Пулатова Дурдона Равшановна
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Корпус таълим технологиялари асосида нофилологик таълим йўналиши талабаларнинг касбий коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2025.2.PhD/Ped10307
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.11.2024.Ped.26.04.
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умид  Умирзакович педагогика фанлари доктори, профессор. 
Кушиева Нодира Хабибжоновна педагогика фанлари доктори, доцент. Кадирова Мунира Расуловна педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Гулистон  давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Корпус таълим технологиялари асосида нофилологик йўналиш талабалари нинг касбий коммуникатив компетенсиясини такомиллаштириш методикаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корпус таълим технологиялари асосида талабаларда касбий коммуникатив компетенсияни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари фаол мулоқотга йўналтирилган ўқув муҳитида аутентик оғзаки ва ёзма материалларни реал вазиятларда нутқий бирликларни касбий дискурсив-динамик адаптивлигига кўра таҳлил қилиш асосида когнитив-прагматик тадқиқот бирлигига кўра аниқлаштирилган;
нофилологик таълим йўналиши талабаларининг касбий коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришнинг лингвопедагогик асослари корпус таълим технологияларидаги касбий дискурсив бирликлар воситасида фикрлашда семантик-прагматик англаш ва нутқий этикет кўникмаларини ижтимоий-маданий контекстда мотивацион адаптациялаштиришнинг  семантик–прагматик уйғунлигига кўра аниқлаштирилган;
нофилологик таълим йўналиши талабаларининг касбий коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш  корпус технологиялари асосида маданиятлараро касбий мулоқот муҳитини нутқий-функсионал ёндашувда ташкил этиш ҳамда синхрон ва асинхрон ўқитиш усулларини рефлексив таҳлил орқали интерактив-коммуникатив синергияга кўра такомиллаштирилган;
корпус технологиялари асосида талабаларнинг касбий коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш модели компонентларининг ўқув-методик бирлиги рақамли муҳитдаги тил корпуси маълумотларининг семантик, прагматик ва когнитив элементларини касбий мулоқотнинг синтактик ва дискурсив муносабатлари билан лингвистик таҳлил ҳамда рефлексив тажриба орқали уйғунлаштиришнинг “когнитив-дискурсив интеграция” асосида такомиллаштирилган;
корпус таълим технологиялари асосида талабаларнинг касбий коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги конструктивистик таълим муҳитида индуктив ёндашув орқали суҳбатдошнинг ижтимоий портретини аниқлашга қаратилган нутқ баёнотини таҳлил қилиш қобилиятини баҳолаш ва фаоллик даражасини визуал лойиҳалашнинг интерпретатив-коммуникатив фаоллик йўналиши асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корпус таълим технологиялари асосида нофилологик таълим йўналиши талабаларининг касбий коммуникатив компетенсияларининг ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида: 
корпус таълим технологиялари асосида талабаларда касбий коммуникатив компетенсияни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари фаол мулоқотга йўналтирилган ўқув муҳитида аутентик оғзаки ва ёзма материалларни реал вазиятларда нутқий бирликларни касбий дискурсив-динамик адаптивлигига кўра таҳлил қилиш асосида когнитив-прагматик тадқиқот бирлигига кўра аниқлаштиришга оид аниқлаштирилган тавсиялар асосида “Касбий соҳада хорижий тиллар (инглиз тили)” дарслик мазмунига сингдирилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 21 июлдаги 22-01-286/22-рақамли далолатномаси). Натижада корпус таълим технологиялари асосида нофилологик таълим йўналиши талабаларининг касбий коммуникатив компетенсияларини ривожлантиришга эришилинган;
нофилологик таълим йўналиши талабаларининг касбий коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришнинг лингвопедагогик асослари корпус таълим технологияларидаги касбий дискурсив бирликлар воситасида фикрлашда семантик-прагматик англаш ва нутқий этикет кўникмаларини ижтимоий-маданий контекстда мотивацион адаптациялаштиришнинг  семантик–прагматик уйғунлигига кўра аниқлаштиришга оид тавсиялар “Касбий соҳада хорижий тиллар (инглиз тили)” дарслик мазмунига сингдирилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 21 июлдаги 22-01-286/22-рақамли далолатномаси). Натижада корпус таълим технологиялари асосида нофилологик таълим йўналиши талабаларининг касбий коммуникатив компетенсияларининг ривожлантиришга оид компонентларини анқлаштирилган;
нофилологик таълим йўналиши талабаларининг касбий коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш  корпус технологиялари асосида маданиятлараро касбий мулоқот муҳитини нутқий-функсионал ёндашувда ташкил этиш ҳамда синхрон ва асинхрон ўқитиш усулларини рефлексив таҳлил орқали интерактив-коммуникатив синергияга кўра такомиллаштирилишига оид тавсиялар “Метҳодологй оф теачинг фореигн лангуаГЭС” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 21 июлдаги 22-01-286/22-рақамли далолатномаси). Натижада корпус таълим технологиялари асосида нофилологик таълим йўналиши талабаларининг касбий АКТ-компетенсиясини ривожлантиришга эришилинган;
корпус технологиялари асосида талабаларнинг касбий коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш модели компонентларининг ўқув-методик бирлиги рақамли муҳитдаги тил корпуси маълумотларининг семантик, прагматик ва когнитив элементларини касбий мулоқотнинг синтактик ва дискурсив муносабатлари билан лингвистик таҳлил ҳамда рефлексив тажриба орқали уйғунлаштиришнинг “когнитив-дискурсив интеграция” асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Касбий соҳада хорижий тиллар (инглиз тили)” дарслик мазмунига сингдирилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 21 июлдаги 22-01-286/22-рақамли далолатномаси) мазмунига сингдирилган. Натижада корпус таълим технология асосида нофилологик таълим йўналиши талабаларининг касбий коммуникатив компетенсияларини такомиллаштириш модели такомиллаштирилган;
корпус таълим технологиялари асосида талабаларнинг касбий коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги конструктивистик таълим муҳитида индуктив ёндашув орқали суҳбатдошнинг ижтимоий портретини аниқлашга қаратилган нутқ баёнотини таҳлил қилиш қобилиятини баҳолаш ва фаоллик даражасини визуал лойиҳалашнинг интерпретатив-коммуникатив фаоллик йўналиши асосида аниқлашга оид тавсиялар “Метҳодологй оф теачинг фореигн лангуаГЭС” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 21 июлдаги 22-01-286/22-рақамли далолатномаси)” мазмунига сингдирилган. Натижада талабаларининг инглиз тили кўникмаларини баҳолаш мезонлари ва даражаларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish