Ташпулатов Гиёс Тохировичнинг
фандоктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Баҳоловчи ташкилотлар рейтинги ва ренкинги методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Iqt542.
Илмий маслаҳатчи: Шоҳа'замий Шоҳмансур Шоҳназир ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01.
Расмий оппонентлар: Норов Акмал Рузимаматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низамиддин Хамраевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Абдикаримова Динара Рустамхановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётнинг рақамли трансформацияланиши шароитида баҳоловчи ташкилотлар рейтинги баҳоланиши ва ренкинги аниқланишини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички ва ташқи омиллар таъсирида баҳоловчи ташкилотлар рейтингини баҳолаш ва ренкингини аниқлашда қўлланилувчи сифат ва миқдор индексларининг эквивалент категориялар эканлиги ҳамда улар асосида рейтинг баҳолашнинг комплекс ёндашуви ва тороидал шаклдаги регулятив модел асосланган;
Ўзбекистондаги баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини сифат, миқдор ва комплекс индекслар асосида баҳолашга имкон берувчи, халқаро рейтинг агентликлари мезонларига мослаштирилган [1–10] инвестицион, [11–21] спекулятив ва [22–25; –н] дефолт тоифалари каби миллий универсал кросс-рейтинг шкаласи таклиф этилган;
баҳоловчи ташкилотлар фаолиятининг муваффақиятлилиги ҳамда баҳолаш хизматлари бозоридаги рақобатбардошлигини прогнозлашда нормаллаштирилган сифат ва миқдор рейтинг индексларидан фойдаланишга асосланган эмпирик метод таклиф қилинган;
баҳоловчи ташкилотларнинг 0,75 вазн коеффициентига келтирилган миқдор рейтинг индекслари ҳамда 0,25 вазн коеффициентига келтирилган сифат рейтинг индекслари асосида шакллантирилган баҳолаш натижаларини йирик, ўрта ва кичик поғоналардаги ренкинг гуруҳларга ажратиш орқали уларнинг умумий рейтингини аниқловчи методика ишлаб чиқилган;
баҳолаш жараёнининг мақсадли равишда шаффофлигини ошириш, обектив рейтинг-ренкинг натижаларини шакллантиришда рейтинг ва ренкинг методикалари асосида баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини сифат ва миқдорий индикаторлар орқали автоматлаштирилган тарзда қайта ишлашни таъминлайдиган рақамлаштириш модели таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Баҳоловчи ташкилотлар рейтинги ва ренкинги методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ички ва ташқи омиллар таъсирида баҳоловчи ташкилотлар рейтингини баҳолаш ва ренкингини аниқлашда қўлланилувчи сифат ва миқдор индексларининг эквивалент категориялар эканлиги ҳамда улар асосида рейтинг баҳолашнинг комплекс ёндашуви ва тороидал шаклдаги регулятив моделига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025-йил 1-августдаги 02/11-17/2360-сон маълумотномаси). Натижада, рейтинг агентликлар томонидан баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини сифат ва миқдор индекслар асосида ренкингини аниқлаш ва рейтингини баҳолаш жараёнидаги ҳисоблаш ишлари ҳажмини 30 фоизга қисқартирган;
Ўзбекистондаги баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини сифат, миқдор ва комплекс индекслар асосида баҳолашга имкон берувчи, халқаро рейтинг агентликлари мезонларига мослаштирилган [1–10] инвестицион, [11–21] спекулятив ва [22–25; –н] дефолт тоифалари каби миллий универсал кросс-рейтинг шкаласига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025-йил 1-августдаги 02/11-17/2360-сон маълумотномаси). Натижада, универсал ўтиш шкаласи ва ундан фойдаланиш принципи Ўзбекистондаги баҳоловчи ташкилотлар фаолиятининг рейтинг ва ренкинг баҳоларини дунёдаги учта энг йирик халқаро рейтинг агентликлари шкалалари даражасига қанчалик узоқ ёки яқинлашганлигини билиш имконини яратган;
баҳоловчи ташкилотлар фаолиятининг муваффақиятлилиги ҳамда баҳолаш хизматлари бозоридаги рақобатбардошлигини прогнозлашда нормаллаштирилган сифат ва миқдор рейтинг индексларидан фойдаланишга асосланган эмпирик методга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025-йил 1-августдаги 02/11-17/2360-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу модел асосида прогнозлаштириш натижалари билан икки баробарга тўлдириб, рейтинг агентликлари хизмати ишончлилигини оширган;
баҳоловчи ташкилотларнинг 0,75 вазн коеффициентига келтирилган миқдор рейтинг индекслари ҳамда 0,25 вазн коеффициентига келтирилган сифат рейтинг индекслари асосида шакллантирилган баҳолаш натижаларини йирик, ўрта ва кичик поғоналардаги ренкинг гуруҳларга ажратиш орқали уларнинг умумий рейтингини аниқловчи методикасига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025-йил 1-августдаги 02/11-17/2360-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур методиканинг амалиётда қўлланилиши таклиф этилган комплекс ёндашувни тўлдирган ҳолда баҳолаш ташкилотларнинг 0,75 вазнга келтирилган МРИ ва 0,25 вазнга келтирилган СРИ кўрсаткичлари бўйича улар муваффақиятлилиги ва рақобатбардошлилиги даражасини учта ренкинг поғона доирасидаги рейтинг баҳолари орқали аниқлаш имконини берган;
баҳолаш жараёнининг мақсадли равишда шаффофлигини ошириш, обектив рейтинг-ренкинг натижаларини шакллантиришда рейтинг ва ренкинг методикалари асосида баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини сифат ва миқдорий индикаторлар орқали автоматлаштирилган тарзда қайта ишлашни таъминлайдиган рақамлаштириш моделига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025-йил 1-августдаги 02/11-17/2360-сон маълумотномаси). Натижада, баҳолаш хизматлари бозорида жорий қилиниши унга ихтисослашган рейтинг агентликлари томонидан баҳоловчи ташкилотлар рейтинги ва ренкингини таҳлилий баҳолаш ва прогноз қилиш фаолияти тезкорлигини камида уч баробарга ошириши аниқланган.