Абдурахмонов Рамазон Собир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта тозалагич машиналар чиқиндиларидан пахта бўлакларини самарали ажратиб олиш учун регенератор конструксиясини такомиллаштириш”, 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехник тизимлар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т5925
Илмий раҳбар: Джамолов Рустам Камолидинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муамолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Толали экинлар илмий тадқиқот институти” DSc.30/30.11.2021.Т.141.01
Расмий оппонентлар: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтидан техника фанлари доктори, профессор Росулов Рузимурод Хасанович, Толали экинлар илмий-тадқиқот институтидан техника фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим Эсанов Анвар Ахматович.
Этакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта тозалаш машиналарининг чиқиндиларидан пахта бўлакларини самарали ажратиш учун титкиловчи мосламали регенераторни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
регенераторда чиқиндилар таркибидан пахта бўлакларини толани шикастламасдан ажратиш имконини берувчи, титкилаш, суриш ва тақсимлаш функсияларини бирлаштирган қозиқли-винтли ишчи орган конструксияси ишлаб чиқилган; 
қозиқли-винтли мослама учун резина қопламали қозиқлар таъсирини ҳисобга олган кинематик-динамик модели ишлаб чиқилган, унда винт қадами, қозиқ радиуси, бурилиш бурчаги ва резина эластиклигининг чиқиндиларни ажратиш самарадорлигига таъсири асослаб берилган; 
резина қопламали қозиқларнинг эластиклиги ва винт билан пахтанинг ўзаро таъсиридан ҳосил бўладиган титраш амплитудасининг массага боғлиқлиги назарий ва экспериментал жиҳатдан ўрганилиб, амплитуда, масса ва самарадорлик кўрсаткичлари орасидаги боғланиш ифодалари аниқланган;
Тўлиқ омилли тажрибалар усули асосида титкиловчи-тақсимловчи мосламанинг конструктив ва кинематик параметрларидан айланишлар сони, қозиқлар орасидаги масофа ҳамда винт қадамининг чиқиндилар таркибидан пахта бўлакларини ажратиш самарадорлигини максимал, толага механик шикастланишни эса минимал даражада таъминлайдиган оптимал қийматлари аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахта бўлакларини чиқиндилардан ажратиш конструксиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
такомиллаштирилган пахта регенератори  Сурхондарё  вилояти "Термиз Жайҳун кластери" МЧЖ га қарашли Жарқо'рг'он пахта тозалаш филиалининг пахтани тозалаш цехига жорий этилган. (Ўзбекистон республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил № 02/25-2359 сонли малумотномаси). Натижада пахта регенераторини такомиллаштиришдан И саноат навли пахта толасининг нуқсон ва ифлос аралашмалар миқдори 2,4 % ни ташкил этиб, И нав яхши синфга, ИВ саноат навли пахта чиқиндиларини регенерациялангандан сўнг пахтани қайта ишлашдан олинган толанинг нуқсон ва ифлос аралашмалар миқдори 8,2 % ни ташкил этиб, ИВ нав ўрта синфли тола олишга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish