Джаббарова Нилуфар Бахтияровна
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талаба-қизларда лидерлик сифатларини ривожлантиришнинг педагогик механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6059.
Илмий раҳбар: Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бекзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор;  Пазилова Меруерт Эрмекбаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти
II.Тадқиқотнинг мақсади талаба-қизларда лидерлик сифатларини ривожлантиришнинг педагогик механизмини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талаба-қизларда лидерлик сифатларини ривожлантириш жараёни объектив-вазиятли (муайян бир вазиятда жамоа мақсадининг аниқлиги ва умумийлиги) ҳамда субектив, шахсий ва ижтимоий-психологик (жамоа аъзоларининг қизиқишлари ва эҳтиёжлари, индивидуал-типологик хусусиятлари ҳамда қадриятли йўналишлари) омилларнинг таъсир натижасини шахс ички йўналганлиги билан адаптивлигини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
талаба-қизларда лидерлик сифатларини ривожлантириш мазмуни мазкур жараёнга ўзгаришлар киритишга доир таълимий, ривожлантирувчи, ҳуқуқий назарияларнинг талаба-қизларнинг ўзларини етакчи сифатида кўра олишларига имкон берадиган муҳитни яратишга қаратилган гендер стереотипларига қарши курашиш стратегиялари билан қайта алоқаси интенсивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
талаба-қизларда лидерлик сифатларини ривожлантиришнинг педагогик моделининг мазмунли-технологик блоки ўқитиш орқали ривожлантириш, бошқаларнинг тажрибаси орқали ўқитиш, қайта алоқа, махсус топшириқлар, лойиҳалар, мустақил таълим; тренинг ва семинарлар, cоучинг каби интерфаол ўқитиш стратегияларини жараёнга мақсадли йўналтириш мантиқига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
талаба-қизларда лидерлик сифатларини ривожлантиришнинг педагогик механизмлари “лидерлик макони”ни яратиш, уларнинг лидерлик салоҳиятини максимал даражада амалга оширишга қаратилган “Пед-Коуч” лойиҳасини жараёнга хос ўзаро боғлиқ элементларининг мета ва қуйи тизимлардаги ҳаракатини босқичма-босқич фаоллаштириш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талаба-қизларда лидерлик сифатларини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
талаба-қизларда лидерлик сифатларини ривожлантириш жараёнини объектив-вазиятли ҳамда субектив, шахсий ва ижтимоий-психологик омилларнинг таъсир натижасини шахс ички йўналганлиги билан адаптивлигини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштириш, талаба-қизларда лидерлик сифатларини ривожлантириш мазмунини мазкур жараёнга ўзгаришлар киритишга доир таълимий, ривожлантирувчи, ҳуқуқий назарияларнинг талаба-қизларнинг ўзларини етакчи сифатида кўра олишларига имкон берадиган муҳитни яратишга қаратилган гендер стереотипларига қарши курашиш стратегиялари билан қайта алоқаси интенсивлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан барча бакалавриат таълим йўналишлари учун “Инклюзив таълим. Госпитал педагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4-мартдаги 55-сонли  буйруғи,  №55180 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талаба-қизларда лидерлик сифатларини ривожлантиришнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талаба-қизларда лидерлик сифатларини ривожлантиришнинг педагогик моделининг мазмунли-технологик блокини ўқитиш орқали ривожлантириш, бошқаларнинг тажрибаси орқали ўқитиш, қайта алоқа, махсус топшириқлар, лойиҳалар, мустақил таълим; тренинг ва семинарлар, коучинг каби интерфаол ўқитиш стратегияларини жараёнга мақсадли йўналтириш мантиқига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92977. “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий аҳлоқий тарбиялашнинг муаммолари” амалий лойиҳасининг талабаларда ташаббускорлик ва ижтимоий дахлдорлик туйғусини тарбиялаш қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025 йил 12-майдаги 215-сон маълумотномаси). Натижада, талаба-қизларда лидерлик сифатларини ривожлантиришга доир педагогик моделларнинг модификацион вариантларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
 талаба-қизларда лидерлик сифатларини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини “лидерлик макони”ни яратиш, уларнинг лидерлик салоҳиятини максимал даражада амалга оширишга қаратилган “Пед-Коуч” лойиҳасини жараёнга хос ўзаро боғлиқ элементларининг мета ва қуйи тизимлардаги ҳаракатини босқичма-босқич фаоллаштириш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан барча бакалавриат таълим йўналишлари учун “Инклюзив таълим. Госпитал педагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4-мартдаги 55-сонли  буйруғи,  №55180 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, педагогик фанларни ўқитиш жараёнида талаба-қизларнинг лидерлик сифатларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish