Алламов Рахматулла Гулмирза ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гурлан гили асосида керамзит олишнинг самарадор масса таркиблари ва технологиясини яратиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т3038.
Илмий раҳбар: Бойжанов Ислом Ражаббоевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Т.20.03.
Расмий оппонентлар: Орзимбетова Гулистан Жаксиликовна, техника фанлари доктори, профессор; Досанова Гулзар Мауленбергеновна, техника фанлари фалсафа доктори, (PhD).
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Гурлан гили асосида самарадор масса таркибларини ва керамзит олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Гурлан кони гили кимёвий-минералогик таркибига кўра, таркибида кварц, каолинит, дала шпати ва бошқа минералларни аҳамияциз миқдорида гидрослюдали хомашё гуруҳига кириши биринчи марта аниқланган;
Гурлан гилининг кимёвий, физик-механик ва технологик хусусиятларини тавсифловчи асосий оксидлар миқдори ва асосий кўрсаткичларига кўра, минерал таркиби “Керамзит шағали, тоши ва қуми” ишлаб чиқариш учун қўлланиладиган ГОСТ 32026-2012 талабларига жавоб бериши ҳамда ушбу гил кўпчиш даражаси бўйича ўрта кўпчийдиган (кўпчиш коеффициенти 3,45 %) ва ўртача кўпчиш интервалига (50 оC ҳарорат) эга бўлган гидрослюдали гиллар гуруҳига тегишли эканлиги асосланган;
ўртача кимёвий-минералогик таркиб, майин дисперслик даражаси (64 % дан юқори) ва майин дисперс эркин кварцнинг кам миқдордалиги, жадал куйдиришда бу гилга осон суюқланувчанлик ва кўпчишни ҳамда уни керамзит олишда ишлатиш имконини бериши исботланган;
илк бор Гурлан гили асосида госсипол смоласи ва Тупроққалъа бархан қуми каби маҳаллий тўғриловчи қўшимчаларни қўллаб самарадор керамзит массалари ишлаб чиқилган;
биринчи марта керамзит олишда госсипол смоласи юқори ҳароратларда пирогенетик характерга эга бўлган ҳолда углеродгача парчаланиб (яъни кўмирлашиб) қайтарувчи ролини ўйнаб, кўпчиш жараёнига сезиларли таъсир кўрсатиши, яъни мақбул куйдириш ҳароратида тажрибавий массаларини ҳажмий зичлигини камайтириши аниқланган;
мақбул массадан олинган тажриба намуналарининг микроструктураси эталондан анча майда ғовакли структураси, янги ҳосилаларнинг кўп даражаси ва шунинг натижасида юқори физик-механик хусусиятлари билан фарқланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гурлан гили асосида маҳаллий қўшимчаларни қўшилган самарадор таркибдан керамзит ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Гурлан гили асосида керамзит олишнинг самарадор масса таркиблари ва технологияси “Азкамар” МЧЖ да амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати” Корхоналар Уюшмасининг 2024 йил 27 декабрдаги 02/15-4101-сонли маълумотномаси). Натижада, керамзит гранулаларини кўпчитиш ҳароратини 100 оC га пасайтириш ва мавжуд стандарт ГОСТ 9757-90 талабларига мос келувчи маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятини берган;
ишлаб чиқилган керамзит шағали таркиби «Триумф горняк» МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати” Корхоналар Уюшмасининг 2024 йил 27 декабрдаги 02/15-4101-сонли маълумотномаси). Натижада, керамзит олишда Гурлан кони гили ва Тупроққалъа бархан қуми ҳамда саноат чиқиндиси госсипол смоласидан фойдаланиш ҳисобига керамзит пишириш ҳарорати 70-100 °C га пасайган, керамзит массаларидан паст ҳароратларда (1050-1080°C) пишириб олинган керамзитнинг физик-механик хоссалари яхшиланган, кўпчиш коеффициенти - 4,45 га, сиқилишга чидамлилиги 2,1 МПа гача оширилган, ҳажмий оғирлиги эса 380 кг/м3 га камайтирилган керамзит доналарини ишлаб чиқариш имконияти яратилган.