Ондатра (Ондатра зибетҳиcа) популяциясининг ҳозирги ҳолати периферик сув ҳавзаларининг озуқа сиг'ими ва уядан ҳимоя қилиш қобилиятига мувофиқ барқарор эканлиги аниқланган;
ондатрани яшаш жойлари Хоразм вилояти коллектор-дренаж тармоғи қирғоқ чизиғининг типи ва характерига боғлиқлиги аниқланган;
популяция динамикаси Хоразм вилояти сув ҳавзалари сув сатҳининг ўзгариши билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, сув сатҳи паст бўлган йилларда тур сони камайиб, сув миқдорининг ортиши билан кўпайиши асосланган;
ерларнинг ҳимояланганлик даражаси пасайиши натижасида вояга етган ондатралар орасида эркакларнинг нисбий сони аста-секин камайиб бориши, бу эса популяциянинг нохуш ҳолат кўрсаткичи эканлиги исботланган;
ондатра популяцияси сонининг ўзгариши кўп омилли бошқарув тизими назорати остида бўлиб, бунда экзоген ва эндоген омилларнинг популяция хусусиятларига таъсири унинг ёши ва мавсумига қараб кўпайиш интенсивлиги турлича бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм воҳаси шароитида ондатра (Ондатра зибетҳиcа) популяциясининг экологик хусусиятлари ва сон динамикасини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хоразм вилоятида ондатра (Ондатра зибетҳиcа) популяциясининг ҳолати таҳлил қилишда, популяциянинг иқлим шароитларига мослашиши ва зоогеографик тақсимланиши, сув экотизимларининг экологик барқарорлигини сақлаш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 2 октябрдаги 02/08/-3-665-сонли маълумотномаси). Натижада, Қуйи Амударё, жумладан Қорақалпоғистоннинг жанубий ҳудудларидаги коллектр-дренаж тармоқлари соҳалари билан шуғулланувчи илмий ҳодимлар учун қўлланма сифатида, сув экотизимларининг экологик барқарорлигини сақлаш, бигоегоценологик алоқларда турларни кўпайишига ҳамда ҳайвонлар сон динамикасида экологик омилларнинг аҳамиятини баҳолаш имконини берган;
ондатра (Ондатра зибетҳиcа) популяцияси динамикасини аниқлаш ва муҳофаза қилиш бўйича ишлаб чиқилган илмий ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (2025-йил 24 февралдаги 03-03/1-03/3-1816-сон маълумотнома). Натижада, Хоразм вилоятида ондатра (Ондатра зибетҳиcа) популяциясининг экологик мониторинги ва ҳозирги ҳолатини баҳолаш, популяциянинг тарқалишини акс эттирувчи ГАТ харитасини яратиш ва популяция динамикасига таъсир қилувчи эндоген ва экзоген омилларни аниқлаш, шу билан бирга Хоразм вилоятида ондатра (Ондатра зибетҳиcа) популяциясининг кадастр маълумотларини ишлаб чиқиш имконини берган.