Ҳасанов Ҳусниддин Камол ўғлининг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида
I.Умумий маълумотлар.
“Чол” консептининг лингво-когнитив таҳлили”. 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4042.
Илмий раҳбар: Мирзаев Ибодулла Камолович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Киличев Байрамали Эргашович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Турниязов Беҳзод Нигматович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилшунослигида “чол” консепти воқеаланган халқ оғзаки ижоди намуналари ҳамда бадиий матнларини лингво-когнитив жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тилшунослигида “чол” консепти лингво-когнитив ёндашув асосида комплекс ёритилиб, унга хос бўлган семантик, психологик, ижтимоий ва маданий омиллар билан бирга “чол” консепти кекса инсон образигагина эмас, балки миллий тафаккур, авлодлар узвийлиги, қадриятлар мероси ва ҳаётий донишмандлик тимсоли эканлиги асосланган;
“чол” консептининг консептосфера, фрейм ва когнитив модел доирасида шаклланиши ҳамда унинг семантик ядроси, ассоциатив майдони, эмоционал-эстетик компонентларининг вербаллашуви паремиологик бирликлар, эртаклар ва насрий асарлар мисолида далилланган;
“чол” консептининг оғзаки ва бадиий матнларда вербаллашувига хос бўлган метафорик моделлар ва лисоний воситалар миллий менталитетдаги ифода шакллари асосида тизимлаштирилиб, “донолик”, “сабр”, “изтироб”, “ёлғизлик”, “умид”, “ватанпарварлик” каби семантик бирликларнинг денотатив ва сигнификатив белгилари асосланган;
“чол” консепти асосида шаклланган авлодлар алмашинуви, тарихий хотира каби гуманитар категорияларга мансуб бадиий ва образли ифодалар ҳамда миллий-маданий қадриятлар фрейм, слот, реалия, ссенарий каби лингво-когнитив воситалар орқали очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Чол” консептининг лингво-когнитив хусусиятлари ҳамда бадиий асарда акс этиш ўрни ҳамда тушунчалар системасини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек тилшунослигида “чол” консепти лингво-когнитив ёндашув асосида комплекс ёритилиб, унга хос бўлган семантик, психологик, ижтимоий ва маданий омиллар билан бирга “чол” консепти кекса инсон образигагина эмас, балки миллий тафаккур, авлодлар узвийлиги, қадриятлар мероси ва ҳаётий донишмандлик тимсоли эканлиги билан боғлиқ натижаларидан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти томонидан 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 25-декабрдаги 523/1-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографияларнинг илмий савиясини оширишга эришилган;
“чол” консептининг консептосфера, фрейм ва когнитив модел доирасида шаклланиши ҳамда унинг семантик ядроси, ассоциатив майдони, эмоционал-эстетик компонентларининг вербаллашуви паремиологик бирликлар, эртаклар ва насрий асарлар мисолида далилланган натижалар ва хулосалардан Давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 – Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 25-декабрдаги 04/1-4266-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳанинг назарий ва амалий қисми илмий асосланган хулосалар ва далиллар билан бойитилган;
“чол” консептининг оғзаки ва бадиий матнларда вербаллашувига хос бўлган метафорик моделлар ва лисоний воситалар миллий менталитетдаги ифода шакллари асосида тизимлаштирилиб, “донолик”, “сабр”, “изтироб”, “ёлғизлик”, “умид”, “ватанпарварлик” каби семантик бирликларнинг денотатив ва сигнификатив белгилари асосланган натижаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг адабий таҳлил тўгараклари фаолияти учун материал сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 9-январ № 01-03/2-сонли маʼлумотномаси). Натижада ёш ижодкорларнинг бадиий маҳорати ҳамда лисоний салоҳиятига оид қарашлар бойитилган;
“чол” консепти асосида шаклланган авлодлар алмашинуви, тарихий хотира каби гуманитар категорияларга мансуб бадиий ва образли ифодалар ҳамда миллий-маданий қадриятлар фрейм, слот, реалия, ссенарий каби лингво-когнитив воситалар орқали очиб берилиши билан боғлиқ илмий натижалардан Самарқанд вилоят телерадиоканали томонидан 2024-йил июн ойида эфирга узатилган “Хайрли кун” эшиттиришининг навбатдаги сони ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадиоканалининг 2025-йил 10-январдаги 01-07/24-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувнинг ушбу сони учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашишига хизмат қилган.