Акбаров Ҳусниддинжон Мўйсин ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Тижорат банкларида валюта операциялари методологиясини такомиллаштириш”, 
08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Iqt690
Илмий маслаҳатчи: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, проффессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидаҳрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, проффессор; Хусаинов Шавкат Абдушукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларида валюта операциялари методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари ликвидлиги ва хорижий инвестициялар ҳажмининг ҳар бир фоизга ошиши хорижий валютадаги депозитлар миқдорини камида 0,80 фоизга кўпайтириши эмпирик жиҳатдан аниқланган ҳолда, валюта депозитларининг муддат структурасини оптималлаштиришда тижорат банклари активлари портфелини “Содиқ мижоз” модели асосида муддатлар бўйича сегментларга ажратиш механизмини жорий этиш таклиф этилган;
миллий валютани хорижий валютага нисбатан алмашинув курси, ички иқтисодиётдаги инфлация даражасининг прогноз кўрсаткичларининг комплекс таҳлили асосида валюта позициясини бошқариш ва валюта операциялари самарадорлигини ошириш бўйича таклифи асосланган;
тижорат банклари амалиётига “Валюта рискларини бошқариш платформаси”ни жорий этиш воситасида биржадан ташқари валюта бозорида тўғридан-тўғри форвард ҳамда кросс-валюта своп каби валютавий инструментларни такомиллаштириш асосида валюта курси тебранишидан келиб чиқадиган рискларни сезиларли даражада камайтириш механизмини шакллантириш таклиф этилган;
иқтисодиётда долларлашув даражасини пасайтиришга қаратилган “Дедолларизация” моделининг жорий этилиши асосида тижорат банклари актив-мажбуриятларни бошқаришдаги валюта номувофиқлиги (cурренcй мисматч)нинг қисқариши ҳамда фоиз ставкалари шаклланишида миллий валютанинг ролини кучайтириш орқали банкларнинг ликвидлик ва рентабеллигини бошқариш самарадорлиги ошиши асосланган;
тижорат банкда валюта операциялари методологиясини такомиллаштириш воситасида банкнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга йўналтирилган 2030 йилгача бўлган прогноз ссенарийлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларида валюта операциялари методологиясини такомиллаштиришнинг асосий жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари ликвидлиги ва хорижий инвестициялар ҳажмининг ҳар бир фоизга ошиши хорижий валютадаги депозитлар миқдорини камида 0,80 фоизга кўпайтириши эмпирик жиҳатдан аниқланган ҳолда, валюта депозитларининг муддат структурасини оптималлаштиришда тижорат банклари активлари портфелини “Содиқ мижоз” модели асосида муддатлар бўйича сегментларга ажратиш механизмини жорий этиш таклифи АТБ “Микрокредитбанк” амалиётида фойдаланилган (“Микрокредитбанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2025йил 16-сентябрдаги № 05-12/19606-сон маълумотномаси). Натижада, АТБ “Микрокредитбанк”нинг валюта операциялари ҳажми 2025-йил 1-январ ҳолатига 16.200,0 млрд.сўмни ташкил қилган ҳолда бу олдинги йилга нисбатан 1.400,0 млрд.сўмга ошишига олиб келган;
миллий валютани хорижий валютага нисбатан алмашинув курси, ички иқтисодиётдаги инфлация даражасининг прогноз кўрсаткичларининг комплекс таҳлили асосида валюта позициясини бошқариш ва валюта операциялари самарадорлигини ошириш бўйича таклифи АТБ “Микрокредитбанк” амалиётида фойдаланилган (“Микрокредитбанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2025йил 16-сентябрдаги 
№ 05-12/19606-сон маълумотномаси). Натижада, АТБ “Микрокредитбанк”нинг валюта операцияларидан олинган соф даромади 2025 йил 1-январ ҳолатига олдинги йилга нисбатан 2.050,0 млрд.сўмга яъни 15,2 фоизга оширишига олиб келган имконини берган;
тижорат банклари амалиётига “Валюта рискларини бошқариш платформаси”ни жорий этиш воситасида биржадан ташқари валюта бозорида тўғридан-тўғри форвард ҳамда кросс-валюта своп каби валютавий инструментларни такомиллаштириш асосида валюта курси тебранишидан келиб чиқадиган рискларни сезиларли даражада камайтириш механизмини шакллантириш таклифи АТБ “Микрокредитбанк” амалиётида фойдаланилган (“Микрокредитбанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2025йил 16-сентябрдаги № 05-12/19606-сон маълумотномаси). Натижада, АТБ “Микрокредитбанк”нинг 2025 йил 1-январ ҳолатига валюта курси тебранишидан кўрилган зарар миқдори олдинги йилга нибатан 54,8 фоизга камайтириш имконини берган;
иқтисодиётда долларлашув даражасини пасайтиришга қаратилган “Дедолларизация” моделининг жорий этилиши асосида тижорат банклари актив-мажбуриятларни бошқаришдаги валюта номувофиқлиги (cурренcй мисматч)нинг қисқариши ҳамда фоиз ставкалари шаклланишида миллий валютанинг ролини кучайтириш орқали банкларнинг ликвидлик ва рентабеллигини бошқариш самарадорлиги ошишига доир таклифи АТБ “Микрокредитбанк” амалиётида фойдаланилган (“Микрокредитбанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2025йил 16-сентябрдаги № 05-12/19606-сон маълумотномаси). Натижада АТБ “Микрокредитбанк”нинг соф валюта даромади 2024 йилда 1.780,0 млрд сўмдан 2025 йил 1-январ ҳолатига 2.040,0 млрд сўмга, яъни 14,6 фоизга ошишига олиб келган;
тижорат банкда валюта операциялари методологиясини такомиллаштириш воситасида банкнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга йўналтирилган 2030 йилгача бўлган прогноз ссенарийларига доир таклифидан АТБ “Микрокредитбанк” амалиётида фойдаланилган (“Микрокредитбанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2025йил 16-сентябрдаги № 05-12/19606-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу прогноздан АТБ “Микрокредитбанк”нинг 2030 йилга қадар ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда инобатга олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish