Мусаев Абдували Сулаймонович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
    

I.Умумий маълумотлар. “Ҳозирги ўзбек тили сленг тизимининг лисоний тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Fil281. 
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий маслаҳатчи: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат           педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Туропов Абдураим Маликович, филология фанлари доктори, профессор Умурқулов Бекпўлат, филология фанлари доктори, профессор Муминов Сиддиқжон Мирсобирович.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги замон сўзлашув нутқи лексикасида сленг бирликларнинг функсионал-стилистик, семантик-прагматик муносабатлари ҳамда структурал тузилишига кўра турларини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ҳозирги сўзлашув нутқи лексик тизимида пайдо бўлган янги луғавий бирликларнинг функсионал ва экспрессивлик хусусиятлари таҳлилига нутқ меʼёрлари нуқтайи назаридан ёндашилиб, улардаги стилистик белгининг воқеланиш ҳолати очиб берилган;
тил тизимининг мураккаб кўринишдаги ташқи ва ички муносабатлари доирасида янги элементлар пайдо бўлишига сабаб туғдирувчи омиллар гуруҳи аниқланган;
сленг ҳодисасини матнда қўлланилган тил бирликлари қуршовида ҳамда бошқа нутқ элементлари билан ўзаро алоқадорликда тадқиқ этиш зарурлиги асосланган;
сленг бирликларининг лисоний фаолият тараққиётига ижтимоий омилларнинг фавқулодда таʼсири натижасида юзага келиши асосланиб, янгидан ҳосил бўлган луғавий бирликларнинг ассоциатив алоқаларга тобелиги, семантик структурасининг мураккаблиги, окказионал ўзгаришларга қодирлиги сингари асосий прагматик фарқловчи хусусиятлари далилланган;
тил танлаш ва саралаш тамойилларига амал қилган ҳолда инновацион ўзгаришларга муносабатда бўлиши оқибатида ижтимоий синовдан ўтган бирликларгина истеʼмолга қабул қилиниши исботланиб, уларнинг луғат таркибидан ўрин олишида муҳим бўлган формал, семантик, функсионал, сўз ясалиш, грамматик, стилистик каби лисоний ҳамда ижтимоий, коммуникатив сингари омиллар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги ўзбек тили сленг тизимининг лисоний тадқиқини ўрганиш асносида олинган илмий натижалар асосида:
ҳозирги сўзлашув нутқи лексик тизимида пайдо бўлган янги луғавий бирликларнинг функсионал ва экспрессивлик хусусиятлари таҳлилига нутқ меʼёрлари нуқтайи назаридан ёндашилиб, улардаги стилистик белгининг воқеланиш ҳолати очиб берилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1 1005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 17-мартдаги 142/1-сон маълумотномаси). Натижада,  фундаментал лойиҳа доирасида яратилган ишларнинг янги манбалар, маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
тил тизимининг мураккаб кўринишдаги ташқи ва ички муносабатлари доирасида янги элементлар пайдо бўлишига сабаб туғдирувчи омиллар гуруҳи аниқланган илмий янгиликларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали томонидан 2017-2020-йиларда бажарилган ФЗ2016-0908165532-сонли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 20-мартдаги 117/1-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу фундаментал лойиҳанинг илмий-оммабоплиги таъминланган ва янги маълумотлар билан такомиллашган;
сленг ҳодисасини матнда қўлланилган тил бирликлари қуршовида ҳамда бошқа нутқ элементлари билан ўзаро алоқадорликда тадқиқ этиш зарурлиги асосланган хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2022–2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 24-мартдаги 608-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг назарий қисмининг янги манбалар билан бойитилишига эришилган; 
 сленг бирликларининг лисоний фаолият тараққиётига ижтимоий омилларнинг фавқулодда таʼсири натижасида юзага келиши асосланиб, янгидан ҳосил бўлган луғавий бирликларнинг ассоциатив алоқаларга тобелиги, семантик структурасининг мураккаблиги, окказионал ўзгаришларга қодирлиги сингари асосий прагматик фарқловчи хусусиятлари далилланган илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1 1005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 17-мартдаги 142/1-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг назарий-фундаментал бўлимининг бойиши, фойдаланувчи учун электрон-илмий ресурслар манбайининг сифати ошишига эришилган;
тил танлаш ва саралаш тамойилларига амал қилган ҳолда инновацион ўзгаришларга муносабатда бўлиши оқибатида ижтимоий синовдан ўтган бирликларгина истеʼмолга қабул қилиниши исботланиб, уларнинг луғат таркибидан ўрин олишида муҳим бўлган формал, семантик, функсионал, сўз ясалиш, грамматик, стилистик каби лисоний ҳамда ижтимоий, коммуникатив сингари омиллар аниқланган хулосалардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали томонидан 2017-2020-йиларда бажарилган ФЗ2016-0908165532-сонли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 20-мартдаги 117/1-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида нашр этилган ишларнинг янги манбалар билан бойитишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish