Хошимов Фарход Файзуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пестицидлар, фитогормонлар, юқори молекуляр бирикмалар ва нанокумуш асосидаги юқори дисперсли композициялар шакллантиришнинг коллоид-кимёвий асослари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.DSc/К238.
Илмий маслаҳатчи: Эргашев Ойбек Каримович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Ровшан Исраилович, кимё фанлари доктори, профессор; Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор; Хандамов Даврон Абдуқодирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: махаллий хом-ашёлар асосида нанокумуш тутган барқарор коллоид тизимлар, гибрид гидрогеллар, махаллий иккиламчи хом ашё эритувчи алмашинган эмулсион препаратлар, фитогормон киритилган композициён пестицид тизимлар олишнинг коллоид кимёвий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
барқарор нанокумуш тизимлар синтези хақида янги маълумотлар олинган ва қулай синтез шароити - 20оC харорат, кумуш нитрат - 0,0463 М, қайтарувчилар глюкоза ёки натрий ситрат - 0,1 М, барқарорлаштирувчилар декстрин ёки ПВС - 1% ли консентрациялари эканлиги аниқланган;
буфер экстрагентлар ўсимликлар экстракция унумини орттириши аниқланган ва унум Пеганум ҳармала Л. -16,5%, Ниcотиáна табácум Л. - 15,9%, Сопҳора жапониcа Л. - 18,3 % ни ташкил этиши асосланган;
алкалоид ва флавоноид тутган ўсимликлар аралашмасидан экстрактлар олиш имконияти Пеганум ҳармала Л. ва Сопҳора жапониcа Л. мисолида кўрсатилган ва унум 13,2% ни ташкил этганлиги аниқланган;
“алкалоид+флавоноид=бирикма” реакциялари орқали бирикмалар синтез қилиш имконияти дезоксипеганин ва рутин асосида рутин:дезоксипеганин=1:4 (мол нисбат) комплексини синтез қилиб исботланган;
ўсимликлар экстракти асосида нанокумуш тутган биопестицид-стимулятор композициялар олиш имконияти асосланган ва препаратларнинг “Сариқ занг”, “Уншудринг” ва “Тамаки мозаикаси вируси” каби касаллилларини 74-98% камайтириши аниқланган;
табиий ва синтетик полимерлар миқдори ва турини ўзгартириб биопарчаланувчанлиги бошқариладиган юқори сув сиғимига эга гибрид гидрогеллар синтез қилиш имконияти ҳамда КМС-На:ПАА ва ГЭС:ПАА таркиблар сув сиғими 270 ва 250 ни ташкил этиши асосланган;
Шўртан газ кимё мажмуаси чиқинди эритувчисини (ШГКМЧЕ) эмулсион шаклли пестицидлар олишда, С-150 солвент ўрнига қўллаш мумкинлиги кўрсатилиб, “Акараголд 72%”, “Зелдек экстра” ва “Энтоликур 22,5%” препаратлари таркибида қўлланиши аниқланган;
пестицидлар таркибига фитогормонлар киритиш орқали ўсимликлар стрессини олдини олувчи ва комплекс таъсир кўрсатадиган композициялар олиш имконияти очиб берилган, 1) “Энтоликур 22,5%” + ауксин (НАА)”, 2) “Акараголд 72%” + ауксин (НАА)+ гиббериллин +қахрабо кислота, 3) “Зелдек экстра” + ауксин (НАА) + гиббериллин + қахрабо кислота, 4) “Энтовант 15%” + ауксин (ИБА)+ ситокинин (CППУ) +қахрабо кислота, 5) “Энтолучо 20%” + ауксин (ИБА)+ ситокинин (CППУ) +қахрабо кислота композициялар биосамарадорлиги юқори эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пестицидлар, биорегуляторлар тутган дисперс системаларнинг коллоид-кимёвий тадқиқи ва қоʼлланилиши боʼйича олинган илмий натижалар асосида:
С-150 эритувчиси маҳаллий эритувчига алмаштирилган янги таркибли “Энтоликур 22,5%”, “Акараголд 72%” э.к., “Зелдек экстра” э.к., пестицидлар олиш технологияси “Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚКнинг “2026-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли илмий ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚКнинг 2025 йил 15 ноябрдаги 1494-сон маʼлумотномаси). Натижада, касалликлар, зараркунандалар ва бегона оʼтларга қарши янги препаратлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётда қоʼллаш имконини беради;
фитогормонлар киритилган “Энтоликур 22,5%”, “Акараголд 72%” э.к., “Зелдек экстра” э.к., “Энтовант 15%”, “Энтолучо 20%” пестицидлар олиш технологияси “Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚКнинг “2026-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли илмий ишланмалар ро'йхати”га киритилган (“Ифода Агрокимё Ҳимоя” МЧЖ ҚКнинг 2025 йил 15 ноябрдаги 1494-сон маʼлумотномаси). Натижада, янги таркибдаги пестицид препаратлар олиш технологиясини амалда қўллаш имконини беради;
пестицид препаратларини қўллаш усули “Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚК томонидан “2026-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли илмий ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚКнинг 2025 йил 15 ноябрдаги 1494-сон маʼлумотномаси). Натижада, касалликлар, зараркунандалар ва бегона оʼтларга қарши янги препаратларни қўллаш имконини беради.