Хасанов Дилмурод Холмурод ўғлининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта синф ўқувчиларининг чидамлилигини ривожлантириш услубиятини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3741.
Илмий раҳбар: Умаров Джамшид Хасанович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Мусаев Бахром Бахтиёрович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 5-6 синф ўқувчиларининг дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотларида чидамлилик сифатини ривожлантириш услубиятини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
5-6 синф ўқувчилари дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотларини модернзациялаш учун йил бўйи давом этувчи машғулотларда чидамлилик сифатининг сенситив даврлар хусусиятлари ва чораклик назоратларга мақсадли тайёрлаш тизими бўйича параллел такомиллашган режалаштирилган дастурни ишлаб чиқиш ҳисобига чидамлилик машқларини юқори сифат кўрсаткичларда бажариш имкониятлари оширилган;
5-6 синф ўқувчиларининг дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотлари самарадорлигини ошириш учун чидамлилик сифатини босқичли такомиллаштириб боришга йўналтирилган айланма машғулот машқлар мажмуасини ёшга хос экстрополяциявий параметрларга (машқни аниқ вақт ва макон диапазонларини ҳис қилиш каби) мослаштириб қўллаш ҳисобига югуриш тезлигини бир меъёрда ушлаб туриш кўрсаткичлари оширилган;
5-6 синф ўқувчиларининг чидамлилик сифатини ривожлантириш учун дарсдан ташқари машғулот мезоциклларини жисмоний тарбия дастур бўлимларининг мураккаблик даражаси бўйича (ҳаракатлар мураккаблигини фазалари ўртасидаги узвийлик бўйича вақт давомийлигини белгиловчи элементлари сони ва энергия сарфининг ошиб бориши каби) бир-бирига боғлиқли рақамлаштирилган ҳолда тизимли қўллаш ҳисобига ўқувчилар чидамлилик сифатини ривожланиш жараёнини ишончли назорат қилиб бориш имкониятлари оширилган;
5-6 синф ўқувчиларининг чидамлилигини таъминловчи функсионал кўрсаткичларни ошириш учун дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотларида чидамлилик сифатини ривожлантирувчи қўшма спорт турларига асосланган комплекс машқлар мажмуаларини (гимнастика, енгил атлетика элементларини бир-бирига мос интеграцион қўллаш каби) иш қобилиятининг тебраниш хусусиятлари барқарорлиги бўйича мувофиқликда қўллаш ҳисобига чидамлилик сифатини ривожлантиришга йўналтирилган услубият оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотларда 5-6 синф ўқувчиларини чидамлилик сифатини ривожлантиришга қаратилган педагогик тадқиқот давомида олинган илмий натижалар асосида:
5-6 синф ўқувчилари мактабдан ташқари жисмоний тарбия машғулотларини модернзациялаш учун йил бўйи давом этувчи машғулотларда чидамлилик сифатининг сенситив даврлар хусусиятлари ва чораклик назоратларга мақсадли тайёрлаш тизими бўйича паралелл (дастур бўлимларида белгиланган меъёрларни юқори кўрсаткичларда топшириш каби) режалаштирилган дастурни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳар, Сергели тумани 104-сонли умумий ўрта таълим мактабининг дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-октябрдаги 03-16/10295-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг чидамлилик сифати ўртача 14,2% га кўтарилган;
5-6 синф ўқувчиларининг мактабдан ташқари жисмоний тарбия машғулотлари самарадорлигини ошириш учун чидамлилик сифатини босқичли такомиллаштириб боришга йўналтирилган айланма машғулот машқлар мажмуасини ёшга хос экстрополяциявий параметрларга (машқни аниқ вақт ва макон диапазонларини ҳис қилиш каби) мослаштириб қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳар, Сергели тумани 7-сонли умумий ўрта таълим мактабининг дарсдан ташқари машғулотларида қўшимча тайёргарлик воситаси сифатида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-октябрдаги 03-16/10295-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги жами 12,4% га яхшиланган;
5-6 синф ўқувчиларининг чидамлилик сифатини ривожлантириш учун дарсдан ташқари машғулот мезоциклларини жисмоний тарбия дастур бўлимларининг мураккаблик даражаси бўйича (ҳаракатлар мураккаблигини фазалари ўртасидаги узвийлик бўйича вақт давомийлигини белгиловчи элементлари сони ва энергия сарфининг ошиб боришини белгилаб бериш каби) бир-бирига боғлиқли рақамлаштирилган ҳолда тизимли қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўрта синф ўқувчиларининг дарсдан ташқари машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-октябрдаги 03-16/10295-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг чидамлилик сифати бўйича натижалари умумий 14,6%га ва функсионал имконияти 11,4%га яхшиланган;
5-6 синф ўқувчиларининг чидамлилигини таминловчи функсионал кўрсаткичларни ошириш учун дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотларида чидамлилик сифатини ривожлантирувчи қўшма спорт турларига асосланган комплекс машқлар мажмуаларини (гимнастика, енгил атлетика элементларини бир-бирига мос интеграцион қўллаш каби) иш қобилиятининг тебраниш хусусиятлари барқарорлиги бўйича мувофиқликда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани 2-сонли умумий ўрта таълим мактабига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-октябрдаги 03-16/10295-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиши 11,8%га яхшиланган.