Қодиров Боходир Ғайратжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Саноат чиқиндилари қўлланилган автоклавланмаган газобетон технологиясини такомиллаштириш”, 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6079
Илмий раҳбар: Шаумаров Саид Санатович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар Ҳасанов Бахриддин Баратович, техника фанлари доктори, DSc профессор, Игамбердиев Бунёд Ғайратович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори PhD доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Металлургия шлаки ва қуймакорлик саноати чиқинди-қумини қўллаган ҳолда физик-механик хоссалари ва структураси яхшиланган автоклавланмаган газобетон ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Металлургия шлаги ва қуймакорлик саноати чиқинди-қумини механик фаоллаштирилган ҳолда автокалавланмаган газобетон таркибига актив минерал қўшимча сифатида киритиш орқали, унинг реаксион фаоллигини ошиш натижасида газобетоннинг ғовакли структурасини барқарорлаштириш технологияси ишлаб чиқилган;
металлургия шлаги ва қуймакорлик саноати чиқинди-қумларидан комплекс фойдаланиш асосида физик–механик хоссалари, жумладан бир ҳил структурага эга бўлган ҳамда мустаҳкамлиги яхшиланган автоклавланмаган газобетоннинг таркиби ишлаб чиқилган ва тажриба-лаборатория натижалари ёрдамида исботланган;
газобетон таркибидаги қуймакорлик саноати чиқинди-қумининг майда дисперслилиги сабабли, автоклавланмаган газобетоннинг структурасидаги микроғоваклар ва ғовак деворларининг ҳажм бўйича тенг тақсимланиши натижасида газобетоннинг мустаҳкамлиги ошиши исботланган;
таклиф этилган таркиб бўйича олинган автоклавланмаган газобетон блокларида ўртача зичлик ортиши ҳисобига иссиқлик ўтказувчанлик ҳамда мустаҳкамлик кўрсаткичларининг ошиши бир ҳил структурага эга бўлиши билан боғлиқлиги тажриба синовлари асосида исботланган;
металлургия шлаги ва қуймакорлик саноати чиқинди-қумини қўшиш орқали конструксион-иссиқлик изоляцияловчи автоклавланмаган газобетон оптимал таркибини лойиҳалашнинг математик модели ва технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Металлургия саноати шлаги ва қуймакорлик саноати чиқинди-қуми ёрдамида ҳосил қилинган автоклавланмаган газобетонларнинг мустаҳкамлиги ва иссиқлик-техник хоссалари таркиби ва технологиясини ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш натижалари асосида:
металлургия саноати шлаги ва қуймакорлик саноати чиқинди-қуми ёрдамида ҳосил қилинган автоклавланмаган газобетон ишлаб чиқариш технологияси “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ тасарруфудаги Капитал қурилиш дирекцияси томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари”АЖнинг 2025-йил
24-ноябрдаги 07/4807-25-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 25-ноябрдаг 4/Э1775-сонли маълумотномаси). Натижада, автоклавланмаган газобетоннинг яхшиланган композициялари унинг мустаҳкамлигини 8-10 фоизга ошириш, таркиби бўйича қумни 13-15 фоиз, цементни 10-12 фоиз миқдорида тежашга эришилган.
“Ўзбекистон темир йўллари”АЖ тасарруфидаги “Капитал қурилиш дирекцияси” томонидан ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари”АЖнинг 2025-йил 24-ноябрдаги 07/4807-25-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 25-ноябрдаг 4/Э1775-сонли маълумотномаси). Натижада, автоклавланмаган кўп компонентли газобетон ишлаб чиқаришда юзага келадиган нуқсонларнинг 10-13% камайиш ҳисобига йиллик иқтисодий самарадорлик 385,912млн. сўмни ташкил этган.