Тохиров Сардорбек Шокиржон ўғлининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич тайёргарлик гуруҳларидаги ёш футболчиларнинг асосий акробатик тайёргарлиги”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped7686.
Илмий раҳбар: Жураханов Хамидулло Хожимирзаевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Кочкаров Атабек Ахматваевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Артиқов Асқар Акбарович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич тайёргарлик гуруҳларидаги ёш футболчиларнинг асосий акробатик тайёргарлигини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
бошланғич тайёргарлик гуруҳларидаги ёш футболчиларнинг йиқилиш, сакраш, мувозанат сақлаш, умбалоқ ошиш, ағдарилиш каби ҳаракат тайёргарлигини босқичма-босқич шакиллантириш учун спортчиларни координация, танани бошқариш, ҳаракат аниқлигини таъминлашга қаратилган дастурини ишлаб чиқиш ҳисобига асосий акробатик тайёргарлиги оширилган;
ёш футболчиларда акробатик тайёргарлигини ривожлантириш учун майдонда жойлашув вазифаларини инобатга олган ҳолда дарвозабон, ҳимоячи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчилар ампуласи бўйича машқлар классификациясини табақалаштириш ҳисобига техник-тактик тайёргарлиги яҳшиланган;
бошланғич тайёргарлик гуруҳларидаги ёш футболчиларнинг акробатик ҳаракатларни тўғри бажариш кўникмасини шакллантириш учун техник ҳаракатларни мувоффиқлаштирувчи мушак гуруҳлари фаоллигини ривожлантиришга қаратилган махсус ва ёрдамчи машқларни қўллаш методикасини ишлаб чиқиш ҳисобига воситалардан мақсадли фойдаланиш имконияти оширилган;
ёш футболчиларнинг акробатик ҳаракатларни тўғри бажариш учун машғулот қисмларида бевосита ва билвосита бажариладиган машқлардан фойдаланиш имконини берувчи “Мобиле акробатик леарн cоач Апп” номли мобил иловасининг мазмунига рақамлаштирилган машғулотлар дастурини киритиш ҳисобига мустақил равишда машқлар техникасини ўргатиш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёш футболчиларнинг иш қобилияти самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
бошланғич тайёргарлик гуруҳларидаги ёш футболчиларнинг йиқилиш, сакраш, мувозанат сақлаш, умбалоқ ошиш, ағдарилиш каби ҳаракат тайёргарлигини босқичма-босқич шакиллантириш учун спортчиларни координация, танани бошқариш, ҳаракат аниқлигини таъминлаш бўйича амалий тавсиялар “Наманган шахар Спорт мактаби” футбол машғулотлари жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025 йил 25 сентябрдаги 02-16/10281-сон маълумотномаси). Натижада ёш футболчиларнинг мувозанатни сақлаш ҳаракати 9,1%га, координацион қобилаяти 5,3% га, эгилувчанлик сифати 6,7% га, танани бошқариш кўникмаси 7,8%, ҳаракат аниқлиги эса 9,4% га, умумий акробатик тайёргарлиги 10,4% га яхшилангани аниқланган;
ёш футболчиларда акробатик тайёргарлигини ривожлантириш учун майдонда жойлашув вазифаларини инобатга олган ҳолда дарвозабон, ҳимоячи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчилар ампуласи бўйича машқлар классификациясини табақалаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Наманган шахар Спорт мактаби” футбол машғулотлари жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025 йил 25 сентябрдаги 02-16/10281-сон маълумотномаси). Натижада ёш футболчиларнинг акробатик тайёргарлиги, дарвозабонларда 8,2% га, ҳимоячиларда 9,4% га, ярим ҳимоячиларда 11,5% га, ҳужумчиларда 9,7% га яхшиланган; 
бошланғич тайёргарлик гуруҳларидаги ёш футболчиларнинг акробатик ҳаракатларни тўғри бажариш кўникмасини шакллантириш учун техник ҳаракатларни мувоффиқлаштирувчи мушак гуруҳлари фаоллигини ривожлантиришга қаратилган махсус ва ёрдамчи машқларни қўллаш методикаси бўйича таклиф ва тавсиялар “Наманган шахар Спорт мактаби” футбол машғулотлари жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025 йил 25 сентябрдаги 02-16/10281-сон маълумотномаси). Натижада етакчи ёш футболчиларни умумий жисмоний тайёргарлиги 9,5%га, махсус жисмоний таййрогарлик 6,3%га яхшиланишга эришилган;
ёш футболчиларнинг акробатик ҳаракатларни тўғри бажариш учун машғулот қисмларида бевосита ва билвосита бажариладиган машқлардан фойдаланиш имконини берувчи “Мобиле акробатик леарн cоач Апп” номли мобил иловасини қўллаш бўйича  таклиф ва тавсиялар “Наманган шахар Спорт мактаби” футбол машғулотлари жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025 йил 25 сентябрдаги 02-16/10281-сон маълумотномаси). Натижада ёш футболчиларнинг вилоят ва республикада ўтказилган мусобақаларда совринли ўринларини эгаллашган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish