Гаффаров Азамат Алишеровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кончилик корхоналарида қўлланилаётган автомабил транспорти жиҳозларини конструктив такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш», 04.00.16 – Кончилик машиналари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т2819.
Илмий раҳбар: Атақулов Лазизжон Нематович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.Т.06.02.
Расмий оппонентлар: Тошов Жавохир Буриевич, техника фанлари доктори, профессор; Муминов Рашид Олимович, техника фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: автосамосвал ҳаво филтри, кузови ва лонжеронларини чидамлилиги, ишончлилигини ошириш ва ишлаш муддатини узайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
карер автомобил транспорти ички ёнув двигателига келадиган ҳавонинг тозалик курсаткичи ва филтр ишлаш муддатига боғлиқлиги, ҳамда улар ички ёнув двигателининг фойдали иш коеффициенти ўртасидаги боғлиқлик ўрнатилган ва унинг математик модели ишлаб чиқилган;
автосамосвал кузовининг турли кўтарилиш бурчакларидаги оғирлик массасининг маркази ўзгаришининг қонунияти чегаравий элементлар усулида аниқланиши ўрнатилган ҳамда автосамосвалнинг юк ташувчи ишчи элементларида кучланишларнинг мос равишда масса маркази ўзгариши эвазига олд ва орқа ғилдиракларнинг кинематикасининг математик модели ишлаб чиқилган;
автосамосвал рамаси лонжеронига вертикал юк таъсирида эгилиш моменти ва деформацияланишининг лонжерон узунлиги бўйича кучлар ўзгариши қонуниятига боғлиқлиги аниқланган;
кузовнинг юк тушириш жараёнида массанинг оғирлик маркази ўзгариши эвазига кучланишнинг ва емирилишнинг кузов кўтарилиш бурчаги ҳамда вақтга нисбатан боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кончилик корхоналарида қўлланилаётган автомобил транспорти жиҳозларини конструктив такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
автосамосвал рамаси юк кўтариш даражасини ошириш мақсадида такомиллаштирилган рама лонжеронлари конструксияси «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг 2025 йил 26 февралдаги 23/01-01-07/161-сон маълумотномаси). Натижада, лонжероннинг таъсир қиладиган кучларга бардошлилиги 15-20 % га ошиши, автосамосвал юк ташиш платформасининг ишлаш муддатини 10-14 % га узайтирилиши ва таъмирлаш ишларига сарфланган вақт 7-10 % га камайтирилиш имконини берган; 
автосамосвал ҳаво таъминлаш тизимининг тозалик даражасини таъминловчи такомиллаштирилган ҳаво филтри конструксияси «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг 2025 йил 26 февралдаги 23/01-01-07/161-сон маълумотномаси). Натижада, автомобил транспорти унумдорлиги 5-7 % га оширилиши ва ички ёнув двигателига кирувчи зарарли чанг миқдори 2-5 % га камайтириши ҳамда автосамосвалнинг ишчи механизмлари оптимал режимда ишлаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish