Абдукаюмов Абдувахид Абдувасиковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги операцияларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5372
Илмий раҳбар: Мухамедов Фарход Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Бурхонов Актам Усмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошпулатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт   университети Тошкент филилали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги операцияларини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари активлар консентрациясидан келиб чиқадиган рискларни пасайтириш, инвестицион портфелида юзага келувчи таваккалчиликларни камайтириш мақсадида бошқа ташкилотларнинг қимматли қоғозларига инвестиция улушини ошириш орқали портфелни диверсификациялаш усулини қўллаш таклиф этилган;
банкларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, узоқ муддатли ва нисбатан арзон молиявий ресурсларни жалб этиш мақсадида барқарор ривожланишга йўналтирилган молиявий инструментларга бўлган талабнинг ортиб бораётгани инобатга олган ҳолда ЭСГ талаблари асосида “Яшил” ва “Ижтимоий” облигасиялар чиқариш таклиф этилган;
инвесторлар учун молиявий инструментларнинг жозибадорлигини ошириш ва кредит рискини компенсациялашда банк тасаруфидаги микромолия ва факторинг ташкилотлари облигацияларини асосий ставкасидан 5-6 фоиз юқори купон ставка билан эмиссия қилиш таклиф этилган;
банкларнинг капитал бозоридаги ролини кенгайтиришда финтех технологиялари орқали рақамлаштирилган савдо платформаларида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш жараёнида уларнинг инвестиция воситачиси сифатида иштирок этиши таклиф этилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги операцияларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари активлар консентрациясидан келиб чиқадиган рискларни пасайтириш, инвестицион портфелида юзага келувчи таваккалчиликларни камайтириш мақсадида бошқа ташкилотларнинг қимматли қоғозларига инвестиция улушини ошириш орқали портфелни диверсификациялаш усулини қўллаш таклифи АТ “Микрокредитбанк”нинг йиллик молиявий режалар ижросини амалга оширишда фойдаланилган (АТ “Микрокредитбанк”нинг 2025 йил 20 августдаги 04-26/17148-сон маълумотномаси). Натижада, 2025-йил 1-августда 2024-йил 1-августга нисбатан банкнинг инвестиция портфели 2,1 баробарга, банкнинг ресурс базаси 0,6 фоизга ошган ҳолда банк активларини диверсификациялаш таъминланган;
банкларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, узоқ муддатли ва нисбатан арзон молиявий ресурсларни жалб этиш мақсадида барқарор ривожланишга йўналтирилган молиявий инструментларга бўлган талабнинг ортиб бораётгани инобатга олган ҳолда ЭСГ талаблари асосида “Яшил” ва “Ижтимоий” облигасиялар чиқаришга доир таклифи АТ “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2026-2030 йилларда ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда инобатга олинди (АТ “Микрокредитбанк”нинг 2025 йил 20 августдаги 04-26/17148-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг капитал базаси 2024 йил 1-августга нисбатан ошиши таъминлаган;
инвесторлар учун молиявий инструментларнинг жозибадорлигини ошириш ва кредит рискини компенсациялашда банк тасаруфидаги микромолия ва факторинг ташкилотлари облигацияларини асосий ставкасидан 5-6 фоиз юқори купон ставка билан эмиссия қилиш таклифи “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2030-йилга мўлжалланган банкнинг умумий ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Микрокредитбанк”нинг 2025 йил 20 августдаги 04-26/17148-сон маълумотномаси). Натижада, банк тасарруфидаги микромолия ва факторинг ташкилотларининг облигация эмиссиясидан келиб тушган маблағлар ҳисобига, микромолиялашда фоиз ставкаси 40 фоизгача амалга ошириш имконини берган;
банкларнинг капитал бозоридаги ролини кенгайтиришда финтех технологиялари орқали рақамлаштирилган савдо платформаларида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш жараёнида уларнинг инвестиция воситачиси сифатида иштирок этиши таклифи “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2030-йилга мўлжалланган банкнинг умумий ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда амалиётга жорий этилган (АТ “Микрокредитбанк”нинг 2025 йил 20 августдаги 04-26/17148-сон маълумотномаси). Натижада тижорат банки “Тошкент” РФБнинг листингдан ташқари савдо платформаларида қимматли қоғозлар билан савдони амалга ошириш ва мижозларга хизмат кўрсатилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish