Ярмухамедова Дилфуза Заировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бирламчи бўғин шароитида ковиддан кейинги даврда артериал гипертензияли беморларни олиб боришни такомиллаштириш” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2. DSc/Tib689.
Илмий маслаҳатчи: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Холмурод Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абидова Дилором Эргашевна, тиббиёт фанлари доктори; Золотовская Ирина Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оилавий поликлиника шароитида артериал гипертензияли беморларда касалликнинг клиник кечиш хусусиятларини баҳолаб, уларни олиб боришни такомиллаштириш ва оилавий шифокорлар учун сунъий интеллект асосида кластер дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги :
COVID-19 дан кейинги даврда артериал босим бир кеча кундузлик мониторинги маълумотларига кўра, систолик ва диастолик артериал босимнинг тунги пасайиши даражаси қарийб 2 марта камайгани, “non-dipper” тури 1,3 марта ва “night-peaker” тури эса 2,2 марта ошганлиги ва ушбу ўзгаришлар артериал гипертензияни назоратланмаган кечишига ишончли даражада таъсир кўрсатиши исботланган;
бирламчи бўғин шароитида артериал гипертензияли беморларда ўтказилган артериал босим бир кеча кундузлик мониторинги натижаларида «night-peaker» турининг чап қоринча гипертрофияси ва интима–медиа комплекси қалинлашиши билан ишончли корреляцияга эгалиги аниқланган (r=0,30–0,78; p<0,001);
ковиддан кейинги даврда назоратланмаган артериал гипертензиянинг систолик ва (r=0,82) ва диастолик артериал босим (r=0,78) билан кучли, стресс даражаси (r=0,42), ҳамроҳ касалликлар (r=0,37) ва семизлик (r=0,36) билан ўртача даражадаги мусбат корреляцияга эга эканлиги аниқланган;
илк бор артериал гипертензияли беморларни бирламчи бўғин шароитида самарали бошқариш учун сунъий интеллект асосидаги интерактив веб-интерфейс ишлаб чиқилган ва унинг хавф омилларини тўлиқ аниқлаш ва тавсиялар шакллантириш самарадорлиги исботланган;
артериал гипертензияли беморларда касалликнинг клиник кечиши ва хавф даражаси, беморнинг хулқ-атвори, психоэмоционал ҳолати, шунингдек даволанишга мойиллиги комплекс баҳоланиб, улар метаболик, кардиоренал, хулқ-атворий ва қон босими турли профилли фенотипларга тақсимлаган ҳолда, уларни ҳар бири учун шахсий тавсиялар асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бирламчи бўғин шароитида артериал гипертензияли беморларнинг ковиддан кейинги даврда кечиш хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: артериал босим бир кеча кундузлик мониторинги натижалари пандемиядан кейин “non-dipper” ва “night-peaker” турларининг ортиши артериал гипертензиянинг назоратланмаган кечишига олиб келиши аниқланганлиги Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникаси 2025 йил 8 апрелдаги 1295-10-212-ТБ/2025-сонли ва Олмазор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникаси 2025 йил 8 апрелдаги 415-14-197-ТБ/205-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги №22/55-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: Юқори хавфли “non-dipper” ва “night-peaker” турларини аниқлаш мақсадида артериал босим бир кеча кундузлик мониторингини бирламчи бўғинда кенг қўллаш орқали беморларда шахсийлаштирилган профилактика ва самарали даволашни амалга ошириш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: циркад ритмни инобатга олган ҳолда ташхислаш ва мониторингни жорий этиш инсулт ва инфаркт хавфини, ногиронликни камайтиради, шифохона ва реанимацияга ётказилишлар ва асоратларни даволаш харажатларини сезиларли камайтириб, соғлиқни сақлаш тизимида иқтисодий тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: пандемиядан кейин “non-dipper” ва “night-peaker” турларининг ортиши артериал гипертензиянинг назоратланмаган кечишига сабаб бўлиши аниқланиши, бирламчи бўғинда артериал босим бир кеча кундузлик мониторинги қўллашни кенгайтириш орқали инсульт ва инфаркт каби асоратларни камайтириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: бирламчи бўғин шароитида анамнезида COVID-19 ўтказган беморларда ўтказилган артериал босим бир кеча кундузлик мониторинги натижалари «night-peaker» турининг чап қоринча гипертрофияси ва интима–медиа комплекси қалинлашиши билан ишончли корреляцияга эгалиги аниқланганлиги Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 2025 йил 8 апрелдаги 1295-10-212-ТБ/2025-сонли ва Олмазор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникаси 2025 йил 8 апрелдаги 415-14-197-ТБ/205-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги №22/55-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 дан кейинги даврда бирламчи бўғин шароитида беморларда артериал босимнинг бир кеча-кундузлик мониторинги орқали «night-peaker» турини, ЭхоКГ ва уйқу артерияларининг ултратовуш текшируви эса чап қоринча гипертрофияси ва каротид интима-медиа комплекси қалинлашиши каби нишон аъзолар зарарланишини ўз вақтида аниқланиши шахсийлаштирилган назорат ва асоратларнинг олдини олиш имкониятини кенгайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: «night-peaker» циркад профилига эга беморларни ўз вақтида аниқлаш ва уларда шахсийлаштирилган профилактика ҳамда даволашни эрта босқичда амалга ошириш артериал гипертензиянинг оғир кечиши билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган шифохонада даволанишлар, гипертоник кризлар, юрак етишмовчилиги ва инсульт туфайли шифохонага мурожаатлар сони сезиларли камаяди. Бу эса ҳар бир бемор учун бюджет маблағларидан 3985000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 1500000 сўм тежалишини таъминлайди. Хулоса: «night-peaker» профилининг чап қоринча гипертрофияси ва интима-медиа қалинлашиши билан боғлиқлиги юқори хавфли беморларни эрта аниқлаш ва нишон аъзолар шикастланишининг олдини олиш учун шахсийлаштирилган давони ўз вақтида белгилаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: ковиддан кейинги даврда назоратланмаган артериал гипертензия систолик ва ва диастолик артериал босим билан кучли, стресс даражаси, ҳамроҳ касалликлар ва семизлик билан ўртача даражадаги мусбат корреляцияга эга эканлиги аниқланганлиги Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 2025 йил 8 апрелдаги 1295-10-212-ТБ/2025-сонли ва Олмазор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникаси 2025 йил 8 апрелдаги 415-14-197-ТБ/205-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги №22/55-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ковиддан кейинги даврда артериал гипертензиянинг назоратланмаган кечиши стресс даражаси, ҳамроҳ касалликлар, семизлик ва артериал босим даражаси билан ўсиб боришини баҳолаш бирламчи бўғинда хавф омилларини эрта аниқлаш ва асоратларни олдини олиш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: хавф омилларини эрта аниқлаш орқали асоартлар олди олиниб, ҳар бир бемор учун бюджет маблағларидан 3985000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 1500000 сўм тежалишини таъминлайди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор бирламчи бўғин шароитида артериал гипертензияли беморларни самарали бошқариш учун DeepSeek-R1-Distill-Llama асосидаги сунъий интеллектли интерактив веб-интерфейс (чат-бот) дастури самарадорлиги Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 2025 йил 8 апрелдаги 1295-10-212-ТБ/2025-сонли ва Олмазор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникаси 2025 йил 8 апрелдаги 415-14-197-ТБ/205-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги №22/55-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: сунъий интеллектли интерактив веб-интерфейс (чат-бот) дастури қўлланилиши оилавий шифокорлар қабул жараёнида ортиқча вақт тежайди, бу эса бемор муаммоларига кўпроқ эътибор қаратиш имконини беради. Хавф омилларини тўлиқ аниқлаш орқали аҳоли саломатлигини сақлаш ва асоратларнинг олдини олиш имкони яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: сунъий интеллектли модулдан фойдаланиш шифокор меҳнати самарадорлигини оширди. хавф омилларини тўлиқ аниқлаш ва беморларни тўғри йўналтириш натижасида гипертоник кризларнинг 25% га камайиши кузатилди, бу эса шошилинч ёрдам ва стационар даволаш харажатларини сезиларли қисқартирди. Бир гипертоник кризни стационарда даволаш харажати ўртача 250000 сўмни ташкил этишини инобатга олганда, ушбу технология қўлланилган шароитда хар бир олди олинган криз учун шу миқдорда маблағ тўғридан-тўғри тежалиши таъминланади. Хулоса: сунъий интеллектли интерактив чат-ботнинг жорий этилиши қабул жараёнини такомиллаштириб, шифокор вақт ресурсларини сезиларли тежади, беморларга шахсий ёндашув имкониятини кенгайтиришга хизмат қилади.
бешинчи илмий янгилик: Артериал гипертензияли беморларнинг клиник ва хавф даражасини, хулқ-атвор ва психоэмоционал ҳолатини, даволанишга мойиллигини баҳолаб, метаболик, кардиоренал, хулқ-атворий фенотипларга тақсимлаган ҳолда, уларни ҳар бири учун тавсиялар шакллантириши асосланганлиги Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 2025 йил 8 апрелдаги 1295-10-212-ТБ/2025-сонли ва Олмазор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникаси 2025 йил 8 апрелдаги 415-14-197-ТБ/205-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги №22/55-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: метаболик, кардиоренал, хулқ-атворий фенотипларга тақсимлаган ҳолда, уларни ҳар бири учун тавсиялар жорий этилиши ҳар бир бемор учун шахсий тавсиялар ва даво тамойилларини ишлаб чиқиш имконини берди, бу эса даволаш самарадорлигини оширди, беморнинг даволашга мойиллигини мустаҳкамлади ва асоратларнинг эрта олдини олишни таъминлади. Шу билан бирга, фенотиплар асосида олиб бориш беморлар саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиб, артериал гипертониянинг оғир кечишини камайтириш, ногиронлик ҳолатларини пасайтириш ва ҳаёт сифатини ошириши имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: фенотипларга тақсимлаган ҳолда, беморларнинг шахсий клиник ва хулқ-атвор хусусиятларига монанд даволаш усулини танланиши орқали асоратларининг олди олиниб, даволаш ва текширув харажатлари камаяди, шифохонада даволаниш кунлари қисқаради ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида маблағ тежалишига эришилади. Бу эса ҳар бир бемор учун бюджет маблағларидан 3985000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 1500000 сўм тежалишини таъминлади. Хулоса: артериал гипертензияли беморларни метаболик, кардиоренал ва хулқ-атворий фенотипларга тақсимлашни жорий этилиши замонавий тиббиёт тамойилларига асосланган ёндашув бўлиб, илмий ва амалий аҳамиятга эга.