Камолиддинзода Нуриддин Жалолиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Дискрет толалар оқимини транспортировкалаш жараёнини такомиллаштириш асосида пневмомеханик ип сифатини ошириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3 PhD/T5973.
Илмий раҳбар: Матисмаилов Сайфулла Лолашбаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Ханхаджаева Нилуфар Рахимовна, техника фанлари доктори, профессор; Эгамбердиев Фазлиддин Отақулович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пневмомеханик йигириш машинасининг дискрет толалар оқимини транспортировкалаш каналини такомиллаштириш асосида йигирилган ип сифатини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пневмомеханик йигириш машинасининг йигириш камерасига дискрет толалар оқимини узлуксизлигини таъминловчи олти қиррага эга бўлган транспортировкалаш канали ишлаб чиқиш ҳисобига пневмомеханик ип йигириш технологияси такомиллаштирилган;
Эйлер қонуниятига асосан такомиллаштирлиган транспортировкалаш каналида толалар оқимининг ҳаракат тенгламаси олинган;
транспортировкалаш каналидаги толаларнинг паралеллигига, узлуксизлигига таъсир қилувчи ҳаво оқими тезлиги ва канал қирраларининг қиялик бурчагини ифодаловчи боғланишлар ишлаб чиқилган;
пневмомеханик йигириш машинасида такомиллаштирилган транспортировкалаш каналини қўллаб, машинанинг асосий ишчи органларининг рационал параметлари кўп омилли математик моделлар асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Такомиллаштирилган транспортировкалаш каналини қўллаб пневмомеханик йигириш машинасида ип йигириш жараёнини рационаллаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
пневмомеханик йигириш машинасининг такомиллаштирилган конструкцияли транспортировкалаш канали қурилмаси учун (№ ИАП 7863, 05.11.2024 йил) Ўзбекистон Республикасининг ихтирога патенти олинган. Натижада пневмомеҳаник усулда олинган ип сифат кўрсаткичларини яхшилашга эришилган. Натижада пневмомеханик усулда сифатли ип ишлаб чиқиш ва ип ассортиментларини кенгайтириш имконияти яратилган;
пневмомеханик йигириш машинасида такомиллаштирилган транспортировкалаш каналини қўллаб машина асосий ишчи органлари рационал парамертлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи “Баланд Чақир техтиле” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 31 июлдаги № 04/25-1872 сонли маълумотномаси). Натижада янги конструкциядаги такомиллаштирилган транспортировкалаш канали қўлланилганда йигирилган ипнинг солиштирма узилиш кучи 17,5 % га ортди ҳамда ипнинг нотекслиги 9,3% га, тукдорлик даражаси 20,0 % га камайишига эришилган.