Жуманиязова Мамлакат Тожиевнанинг
фандоктори (DSc ) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Хоразмда халқ табобати “махфий билим” лари: семантика, статус ва вазифалари (ХИХ аср охири – ХХИ аср бошлари) мавзусидаги 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2024.3.DSc/Tar 468
Илмий маслаҳатчисининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Давлетова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори, профессор;
Донёров Алишер Худайбердиевич, тарих фанлари доктори, профессор;
Жуманазаров Хуршид Сирожиддинович, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ХИХ асрнинг охири ва ХХИ асрнинг биринчи чорагида Хоразм воҳасида халқ табобати “махфий билим”ларининг семантикаси, статуси ва вазифаларини тарихий-этнологик аспектда тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Тадқиқот жараёнида халқ табобати “махфий билимлари”нинг манбашунослик асослари илк бор тизимли таҳлил қилиниб, диний-мистик табобат вакиллари томонидан “Фол китоби”, “Канз-ул-хавас”, “Илми аҳкоми нужум” ҳамда Исмоил Журжоний, Умар Чағминий, ал-Хивақий, Ҳозараспий ва Абулғозийхон асарларидан синкретик тарзда фойдаланиш анъанаси аниқланиб, уларнинг халқ ишончини мустаҳкамловчи маросимий-маданий манба сифатидаги роли асослаб берилди;
“Махфий билим” тушунчасининг мазмуни, шакллари ва лингвистик кўринишлари (таъбир, фол, башорат, жоду, каромат, мўжиза ва бошқалар) илк бор тизимлаштирилиб, халқ орасидаги “душинда олибди”, “ётиб олибди”, “потия олибди”, “дейиб очилибди”, “орқаси бор”, “илм барилибди”, “юқоридан оғизланган”, “момолари бор”, “Бувалари бор”, “парилари бор”, “жинлари бор”, “Луқмон йўлиққан”, “Хизр йўлиққан” ,“илми траб” каби ибораларнинг ижтимоий-психологик моҳияти очиш асосида Хоразм аҳолисининг онотомантия, рапсодомантия, онейромантия, некромантияга оид ҳаракатлари ва қарашлари ёритилган;
Халқ табобати “махфий билим”ининг асосий функсиялари – зарар етказиш ва даволаш – орқали унинг инсон ва борлиқ муносабатларини тартибга солишдаги глобал ва спесифик хусусиятлари илмий жиҳатдан асосланди; “Махфий билимлар тизимида “Фол”нинг ўрни ва унинг Қуръон фоли, Китоб фоли, Рамл фоли, Киёфа фоли, Абжад фоли, Туш фоли каби турлари маданий-антропологик тизим сифатида таснифланди;
Хоразм воҳасида “махфий билим”ларни эгаллашнинг уч йўналиши (“илоҳийдан берилиши”, “билим орқали эгалланиши”, “маросимий ўзлаштириш”) ҳамда “чилла” даврларининг турлари (“дарё чилласи”, “саҳро чилласи”, “том чилласи”, “қабристон чилласи” ва бошқалар) ва уларнинг маросимий функциялари илмий тавсифланиб, маросим мутахассисларининг жамиятдаги ижтимоий роли, инсон потенциалининг ўзига хос таркибий қисми ва жамиятнинг алоҳида а'золарига, маълум даражада жамиятга фаол таъсир кўрсатиши, маросим табобатининг синкретик ва трансформацион табиати ҳамда унинг замонавий маданият билан уйғунлашув тенденсияси аниқланди;
Синкретик даволашда аҳолининг ибтидоий тасаввуридан бошлаб то бугунгача бўлган услублар қўлланилиши, жамиятнинг ижтимоий табақаланишида маросим мутахассисларининг ўрни ва роли уни фаолиятининг табиат ва жамият томонидан баҳоланиши, унинг “махфий билим”га эгалиги билан белгиланиши асосланди. Хоразм аҳолисининг “махфий билим”ли табобатига сўфийлик таълимотининг таъсири шунингдек, “махфий билим”лар ўзини трансформациялаш, ўсиш ва замонавий билимлар билан безаш хусусиятига эгалиги, маросим мутахассислари жамиятда инсон потенциалининг ўзига хос таркибий қисми бўлиб, жамиятнинг алоҳида а'золарига ва маълум даражада жамиятга фаол таъсир кўрсатиши мумкин эканлиги ёритилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразмда халқ табобати “махфий билимлари”: семантика, статус ва вазифалари (ХИХ аср охири – ХХИ аср бошлари)” мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Тадқиқот жараёнида халқ табобати “махфий билимлари”нинг манбашунослик асослари илк бор тизимли таҳлил қилиниб, диний-мистик табобат вакиллари томонидан “Фол китоби”, “Канз-ул-хавас”, “Илми аҳкоми нужум” ҳамда Исмоил Журжоний, Умар Чағминий, ал-Хивақий, Ҳозараспий ва Абулғозийхон асарларидан синкретик тарзда фойдаланиш анъанаси аниқланиб, уларнинг халқ ишончини мустаҳкамловчи маросимий-маданий манба сифатидаги роли тўғрисидаги маълумотлардан халқаро академик ҳамкорлик дастури лойиҳаси давомида махсус малака ошириш ўқув-семинарларида фойдаланилган. (3Д Дигитал Силк Роад (ППИ/АРМ/2019/1/00004) интернатионал аcадемиc партнершипс програм прожеcт имплементед бй Эуропеан Фоундс Кноwледге Эдуcатион Девелопмент, Републиc оф Поланд, Фоунд НАWА, Эуропеан Унион Эуропеан соcиал фоундатион wас имплементед грант лойиҳаси. 15.03. 2025 № 14 маълумотномаси). Илмий натижалардан, фойдаланиш лойиҳани янги маълумотлар билан бойитишга ва унинг илмий аҳамиятини оширишга хизмат қилган;
“Махфий билим” тушунчасининг мазмуни, шакллари ва лингвистик кўринишлари (таъбир, фол, башорат, жоду, каромат, мўжиза ва бошқалар) илк бор тизимлаштирилиб, халқ орасидаги “душинда олибди”, “ётиб олибди”, “потия олибди”, “дейиб очилибди”, “орқаси бор”, “илм барилибди”, “юқоридан оғизланган”, “момолари бор”, “Бувалари бор”, “парилари бор”, “жинлари бор”, “Луқмон йўлиққан”, “Хизр йўлиққан” ,“илми траб” каби ибораларнинг ижтимоий-психологик моҳияти очиш асосида Хоразм аҳолисининг онотомантия, рапсодомантия, онейромантия, некромантияга оид ҳаракатлари ва илмий янгиликларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-2025 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Саломатлик сирлари” дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 7-февралдаги 05-09-141-сон маълумотномаси). Кўрсатувда намойиш этилган илмий материаллар телетомошабинларнинг мазкур мавзу доирасидаги билимларини оширишга хизмат қилади;
Халқ табобати “махфий билим”ининг асосий функсиялари – зарар етказиш ва даволаш – орқали унинг инсон ва борлиқ муносабатларини тартибга солишдаги глобал ва спесифик хусусиятлари илмий жиҳатдан асосланди; “Махфий билимлар тизимида “Фол”нинг ўрни ва унинг Қуръон фоли, Китоб фоли, Рамл фоли, Киёфа фоли, Абжад фоли, Туш фоли каби турлари маданий-антропологик тизим сифатидаги хулосалардан Республика маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан ўзбек халқининг тарихи билан боғлиқ тарғибот материаллари ва методик кўрсатмалар тайёрлашда қўлланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти. 2025-йил. 28-февралдаги 113-сонли далолатнома) Ушбу хулосалар Хоразм аҳолисининг онотомантия, рапсодомантия, онейромантия, некромантияга оид ҳаракатлари ва қарашларини тартибга солишга йўи-йўриқ бўлиб хизмат қилади;
Хоразм воҳасида “махфий билим”ларни эгаллашнинг уч йўналиши (“илоҳийдан берилиши”, “билим орқали эгалланиши”, “маросимий ўзлаштириш”) ҳамда “чилла” даврларининг турлари (“дарё чилласи”, “саҳро чилласи”, “том чилласи”, “қабристон чилласи” ва бошқалар) ва уларнинг маросимий функциялари илмий тавсифланиб, маросим мутахассисларининг жамиятдаги ижтимоий роли, инсон потенциалининг ўзига хос таркибий қисми ва жамиятнинг алоҳида а'золарига, маълум даражада жамиятга фаол таъсир кўрсатиши, маросим табобатининг синкретик ва трансформацион табиати ҳамда унинг замонавий маданият билан уйғунлашув тенденсияси аниқланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2025-йил 5-майдаги 05-12-12-2568-сонли маълумотномаси. Ҳужжат коди: ФФ41737916) Бундай ёндашув этнологияда халқнинг эътиқодий психологияси масалаларини ўрганишга имкон беради;
Синкретик даволашда аҳолининг ибтидоий тасаввуридан бошлаб то бугунгача бўлган услублар қўлланилиши, жамиятнинг ижтимоий табақаланишида маросим мутахассисларининг ўрни ва роли уни фаолиятининг табиат ва жамият томонидан баҳоланиши, унинг “махфий билим”га эгалиги билан белгиланиши асосланди. Хоразм аҳолисининг “махфий билим”ли табобатига сўфийлик таълимотининг таъсири шунингдек, “махфий билим”лар ўзини трансформациялаш, ўсиш ва замонавий билимлар билан безаш хусусиятига эгалиги, маросим мутахассислари жамиятда инсон потенциалининг ўзига хос таркибий қисми бўлиб, жамиятнинг алоҳида а'золарига ва маълум даражада жамиятга фаол таъсир кўрсатиши мумкин эканлиги тўғрисидаги малумотлардан “Эрасмус Мундус дастури КА171 2024-йил. Преҳисторя анд Ҳисторй оф Cентрал Асиа” семинар-тренинги доирасида амалиётга тадбиқ қилинди. (Барселона университети. 18-март 2025-йил далолатномаси). Ишнинг хулосалари Ўзбекистон мусулмонлар идораси қошидаги фаолият олиб бораётган отинойиларнинг диний ва дунёвий билимларини ошириш мақсадида малака ошириш бўйича ташкил этилган семинар- тренинглар учун қўлланмалар ишлаб чиқишда асос бўлган.