Жолдасбаева Раушан Атанияз қизининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Баскетболчиларнинг бошланғиш таёргарлик босқичида машғулот юкламаларининг оптимал нисбатлари”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9617.
Илмий раҳбар: Кдирова Муҳаббат Алланиязовна педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Кочкаров Атабек Ахматваевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Нурматова Шахноза Мурадуллаевна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекстон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 10-11 ёшли баскетболчиларнинг бошланғич тайёргарлик босқичида машғулот юкламаларининг оптимал нисбатларини аниқлаш асосида индивидуал юклама моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич тайёргарлик босқичида машғулот юкламаларини ички (юрак қисқаришлари сони, субектив юклама даражаси) ва ташқи (тезлик, кескин бурилишлар, сакраш) томонларини мавсум давомида мониторинг қилиш ва шу асосида машғулотлардаги оптимал юклама нисбатларини белгилаш ҳисобига ёш баскетболчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги яхшиланган;
10-11 ёшли баскетболчиларнинг машғулотлардаги юкламаларнинг оптимал нисбатларини аниқлаш учун шиддат зоналари ва чегараларини белгилашга қаратилган (юрак қисқаришлари сони+юклама даражаси+тезлик+сакраш) индивидуал юклама моделини ишлаб чиқиш ҳисобига машғулотлардаги фаол ҳаракатлар давомийлиги, масофа, тезлик ва юқори жадалликдаги ҳаракатлар миқдори оширилган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги машғулот циклларида юкламаларни тўлқинсимон ошириб боришга асосланган (тортувчи, базавий, ривожлантирувчи ва назорат-тайёргарлик) микро ҳамда мезоциклларда қисқа ва узоқ муддатли юклама нисбатини тақсимлаш ҳисобига ёш баскетболчиларнинг техник тайёргарлиги такомиллаштирилган;
юкламани бошқариш жараёнида спортчилар томонидан сезиладиган индивидуал зўриқиш кўрсаткичларини реал вақт режимида йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишга асосланган субектив юклама даражасини баҳолаш усулини рақамлаштириш механизмини ишлаб чиқиш ҳисобига машғулот интенсивлиги, давомийлиги ва ҳажмини спортчининг физиологик ҳолатига мослаштириш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 10-11 ёшли баскетболчиларнинг бошланғич тайёргарлик босқичида машғулот юкламаларининг оптимал нисбатларини аниқлаш асосида индивидуал юклама моделини ишлаб чиқиш бўйича олиոгаո илмий ոатижалар асосида:
бошланғич тайёргарлик босқичида машғулот юкламаларини ички (юрак қисқаришлари сони, субектив юклама даражаси) ва ташқи (тезлик, кескин бурилишлар, сакраш) томонларини мавсум давомида мониторинг қилиш ва шу асосида машғулотлардаги оптимал юклама нисбатларини белгилаш бўйич таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳри, Наманган ва Жиззах вилоятлари спот мактаблари 10-11 ёшли баскетболчиларининг машғулотлари жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 29-сентябрдаги 02-16/10451-сон маълумотномаси). Натижада, тажриба-синов ўтказилган барча ҳудудларда спортчиларнинг жисмоний ривожланиш ва функсионал кўрсаткичлари яхшиланган;
машғулотлардаги юкламаларнинг жадаллик зоналари ва чегараларини аниқлаш (юрак қисқаришлари сони+юклама даражаси+тезлик+сакраш) асосида 10-11 ёшли баскетболчиларнинг индивидуал юклама моделини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳри, Наманган ва Жиззах вилоятлари спот мактаблари 10-11 ёшли баскетболчиларининг машғулотлари жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 29-сентябрдаги 02-16/10451-сон маълумотномаси). Натижада, ёш баскетболчиларнинг техник тайёргарлик кўрсаткичлари: Наманган шаҳридаги спорт мактабининг 10-11 ёшли спортчиларида ўртача 10,9% га, Жиззах шаҳридаги спорт мактабида ўртача 11,3% га, Тошкент шаҳридаги спорт мактабида ўртача 8,7% га ошган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги машғулот циклларида юкламаларни тўлқинсимон ошириб боришга асосланган (тортувчи, базавий, ривожлантирувчи ва назорат-тайёргарлик) микро ҳамда мезоциклларда қисқа ва узоқ муддатли юклама нисбатини тақсимлаш бўйича ва таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳри, Наманган ва Жиззах вилоятлари спот мактаблари 10-11 ёшли баскетболчиларининг машғулотлари жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил
29-сентябрдаги 02-16/10451-сон маълумотномаси). Натижада, ёш баскетболчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари: Наманган шаҳридаги спорт мактабининг
10-11 ёшли спортчиларида ўртача 11,2% га, Жиззах шаҳридаги спорт мактабида 10,3% га, Тошкент шаҳридаги спорт мактабида ўртача 9,1% га ошган;
машғулот юкламаларини мониторинг қилишнинг субектив юклама даражасини баҳолашга (ҳис қилинган зўриқиш даражаси) асосланган усулини рақамлаштириш орқали мобил дастур ишлаб чиқилган ва мураббийлар томонидан машғулотларда юкламани назорат қилиш жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 29-сентябрдаги 02-16/10451-сон маълумотномаси). Натижада, 10 ёшли спортчиларнинг машғулот юкламалари ташқи томонининг барча кўрсаткичлари бўйича ўртача нисбий яхшиланиш 26,3% га, 11 ёшлиларда 26,7% ни ташкил этган.