Хожиқулов Шахзод Шавкатжон ўғлиининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Реал суюқликларни қувур орқали узатишда ўтиш жараёнларининг квази бир ўлчовли моделлари”, 01.02.05 – Суюқлик ва газ механикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/FM1316
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хужаев Исматулла Кушаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.02/30.12.2019.Т/FM.61.01. 
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Хўжаёров Бахтиёр физика-математика фанлари доктори, профессор
Ходжиев Сафар техника фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади қувур қисмида кечадиган ўтиш жараёнларини ўрганиш ва бошқариш масалалари учун квази бир ўлчовли ностационар математик моделларни қўллаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сиқилмайдиган суюқликларни қувурлар орқали узатишда чегараларда оқим тезлигининг ўзгариши натижасида юзага келадиган ўтиш жараёни Фуре усулида аналитик тарзда ечилган ва импулс ҳамда босим сакрашларининг интерваллари келтирилган; 
қувур кириш қисмида босим ўзгармас қийматга эга бўлган ҳолда, қувур охирига уланган ҳаво қалпоғи ҳажмини ошириш натижасида чиқиш кесимидаги тезликнинг сакраб ўзгариши ҳолида босим ва импулс амплитудалари ҳамда частоталарининг камайиши аналитик тарзда аниқланган; 
ҳажмий сиқилувчанликка эга бўлган реал суюқликнинг динамикасини ҳисоблаш алгоритми ва дастурий таъминоти ишлаб чиқилган; 
ўтказилган ҳисоблаш тажрибалари асосида кириш босими ва чиқишдаги масса сарфининг сакраб ўзгаришларида реал суюқлик ёндашувида оқим кўрсаткичлари ўзгаришининг ўзига хос хусусиятларини аниқланиб, импулс ва босим ўзгариш интервалларини башоратлаш имконияти яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Реал суюқликларни қувур орқали узатишда ўтиш жараёнларининг квази бир ўлчовли моделлари” мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
қувур участкаси охирида оқим тезлигининг ўзгариши натижасида юзага келадиган босим ўзгариши динамикасига доир ҳисоб натижалари “Навоий сув таъминоти” АЖ объектларига жорий этилган (“Ўзсувтаъминоти” АЖнинг 01.08.2025 йилдага №1/8-3600 далолатномаси). Натижада суюқликларни қувурлар орқали узатишда ишчи босимларни масофадан туриб самарали бошқариш имкони яратилган ҳамда насосни иш фаолияти самарадорлигини оширилиб, энергия сарфи 2-3% ва эксплуатация харажатларини 5% га камайтиришга эришилган; 
демпфер ўрнатилган қувурларда тўлқин тарқалиши туфайли ҳосил бўладиган тезлик ва босим ўзгаришлари интерваллари “Навоий сув таъминоти” АЖ объектлари фаолиятига жорий этилган (“Ўзсувтаъминоти” АЖнинг 01.08.2025 йилдага №1/8-3600 далолатномаси). Натижада демпфер ўрнатиш ва унинг ҳажмини ўзгартириш орқали босим сакрашлари амплитуда ва частоталари камайтирилган, қувурда резонанс ҳолати ҳосил бўлишининг олди олинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish