Sayt test rejimida ishlamoqda

Зикиряев Шавкат Худояровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Адсорбцияни ва ғовак муҳитнинг бир жинслимас тўлдирилишини ҳисобга олган ҳолда бир жинслимас суюқликларнинг сизиши масалалари», 01.02.05–Суюқлик ва газ механикаси (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/FM168.

Илмий раҳбар: Хўжаёров Бахтиёр Хўжаёрович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.28.02.2018.Т/FM.61.01.

Расмий оппонентлар: Маликов Зафар Маматқулович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Қаюмов Шукур, физика-математика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: диффузия, гидродинамик дисперсия, конвекция, адсорбция, ғовак соҳанинг бир жинслимас тўлдирилиши ва ички диффузияли масса алмашинувини ҳисобга олган ҳолда ғовак муҳитда биржинслимас суюқликларнинг сизиши ва модда кўчиши жараёнининг гидродинамик моделларини такомиллаштириш ва сонли ечишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бир жинслимас суюқликларнинг ғовак муҳитда сизиши жараёни математик модели адсорбцияни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;

гетероген ғовак муҳитда модда кўчишини аниқлаш учун ҳисоблаш усуллари, алгоритмлари ва дастурлари икки ўринли адсорбцияни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;

аниқ геометрияли икки зонали ғовак муҳитда модда кўчиши масаласи адсорбцияни ҳисобга олиб ечилган;

бир жинсли ва бўлакли бир жинсли ғовак муҳитларда адсорбциянинг таъсирини ҳисобга олиб, тузнинг эриши масаласи ечилган ва сизиш кўрсаткичлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бир жинсли бўлмаган ғовак муҳитларда модда кўчиши жараёнларининг такомиллаштирилган  математик моделлари бўйича ишлаб чиқилган ҳисоблаш усуллари ва дастурий воситалари асосида:

бир жинсли бўлмаган суюқликларнинг ғовак муҳитларда сизишини такомиллаштирилган ҳисоблаш алгоритми ва дастурий воситаси Дарғом ирригация тизимлари ҳудудларида тузнинг эриши ва конвектив-диффузион кўчиш жараёнида адсорбциянинг ролини баҳолаш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 17 октябрдаги 04/15-1973-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланиши муҳандислик ҳисобларни ўтказишга кетадиган вақт ва меҳнат сарфини қисқартириш имконини берган;

адсорбцияни ҳисобга олган ҳолда ғовак муҳитда модда кўчиши жараёнини ҳисоблаш алгоритми ва дастурий воситаси Дарғом ирригация тизимлари ҳудудларида суғориладиган ерларнинг характеристкаларини баҳолаш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 17 октябрдаги 04/15-1973-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланиши суғориладиган ерларнинг характеристкаларини ўрта ва узоқ муддатли башоратлаш сифатини 15% га ошириш имконини берган;

икки зонали ғовак муҳитда модданинг адсорбцияланиб кўчишининг ҳисоблаш алгоритми ва дастурий воситаси Дарғом ирригация тизими бошқармаси томонидан сув етказиб берилаётган ҳудудлардаги суғориладиган ер ва қуйиладиган сувнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлашга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 17 октябрдаги 04/15-1973-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланиши суғориш жараёнида объектнинг гидродинамик параметрларига боғлиқ ҳолда вақт ва фазо бўйича эриган моддаларнинг концентрацияларини аниқлаш сифатини 15-20% га ошириш ва адсорбция  таъсирини ҳисобга олиб, шўрланган тупроқларни ювишни ҳисоблаш аниқлигини 10 фоизга ошириш имконини берган;

хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар системасини сонли ечиш алгоритми ва дастурий восита  92-2015-03 рақамли «A mobile irrigation system for greenhouse»  хорижий грант лойиҳасида бир жинсли бўлмаган ғовак муҳитда модда кўчиши масаласини ечишда фойдаланилган (Малайзия Нилай университетининг 2018 йил 9 июлдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши адсорбциянинг мувозанат, номувозанат, чизиқли ва ночизиқли кинетика ҳолатлари учун модданинг кўчиши тенгламасини ечиш ва концентрациясининг тарқалишини ҳисоблаш имконини берган;

бир жинслимас ғовак муҳитларда модданинг кўчиши жараёнининг математик моделларидан  ФА-Ф078 рақамли «Ғовак муҳитларда бир жинслимас суюқликлар сизиши ва сузилишининг гидродинамик масалалари»  (2012-2016 й.) фундаментал лойиҳасида бир жинсли бўлмаган ғовак муҳитда модданинг адсорбцияланиб кўчиши моделини тузишда ва суюқликнинг сизиши масалаларини ечишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 8 июндаги 89-02-2266-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши сизиш жараёнларида адсорбциянинг ва ички масса алмашинувининг турли хил кинетик жараёнларининг қатлам сизиш кўрсаткичларига таъсирини топиш, тузнинг эриши ва конвектив-диффузион кўчиш жараёнидаги адсорбциянинг ролини кўрсатиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish