Алланазаров Олимжон Рахмоновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғИ номи): “Геоиконик маълумотларни кадастр тизимига информацион технологиялар негизида интеграциялашнинг назарий асослари”, 11.00.07–“Геоинформатика” (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Т980 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, ИК рақами: PhD.03/31.03.2023.Т.03.06
Расмий оппонентлар: Рахмонов Қосимджон, техника фанлари доктори, профессор; Аббасов Субхон Бурхонович, география фанлари доктори, профессор; Ўринов Шерали Рауфович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Геоиконик маълумотларни кадастр тизимига геоинформацион технологиялар негизида интеграциялаштиришнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли масштабли рақамли электрон карталарни яратишда кадастр обектларига доир геодезик ўлчаш натижалари, тегишли масофадан зондлаш материаллари, статистик ва картографик маълумотларни ўзида жамловчи ахборот-аналитик бошқарув тизим консепсияси географик ахборот технологияларига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган;
геодезик ўлчовлардан олинган натижаларни амалиётга татбиқ этишнинг инновацион усули кадастр тизими маълумотлари билан ўзаро интеграцияланган ҳолда ишлаб чиқилган;
кадастрга тегишли маълумотларни янги замон талаблари асосида тизимли шакллантириш негизида мукаммал расмийлаштириш ва ҳудудий хусусиятларини моделлаштиришнинг умумий методологияси кадастр рақамли карталарни яратиш, янгилаш ҳамда масофадан зондлаш материалларини қайта ишлаган ҳолда такомиллаштирилган;
геоахборот тизимларида фотограмметрик, геодезик, картографик маълумотларни қайта ишлаш натижасидан олинган геотасвир маълумотларни ҳамда кадастр объектларини иқтисодий баҳолаш ва ҳуқуқий таъминотини графлар назарияси асосида интеграциялашнинг математик модели ишлаб чиқилган;
ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда геоиконик маълумотларни геоахборот технологияларида кадастр тизимига интеграциялашнинг назарий асосини яратиш негизида кадастр обектларини иқтисодий баҳолаш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Геоиконик маълумотларни кадастр тизимига информацион технологиялар негизида интеграциялашда ахборот-аналитик бошқарув тизими асосида:
кадастр обектларига тегишли маълумотларни жамловчи ГАТ технологияларига асосланган ахборот-аналитик бошқарув тизимининг консепсияси яратилган ва давлат кадастр ишларини юритишга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 16 июндаги 05/06-6619-сон маълумотномаси). Натижада, ГАТ технологияларига асосланган ахборот-аналитик бошқарув тизими консепсияси алгоритмлари ва дастурий комплекси Ўзбекистон Республикаси йер фондини ўзгариши ва йер мониторингини олиб боришда уларнинг ўзгариш динамикасини узоқ муддатга прогноз қилиш имконини берган;
геодезик ўлчашлар ва кадастр тизими маълумотларини ўзаро интеграция қилишнинг инновацион усули АрcГИС дастурида Модел Буилдер модели алгоритми асосида 1: 200 000 ва 1: 25 000 масштабли туман кадастр карталари ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 16 июндаги 05/06-6619-сон маълумотномаси). Натижада, иш самарадорлиги 3 фоизга ошириш имконини берган;
кадастр рақамли карталарни яратиш ва уларни янгилашда масофадан зондлаш материалларидан фойдаланиш пировардида кадастрга тегишли маълумотларни янги замон талаблари асосида тизимли шакллантириш негизида мукаммал расмийлаштириш ва ҳудудий хусусиятларини моделлаштиришнинг умумий такомиллаштирилган методологияси жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 16 июндаги 05/06-6619-сон маълумотномаси). Натижада, барча кадастр рақамли карталарини яратишда масофадан зондлаш материалларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилган; 
турдош геотасвирлардан олинган маълумотларни графлар назарияси асосида умумлаштириш ва бошқаришнинг ишлаб чиқилган математик модели Жиззах вилояти Фориш туманида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 16 июндаги 05/06-6619-сон маълумотномаси). Натижада, кадастр маълумотларини фазовий жойлашувининг аниқлаш, карталар сериясини ишлаб чиқиш ва филтрлаш ҳамда маълумотларни геопарталга экспорт қилиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
геоиконик маълумотларни ГАТ технологиялари негизида кадастр тизимига интеграция қилиш назарияси Сирдарё вилояти Мирзаобод туман кадастр агентлигига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 16 июндаги 05/06-6619-сон маълумотномаси). Натижада кадастр обектлари йер участкаси даражасида шакллантириладиган кадастр маълумотларининг ишончли, ҳаққоний ва шаффоф бўлишини тўлиқ таъминлаш имконини берган;
кадастрни мукаммал шакллантиришда фотограмметрик, геодезик, картографик, иқтисодий,  ҳуқуқий ва ГАТ маълумотларни графлар назарияси асосида ўзаро интеграция қилиш негизида “кадастрни иқтисодий баҳолаш” дастури ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг 2024 йил 25 февралдаги № 202401740 сон гувоҳномаси). Натижада, мукаммал кадастрни шакллантириш ва ҳар томонлама ҳуқуқий-меʼёрий аниқликни таъминлаш самарадорлиги ошириш инконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish