Тошева Дилбар Фарходовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Комплекс модификацияланган боғловчи асосидаги ўз-ўзидан зичланувчи майдадонадор бетон таркибини ишлаб чиқиш”, 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари”. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6078  Илмий раҳбар: Адилходжаев Анвар Ишанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.04 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Бахридин Баратович, техника фанлари доктори, профессор, Амиров Турсоат Жумаевич, PhD, доцент. 
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ЦЕМИ 32,5Ҳ маркали портландцемент асосида суперпластификатор (СП) ва металлургия ишлаб чиқаришининг механик фаоллаштирилган куйган қолип чиқиндилари (КҚЧ)дан иборат комплекс модификатор ёрдамида эксплуатацион хоссалари яхшиланган ўз-ўзидан зичланувчан майдадонадор бетон таркибларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
КҚЧдан фаол микротўлдирувчи сифатида фойдаланиб, поликарбоксилат суперпластификаторининг синергетик таъсирини ҳисобга олган ҳолда, гидратация жараёнларини жадаллаштириш орқали ЦЕМИ32.5Ҳ оддий портландцемент асосида таркиби яхшиланган, тежамкор, ўз-ўзидан зичланадиган, комплекс модификацияланган майдадонадор бетонларни лойиҳалаш мумкинлиги ҳақидаги ишчи гипотеза тасдиқланди;
поликарбоксилат суперпластификаторнинг боғловчи заррачаларининг бир текис тақсимланишига ёрдам берадиган ва уларнинг агломерациясини олдини оладиган стерик таъсири, шунингдек, механик фаоллаштирилган КҚЧ юзасида фаол марказларнинг мавжудлиги туфайли структуравий барқарор юқори ҳаракатчан тизим таъминланиши, натижада структуранинг барқарорлиги ва реологик ҳамда мустаҳкамлик хоссаларининг оптимал комбинацияси билан тавсифланган ўз-ўзидан зичланадиган майдадонадор бетон аралашмасини олиш мумкинлиги исботланган;
механик фаоллаштирилган КҚЧни минерал микротўлдирувчи сифатида қўллаш аморф кремнеземнинг калсий гидроксид билан ўзаро таъсирини кучайтириши, муҳитнинг пуссолан фаоллигини ошириши ва натижада цемент тошининг тузилишини зичлаштирадиган ҳамда мустаҳкамлайдиган қўшимча янги бирикмалар ҳосил бўлиши исботланган;
СП ва КҚЧ асосидаги комплекс модификаторни қўллаш қоришманинг сув миқдорини камайтириш ва гидратация жараёнларини жадаллаштириш ҳисобига цемент тошининг умумий ғоваклигини камайтириши, йирик капилляр ғоваклар улушини камайтириши, бу эса цемент бетонининг зичлиги ва узоққа чидамлилигини оширишга олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Комплекс модификацияланган боғловчи асосидаги ўз-ўзидан зичланувчи майдадонадор бетон таркибини ишлаб чиқиш бўйича бажарилган  илмий тадқиқотларнинг натижалари асосида:
металлургия саноати чиқиндилари ва поликарбоксилат суперпластификатор асосида комплекс модификацияланган бетонларни ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар "БУНЁДКОР ТЕМИР-БЕТОН ИНТЕР СЕРВИС" МЧЖда Б35 синфли бетондан монолит қурилиш конструксияларини ишлаб чиқаришда жорий қилинган ("Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмасининг 2025 йил 17 ноябрдаги 02/15-3766-сонли маълумотномаси). Бунда ҳажми 1000 м3 ни ташкил этувчи бетон қоришмасининг синов партийси ишлаб чиқарилган. Натижада, ораёпма плиталари ишлаб чиқаришдан олинган иқтисодий самара – 119,8 млн сўмни ташкил қилган;
 структурасининг шаклланиш қонуниятлари асосида цемент сарфи 1,25 баробар камайиши, музлашга бардошлилик 1,5 баробар ошиши ва сув ўтказмаслиги икки синфга кўтарилиш методикаси “БУНЁДКОР ТЕМИР-БЕТОН ИНТЕР СЕРВИС” МЧЖда Б35 синфли бетондан монолит қурилиш конструксияларини ишлаб чиқаришда жорий қилинган ("Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмасининг 2025 йил 17 ноябрдаги 02/15-3766-сонли маълумотномаси). Бунда ҳажми 500 м3 ни ташкил этувчи бетон қоришмасининг синов партийси ишлаб чиқарилган. Натижада, устун ва тўсинлар  ишлаб чиқаришдан олинган иқтисодий самара – 59,9 млн сўмни ташкил қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish