Аманов Азамат Кушназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интенсив боғларнинг турли кенгликдаги қатор ораларига ишлов берадиган қурилма параметрларини асослаш”, 05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т4930.
Илмий раҳбар: Имомқулов Қутбиддин Боқижонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, DSc.05/13.05.2020.Т.112.01.
Расмий оппонентлар: Толибаев Алписбай Ержанбаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Ишмуродов Шухрат Улуғбердиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулустон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интенсив боғларнинг турли кенгликдаги қатор ораларига ишлов берадиган энергия-ресурстежамкор қурилмани ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш орқали боғ қаторлари ораларига ишлов беришда иш сифати ва унумини ошириш ҳамда моддий ҳаражатларни камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйдагилар иборат:
қурилманинг технологик иш жараёни ва унинг конструктив схемаси интенсив боғларнинг турли кенгликдаги қатор ораларига ишлов бериш таъминланиши ҳисобга олиниб ишлаб чиқилган;
қурилманинг биринчи ва иккинчи қаторларида жойлашган сферик дисклари орасидаги кўндаланг масофалар эгат тубида ишлов берилмай қолган бўйлама нотекисликларнинг баландлиги рухсат этилган қийматдан катта бўлмаслигини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
қурилма сферик дисклари орасидаги бўйлама масофа биринчи ва иккинчи қаторда жойлашган сферик дисклар орасига тупроқ тиқилмаслиги шартидан келиб чиқиб асосланган;
қурилманинг битта қаторда жойлашган иш органлари орасидаги кўндаланг масофа, биринчи ва иккинчи қаторда жойлашган иш органлари орасидаги бўйлама масофа, тикка ва ҳаракат йўналишига нисбатан ўрнатилиш бурчагининг мақбул қийматлари, агрегат ҳаракат тезлиги унинг агротехник ва энергетик иш кўрсаткичларини баҳолайдиган регрессия тенгламаларини биргаликда ечиш орқали талаблар даражасидаги иш сифати кам энергия сарфлаб таъминланиши шартидан аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интенсив боғларнинг турли кенгликдаги қатор ораларига ишлов берадиган қурилма параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
турли кенгликдаги интенсив боғларнинг қатор ораларига ишлов берадиган қурилманинг техник ҳужжатлари (дастлабки талаблар, техник топшириқ ва чизмалар) ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 30-майдаги №05/05/02-05/04-03-226-сонли маълумотномаси). Натижада, интенсив боғларнинг турли кенгликдаги қатор ораларига ишлов берадиган дискли қурилманинг конструксиясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
интенсив боғларнинг турли кенгликдаги қатор ораларига ишлов берадиган қурилманинг тажриба нусхаси Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги “Тошкент мева” МЧЖ ва “Сайётхон Муштарий боғи” боғдорчилик фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 30-майдаги №05/05/02-05/04-03-226-сон маълумотномаси). Натижада, қурилмадан боғ қатор ораларига ишлов беришда қамраш кенглиги 2,5 м ҳолатида фойдаланилганда, бир гектарга сарфланадиган эксплуатацион ҳаражатлар 16,4 фоизга ва меҳнат сарфи 9,1 фоизга, қамраш кенглиги 3,0 м ҳолатида фойдаланилганда бир гектарга сарфланадиган эксплуатацион харажатлар 37,5 фоиз, меҳнат сарфи 10,4 фоизга камайган;
қурилманинг техник ҳужжатлари (дастлабки талаблар, техник топшириқ ва чизмалар) “Андижонтехмаш” МЧЖ нинг ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил30-майдаги №05/05/02-05/04-03-226-сон маълумотномаси). Натижада, интенсив боғларнинг турли кенгликдаги қатор ораларига ишлов берадиган қурилмани ишлаб чиқариш имкони яратилган.