Эркаева Нодира Чориёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Филтрловчи қўшимчалар қўллаш билан ўсимлик мойларини рафинациялаш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т3844.
Илмий раҳбар: Ахмедов Азимжон Нормўминович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01. 
Расмий оппонентлар: Мажидов Қахрамон Халимович, техника фанлари доктори, профессор; Рўзибоев Акбарали Турсунбаевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: филтрловчи қўшимчалар қўллаш билан ўсимлик мойларини рафинациялаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсимлик мойларида мойли уруғдаги липоксигеназалар таъсирида ҳосил бўлган гидроперекисларнинг излари ёруғлик, ҳарорат ва маҳсулот таркибидаги намлик ҳисобига металл ионлари ёки бошқа эркин радикаллар билан таъсирлашиб, малон диалдегидларигача парчаланиши исботланган;
пахта ва кунгабоқар мойларини каустик соданинг 250 г/л консентрацияли эритмаси билан сайқалловчи рафинациялаш технологиясига асосан 14,1 дан 4,2 ммол ½ О/кг гача, кунгабоқар мойи учун 17,3 дан 1,4 ммол ½ О/кг гача пасайиши илмий асосланган;
мой-соапсток муҳитидаги муаллақ заррачаларни самарали филтрлаш учун 20% консентрацияли карбамид эритмаси шимдирилган кунгабоқар лузгасининг Кармана опокасимон гили билан 50:50 нисбатдаги аралашмасини 180-200℃ ҳароратда пиролизлаш билан олинган филтрлаш агентининг (ФА) ғовакликлари ўртача ўлчами 77,01 Å бўлганда мойни филтрлаш тезлигини 1,34 мартагача жадаллаштириши илмий асосланган;
70% ли цирка кислотасида юмшоқ усулда фаоллаштирилган Кармана опокасимон гилини кунгабоқар лузгаси билан аралаштириб пиролизлаш натижасида олинган коагулаяцияловчи ва адсорбцион фаолликга эга филтрлаш оқлаш агенти (ФОА) мойнинг кислота ҳамда перекис сонларини 30% гача самарали пасайтиришига эришиши исботланган;
сайқалловчи рафинацияланган пахта ва кунгабоқар мойларига 600 C ҳароратда мой массасига нисбатан 1,5-2,0% миқдорида филтрлаш-оқлаш агенти билан ишлов бериш мой-соапсток муҳитида соапстокни коагуляция марказларини ҳосил қилиб, жипслаштириши ҳисобига филтрлашнинг дастлабки тезлигини 10% гача ошириши илмий асосланган;
оксидланган пахта ва кунгабоқар мойларини сайқалловчи рафинациялаш, мой-соапсток муҳитида мойни самарали филтрлаш учун ФА ва коагуляцияловчи ҳамда адсорбсион фаолликга эга ФОА олиш технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Филтрловчи қўшимчалар қўллаш билан ўсимлик мойларини рафинациялаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида. 
сайқалловчи рафинациялаш технологияси “Асиан голден оил” МЧЖ корхонасида жорий этилган (“Ўзёғмойсаноати корхоналари” уюшмасининг 2024-йил 25-октябрдаги КC/3-369-сонли маълумотномаси). Натижада, мойнинг кислота сонини 0,52 дан 0,17 мг КОҲ/г гача, перекис сонини 18,4 дан 6,4 ½О ммол/кг гача, рангини 23 дан 14 мг Ж гача пасайтиришга ҳамда намуналарни 1,0-2,0% миқдорида филтрловчи агент қўшиб филтрлашда мойнинг филтрланиш тезлиги 0,42 дан 1,63 кг с/м2 гача ошириш имконини берган;
сайқалловчи рафинациялаш ва ФОА агентларини соапстокни мойдан ажратиш технологияси “Султонтех гроуп” МЧЖ корхонасида жорий этилган (“Ўзёғмойсаноати корхоналари” уюшмасининг 2024-йил 25-октябрдаги КC/3-369-сонли маълумотномаси). Натижада, мойга 1,0-2,5% миқдорида филтрловчи-оқловчи агент қўшилиши мойнинг филтрланиш тезлигини 4,56 мартагача ошишига, рангини 12% гача пасайтиришга, кислота сонини 30% гача ва перекис сонини 15% гача камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish