Юлдашева Дилшода Тўлқиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Мнемотеника воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини ривожлантириш технологияси: 13.00.08 - Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped11217.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Солиев Илҳом Солиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахимова Дилфуза Алиевна педагогика, фанлари доктори (DSc), профессор, Базарбаева Айжамал Кдирбаевна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. Мнемотехника воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача катта ёшдаги болаларда когнитив қобилиятларни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ахборотларни ўзлаштиришдаги болалар хотираси ва нутқ қобилиятининг интегратив ритмини персептив доминантлар орқали мувофиқлашувига кўра маълумотларни семиотик кодлаш ва декодлашнинг мантиқий-рационал ассоциацияларини структурали қўллаш асосида аниқлаштирилган;
мнемотехника воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини ривожлантириш модели фонемотик ва визуал идрок орқали маълумотларни тизимли ўзлаштиришда мнемоквадратлар ҳамда символик образларнинг  семиосемантик функсионал қайта қурилишига кўра такомиллаштирилган;
мнемотехника воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини ривожлантириш технологияси ахборотларни мақсадли когнитив саралаш ва фонемотик-семантик жиҳатдан танлаш билан боғлиқ персептив-ассоциатив  бирликларни консептуал-символик интеграцияси асосида  такомиллаштирилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларда когнитив қобилиятларини ривожлантиришнинг мнемотехнологияларини самарадорлиги қисқа муддатли хотирадан узоқ муддатли хотирага ахборотларни визуал-ассоциатив кодлашда кинестетик муносабатларнинг доминантлигига кўра ўтказиш орқали оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. мактабгача таълим ташкилотида мнемотехника воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини ривожлантириш технологияси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари орқали:
мактабгача катта ёшдаги болаларда когнитив қобилиятларни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ахборотларни ўзлаштиришдаги болалар хотираси ва нутқ қобилиятининг интегратив ритмини персептив доминантлар орқали мувофиқлашувига кўра маълумотларни семиотик кодлаш ва декодлашнинг мантиқий-рационал ассоциацияларини структурали қўллаш асосида аниқлашга оид таклифлар “Методика фанларини ўқитиш технологияси (рус тилида)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган” (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 18-июлдаги 22-01-269/22 рақамли маълумотномаси). Натижада мнемотехника воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини ривожлантириш самарадорлиги ошган;
мнемотехника воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини ривожлантириш модели фонемотик ва визуал идрок орқали маълумотларни тизимли ўзлаштиришда мнемоквадратлар ҳамда символик образларнинг  семиосемантик функсионал қайта қурилишига кўра такомиллаштиришга оид таклифлар “Методика фанларини ўқитиш технологияси (рус тилида)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган” (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 18-июлдаги 22-01-269/22 рақамли маълумотномаси).  Натижада мнемотехника воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятини ривожлантириш  моделини такомиллаштиришга шароит яратилган;
мнемотехника воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини ривожлантириш технологияси ахборотларни мақсадли когнитив саралаш ва фонемотик-семантик жиҳатдан танлаш билан боғлиқ персептив-ассоциатив  бирликларни консептуал-символик интеграцияси асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Методика фанларини ўқитиш технологияси (рус тилида)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган” (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 18-июлдаги 22-01-269/22 рақамли маълумотномаси).  Натижада мнемотехника воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш мазмуни бойитилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларда когнитив қобилиятларини ривожлантиришнинг мнемотехнологияларини самарадорлиги қисқа муддатли хотирадан узоқ муддатли хотирага ахборотларни визуал-ассоциатив кодлашда кинестетик муносабатларнинг доминантлигига кўра ўтказиш орқали ошириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Методика фанларини ўқитиш технологияси (рус тилида)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган” (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 18-июлдаги 22-01-269/22 рақамли маълумотномаси).  Натижада мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятини ривожлантириш инфратузилмаси кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish