Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Фазлиддин Ўриновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шўрланган тупроқлар мелиоратив ҳолатини мақбуллаштиришнинг ресурстежамкор технологияси ва техникаларини яратиш», 05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш ҳамда 06.01.02–Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/T156.

Илмий  маслаҳатчилар: Муродов Нусрат Муртозоевич, техника фанлари доктори, доцент; Хамидов Мухаммадхон Хамидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтути, DSс.27.06.2017.Т.10.01 (бир марталик илмий кенгаш)

Расмий оппонентлар: Маматов Фармон Муртазович, техника фанлари доктори, профессор; Рамазонов Обид Рамазонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Имомқулов Қутбиддин Боқижонович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: «BМКB-Agromash» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: берч ва гипс қатламли ерларни юмшатадиган ресурстежамкор чизелсимон юмшаткич ва шўрланган тупроқлар ҳайдалма қатлами остида туйнукли дренаж ҳосил қиладиган қурилма ишчи қисмларининг параметрларини ва қўллаш технологияларини асослаш ҳамда улар ёрдамида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

берч ва гипс қатламли тупроқларни кам қаршилик билан юмшатишга мўлжалланган чизелсимон юмшаткичнинг конструкцияси ишлаб чиқилган;

берч ва гипс қатламли тупроқларни юмшатадиган чизелсимон юмшаткич иш органи ва устунининг параметрлари аввал берч, сўнгра юқори ҳайдов қатламини деформациялаш ҳамда критик ишлов бериш чуқурлиги ҳосил бўлмаслигини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;

сизот сувлари яқин ва шўрланган тупроқлар ҳайдалма қатлами остида туйнукли дренаж ҳосил қиладиган қурилма конструкцияси ишлаб чиқилган;

туйнукли дренаж ҳосил қиладиган қурилма юмшаткичи иш сиртининг профили тупроқнинг мустаҳкамлик чегараси пасайишини таъминлайдиган деформациялаш ва парчалашни ҳосил қилиш асосида, конуссимон цилиндр параметрлари эса туйнукда талаб даражасида зичланган деворлар ҳосил қилиш асосида аниқланган;

берч ва гипс қатламли тупроқларни юмшатишга мўлжалланган чизелсимон юмшаткич ва шўрланган тупроқлар ҳайдалма қатлами остида туйнукли дренаж ҳосил қиладиган қурилмаларни қўллаш технологиялари ишлаб чиқилган;

тавсия этилаётган техника воситаларини мелиоратив ҳолати ёмон, шўрланган, берч ва гипс қатламли ерларда қўллаш асосида тупроқнинг сув-физик хоссалари яхшиланиши ҳамда шўр ювиш самарадорлиги ортиши асосланган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Шўрланган тупроқлар мелиоратив ҳолатини мақбуллаштириш учун берч ва гипс қатламли тупроқларни юмшатадиган чизелсимон юмшаткич ва шўрланган ерларда туйнукли дренаж ҳосил қиладиган қурилмаларни ишлаб чиқиш ва уларнинг параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:

берч ва гипс қатламли тупроқларни юмшатадиган чизелсимон юмшаткич Ғиждувон ва Когон тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 04-32-155-сон маълумотномаси). Натижада тупроқ таркибидаги зарарли тузлар ва гипс миқдори 2-3 мартага камайиб, берч ва гипсли ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш имкони яратилган;

 шўрланган ерларда туйнукли дренаж ҳосил қиладиган қурилма Бухоро ва Қоровулбозор тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 04-32-155-сон маълумотномаси). Натижада тупроқ таркибидаги зарарли тузлар ва сизот сувлар миқдори 2-3 мартага камайган.

берч ва гипс қатламли тупроқларни юмшатишга мўлжалланган чизелсимон юмшаткич ва шўрланган тупроқлар ҳайдалма қатлами остида туйнукли дренаж ҳосил қиладиган қурилмаларни қўллаш технологиялари Бухоро вилояти фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 04-32-155-сон маълумотномаси). Натижада тупроқ таркибидаги зарарли тузлар ва гипс миқдорини камайтириш, берч ва гипсли ҳамда шўрланган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш имкони яратилган;

ресурстежамкор чизелсимон юмшаткич ва туйнукли дренаж ҳосил қиладиган қурилмани ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (техникавий шартлар ва чизмалар) «Бухоро таъмирлаш механика заводи» АЖ ва «Бухоротаъмир» МЧЖларда ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 04-32-155-сон маълумотномаси). Натижада ресурстежамкор чизелсимон юмшаткич ва туйнукли дренаж ҳосил қиладиган қурилмаларни ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish