Тошназарова Нафиса Самиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Савдо корхоналари хизматлари иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари” 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3220
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Мирзаев Қулмамат Жонузоқович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.I.18.01
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Муродова Нодира Кулиевна
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Савдо корхоналари хизматлари иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “савдо корхоналари хизматлари иқтисодий самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни савдо корхонасининг рақобатбардошлиги, молиявий барқарорлиги ва бозордаги стратегик позицияларини мустаҳкамлаш даражасини ифодаловчи, қўшилган қиймат яратиш ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини комплекс акс эттирувчи иқтисодий категория нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
савдо корхоналари учун тармоқлашган лизинг-жамғарма (кластер лизинг фонди) асосида ускунани марказлашган харид қилиш механизмини жорий этиш орқали хизмат кўрсатишнинг бир бирликка тўғри келадиган капитал харажатларини пасайтириш ва савдо корхоналари моддий-техника базасини янгилаш циклини тезлатиш таклифи асосланган;
савдо тури (супермаркет, маиший техника дўкони, кийим-кечак, қурилиш материаллари, улгуржи савдо базаси ва ҳ.к.) ва майдони ҳажмидан келиб чиққан ҳолда минимал жиҳозланиш ме'ёрлари ва намунавий савдо лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни лицензиялашда “моддий-техника базанинг норматив та'минот индекси”ни савдо корхоналарини рейтинглашнинг алоҳида индикатор сифатида қўллаш таклифи асосланган;
Ўзбекистон Республикаси савдо корхоналари фаолиятини тавсифловчи ахборотлар асосида мамлакатда савдо хизматлари ҳажмининг 2025-2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Савдо корхоналарида самарадорлигини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “савдо корхоналари хизматлари иқтисодий самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини савдо корхонасининг рақобатбардошлиги, молиявий барқарорлиги ва бозордаги стратегик позицияларини мустаҳкамлаш даражасини ифодаловчи, қўшилган қиймат яратиш ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини комплекс акс эттирувчи иқтисодий категория нуқтаи назаридан такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Молиявий ҳисоб асослари” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашининг 2025-йил 31-октябрдаги 3-сонли қарори). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ўқув сифатининг ошиши, ўқув услубий та'минотнинг яхшиланиши, назарий билимларни янада чуқурлаштириш, иқтисодчиларнинг компетенсиясининг шаклланишига хизмат қилган;
савдо корхоналари учун тармоқлашган лизинг-жамғарма (кластер лизинг фонди) асосида ускунани марказлашган харид қилиш механизмини жорий этиш орқали хизмат кўрсатишнинг бир бирликка тўғри келадиган капитал харажатларини пасайтириш ва савдо корхоналари моддий-техника базасини янгилаш циклини тезлатиш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасиинг 2025-йил 28-ноябрдаги 05-33-13446-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хизмат кўрсатишнинг бир бирликка тўғри келадиган капитал харажатларини пасайтириш ва савдо корхоналари моддий-техника базасини янгилаш циклини тезлатишга эришилган;
савдо тури (супермаркет, маиший техника дўкони, кийим-кечак, қурилиш материаллари, улгуржи савдо базаси ва ҳ.к.) ва майдони ҳажмидан келиб чиққан ҳолда минимал жиҳозланиш ме'ёрлари ва намунавий савдо лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни лицензиялашда “моддий-техника базанинг норматив та'минот индекси”ни савдо корхоналарини рейтинглашнинг алоҳида индикатор сифатида қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 28-наябрдаги 05-33-13446-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида самарадорликни баҳолаш услубиётини такомиллаштириш, савдо корхоналарини минимал жиҳозланиш ме'ёрлари ва намунавий савдо лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни лицензиялаш, рейтинглашни такомиллаштиришга эришилган;
Ўзбекистон Республикаси савдо корхоналари фаолиятини тавсифловчи ахборотлар асосида мамлакатда савдо хизматлари ҳажмининг 2025-2030-йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 28-наябрдаги 05-33-13446-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида савдо корхоналари иқтисодий самарадорлигини ошириш имкониятларини ҳамда савдо корхонакари фаолиятига доир ҳаққоний прогноз кўрсаткичларини олиш ва қабул қилинаётган қарорлар сифатини оширишга эришилган.