Жубанова Байрамгул Аймуратовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Тадбиркорлик суб'ектларининг инновацион лойиҳаларини молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Iqt580
Илмий маслахатши: Исаков Жанабай Якипбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01  
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент Абсаламов Акрам Толлибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор Алимарданов Илхом Музробшоевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор Хамидова Фаридахон Абдулкарим қизи.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тадбиркорлик субъектларининг инновацион лойиҳаларини молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлик субъектларини инновацион лойиҳаларини молиялаштириш манбалари диверсификация қилинишини янада ривожлантириш мақсадида инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг янгича ва муқобил инструментларини яратиш таклиф этилган;
тадбиркорлик субъектларини инновацион лойиҳаларини молиялаштириш самарадорлигини оширишда давлат орқали молиялаштириш тизими сифатида давлат томонидан кафиллик молиявий ёрдами кўрсатиш ва инновацион лойиҳаларни имтиёзли кредитлашни янада такомиллаштириш таклиф этилган;
тадбиркорлик субъектларини инновацион лойиҳаларини молиялаштириш тизимини самарали ташкил этиш ва ривожлантиришнинг уларни экспорт ҳажми ва янги иш ўринлари сонини оширишга та'сири асосланган;
тадбиркорлик субъектларида риск ва қайтимни оптимал миқёсда баҳолаш ва ресурслар тақсимотининг стратегик самарадорлигини та'минлашга хизмат қилувчи институционал механизмни шакллантиришда инновацион лойиҳаларини молиялаштириш самарадорлигини аниқлаш ва баҳолаш методологияси ишлаб чиқилган;
тадбиркорлик субъектларини инновацион лойиҳаларини молиялаштириш натижасида уларнинг 2030 йилгача инновацион ривожланиш кўрсаткичлари прогнози сценарийлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар амалиётга қуйидагича жорий этилган:
тадбиркорлик субъектларини инновацион лойиҳаларини молиялаштириш манбалари диверсификация қилинишини янада ривожлантириш мақсадида инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг янгича ва муқобил инструментларини яратишга доир таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ҳамда Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2025 йил 30 январдаги ВЖ-22/08-112-сон далолатномаси; “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ нинг 2025 йил 26 мартдаги 02/22-1748-сонли далолатномаси). Натижада, 2024 йилни январ-ноябр ойларида тижорат банклари томонидан якка тартибдаги тадбиркорларга чет эл валютасида ажратилган кредитлар ҳажми 2023 йилга нисбатан 2888,8  млрд. сўмга ошиб, 4961,0 млрд. сўм (2023 йилда 2072,2 млрд. сўм) ни ташкил этган, шунингдек 2024 йилда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан тақдим этилган ёрдамлар миқдори 2023 йилга нисбатан 2,1 бараварга ошган;  
тадбиркорлик субъектларини инновацион лойиҳаларини молиялаштириш самарадорлигини оширишда давлат орқали молиялаштириш тизими сифатида давлат томонидан кафиллик молиявий ёрдами кўрсатиш ва инновацион лойиҳаларни имтиёзли кредитлашни янада такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан қабул қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2025 йил 30 январдаги ВЖ-22/08-112-сон далолатномаси). Натижада, 2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари бўйича ажратилган кредитлар сони 2022 йилга нисбатан 11 фоизга ошиб, 472021 та (2022 йилда 424538 та) ни ташкил этган, 2024 йилнинг январ-ноябрида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга ажратилган кредитлар ҳажми 2023 йилга нисбатан 3 баробарга ошиб, 30883,9 млрд. сўм (2023 йилда 10134,1 млрд. сўм) ни ташкил этган бўлса, 2023 йилда тадбиркорлик ва хўжалик юритувчи субъектларга давлат кафолати остида жалб қилинган хорижий кредит линиялари ҳисобидан ажратилган кредитлар ҳажми 2022 йилга нисбатан 2,4 баробар кўпроқ миқдорни ташкил этиб, 2848 млн. АҚШ доллари (2022 йилда 1191,5 млн. АҚШ доллари) дан иборат бўлган;
тадбиркорлик субъектларини инновацион лойиҳаларини молиялаштириш тизимини самарали ташкил этиш ва ривожлантиришнинг уларни экспорт ҳажми ва янги иш ўринлари сонини оширишга та'сирига оид таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ҳамда Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2025 йил 30 январдаги ВЖ-22/08-112-сон далолатномаси; “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ нинг 2025 йил 26 мартдаги 02/22-1748-сонли далолатномаси). Натижада, 2024 йилда кичик тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажми 2023 йилга нисбатан 1,3 баробар кўпроқ миқдорни ташкил этиб, 9,0 млрд АҚШ доллари (2023 йилда 6,9 млрд. АҚШ доллари) дан иборат бўлган, шунингдек 2024 йилда тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган янги иш ўринлари сони 2023 йилга нисбатан 1,1 бараварга ошган;
тадбиркорлик субъектларида риск ва қайтимни оптимал миқёсда баҳолаш ва ресурслар тақсимотининг стратегик самарадорлигини та'минлашга хизмат қилувчи институционал механизмни шакллантиришда инновацион лойиҳаларини молиялаштириш самарадорлигини аниқлаш ва баҳолаш методологияга оид таклиф Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ нинг 2025 йил 26 мартдаги 02/22-1748-сонли далолатномаси). Натижада, 2024 йилда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан қўллаб-қувватланган тадбиркорлик субъектларининг лойиҳалари сони 3,3 бараварга ошган;
тадбиркорлик субъектларини инновацион лойиҳаларини молиялаштириш натижасида уларнинг 2030 йилгача инновацион ривожланиш кўрсаткичлари прогнози сценарийларига доир таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан қабул қилинган (Вазирликнинг 2025 йил 30 январдаги ВЖ-22/08-112-сон далолатномаси). Натижада, Вазирлик томонидан 2030 йилгача тадбиркорлик субъектлари инновацион лойиҳаларининг кенг миқёсда молиялаштирилишига эришишнинг та'минланиши қайд этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish