Юлдашева Дилара Асеналиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хўжалик юритувчи субектнинг ўз капиталидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш ёндашувларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3293
Илмий раҳбар: Ҳазратқулова Лола Нармуминовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Ражабов Шерзод Умирзоқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдикаримова Динара Рустамхановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хўжалик юритувчи субектларнинг ўз капитали самарадорлигини баҳолаш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхона ихтиёридаги молиявий ресурслар ҳажмининг амалдаги эҳтиёжларга қанчалик мос келиши ҳамда қабул қилинаётган бошқарув қарорларининг иқтисодий жиҳатдан асосланганлик даражасини инобатга олган ҳолда аналитик баҳолашнинг хусусий кўрсаткичлари, корхонанинг умумий молиявий ҳолатини интеграл тарзда акс эттирувчи умумлаштирувчи индикаторлар тизимини ишлаб чиқиш таклиф этилган.
хўжалик юритувчи субектнинг ўз капиталини баҳолашда бошқарув самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс ёндашув доирасида амалиётга активлардан фойдаланиш самарадорлигини  ифодаловчи, ўз капиталининг рентабеллигини кўрсатувчи, операцион фойда ва акциядорлик даромади нисбатини баҳоловчи кўрсаткичларни жорий этиш таклиф этилган.
хўжалик юритувчи субектнинг ўз капиталини эскириш даражасини аниқлаш, эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш натижасида моделлаштириш орқали хўжалик юритувчи субектнинг ўз капиталини баҳолаш ва такомиллаштиришнинг методик ёндашувини ишлаб чиқиш таклиф этилган. 
маҳсулот сифатини таъминлаган ҳолда, кредит ва лизинг манбаларини жалб қилиш имкониятини яратиш учун моддий ресурсларининг эскириш даражасини ҳисоблаб, инновацион алгоритмлар орқали асосий воситалардан фойдаланиш самарадорлигини акс эттирувчи асосий кўрсаткичлар ишлаб чиқиш таклиф этилган. 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хўжалик юритувчи субектнинг ўз капитали самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
корхона ихтиёридаги молиявий ресурслар ҳажмининг амалдаги эҳтиёжларга қанчалик мос келиши ҳамда қабул қилинаётган бошқарув қарорларининг иқтисодий жиҳатдан асосланганлик даражасини инобатга олган ҳолда корхонанинг умумий молиявий ҳолатини интеграл тарзда акс эттирувчи умумлаштирувчи индикаторлар тизимини ишлаб чиқиш таклифи АК “Жиззахдонмаҳсулот” фаолиятига жорий этилган (АК “Жиззахдонмаҳсулот”нинг 2024-йил 20-майдаги 175-сон маълумотномаси). Натижада, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, молиявий барқарорликни таъминлаш ва капиталнинг фойдалилигини максимал даражада ошириш имконини берган;
хўжалик юритувчи субектнинг ўз капиталини бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс ёндашувлар доирасида активлардан фойдаланиш самарадорлигини  ифодаловчи, ўз капиталининг рентабеллигини кўрсатувчи, операцион фойда ва акциядорлик даромади нисбатини баҳоловчи кўрсаткичлар каби баҳолаш индикаторларини жорий этиш таклифи АК “Жиззахдонмаҳсулот” фаолиятига жорий этилган (АК “Жиззахдонмаҳсулот”нинг 2024-йил 20-майдаги 175-сон маълумотномаси).  Натижада, хўжалик юритувчи субектнинг ўз капиталини бошқариш самарадорлигини 4,8 фоизга оширишга имкон берган;
хўжалик юритувчи субектнинг ўз капиталини эскириш даражасини аниқлаш, эҳтимолий рискларини моделлаштириш асосида бошқарув самарадорлигини ошириш ҳамда молиявий барқарорликни таъминлашга доир таклифи АК “Жиззахдонмаҳсулот” фаолиятига жорий этилган (АК “Жиззахдонмаҳсулот”нинг 2024-йил 20-майдаги 175-сон маълумотномаси). Натижада, капиталнинг эскириш ва риск даражаларини аниқ ҳисоблаш, инвестицион қарорларни асослаш, бошқарув самарадорлигини ошириш ҳамда молиявий барқарорликни таъминлаш имконини берган; 
хўжалик юритувчи субектларнинг моддий ресурслари эскиришини аниқлашга асосий воситалардан фойдаланиш самарадорлигини баҳоловчи комплекс кўрсаткичлар тизимини шакллантириш орқали корхонанинг молиявий барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмаган ҳолда маҳсулот сифатини сақлаб қолиш ва қўшимча кредит ҳамда лизинг ресурсларини жалб этиш имкониятларини кенгайтириш механизмига доир таклифи АК “Жиззахдонмаҳсулот” фаолиятига жорий этилган (АК “Жиззахдонмаҳсулот”нинг 2024-йил 20-майдаги 175-сон маълумотномаси). Натижада, асосий воситалар эскиришини 6,2 фоизга камайтириш асосида моддий ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, маҳсулот сифатини юқори даражада таъминлаш, молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш ва кредит ҳамда лизинг орқали ресурсларни мажбуриятларни оширмасдан жалб қилиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish