Қодирова Шаҳло Шавкатжон қизининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий педагогик таълим муассасалари талабаларининг касбий-амалий жисмоний тайёргарлигини оптималлаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8879.
Илмий раҳбар: Ураимов Санжар Рўзматович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Собирова Лайло Бахрамовна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг касбий-амалий жисмоний тайёргарлигини оптималлаштириш моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг тана мушаклари фаоллиги ва бўғимлар ҳаракатчанлигини ошириш учун касбий фаолиятга йўналтирилган индивидуал, жуфтлик ва жамоавий қўллашга йўналтирилган “Жисмоний тарбия дақиқалари” (2Д, 3Д форматдаги анимацион) машқлар комплексини ишлаб чиқиш ҳисобига жисмоний тайёргарлигини ошириш имконияти кенгайтирилган;
талабаларнинг соғломлаштирувчи машғулотларини режалаштиришда жисмоний тайёргарлик ва ҳаракат фаоллик даражасини оширишга қаратилган касбий фаолият талаблари асосида касбий-амалий жисмоний тайёргарликни оптималлаштириш моделини ишлаб чиқиш ҳисобига жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш имконияти оширилган;
талабаларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш учун уларнинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб жисмоний фаоллиги минимал, соғлом турмуш тарзини сақлаш меъёрларининг юқори чегарасига яқин оптимал ҳамда спортга мойиллиги бор талабалар учун ҳажми юқори бўлган максимал катталикдаги юкламаларни белгиловчи уч даражали жисмоний тайёргарлик дастурини ишлаб чиқиш ҳисобига талабаларнинг дарсдан ташқари машғулотларини анъанавий ёндашувга нисбатан индивидуаллаштириш имконияти яратилган;
талабаларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган “ОптиФорма” мобил иловасини яратиш орқали метаболик энергия сарфи кўрсаткичларини ҳисоблаш ва ўз-ўзини назорат қилиш механизмларини рақамли технологиялар билан интеграциялаш ҳисобига машғулотлардан самарали фойдаланиш имконияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларининг жисмоний тайёргарлигини касбий‑амалий йўналишда оптималлаштириш бўйича ўтказилган тажриба тадқиқотлари давомида олинган илмий натижалар асосида:
талабаларнинг тана мушаклари фаоллиги ва бўғимлар ҳаракатчанлигини ошириш учун касбий фаолиятга йўналтирилган индивидуал, жуфтлик ва жамоавий қўллашга йўналтирилган “Жисмоний тарбия дақиқалари” (2Д, 3Д форматдаги анимацион) машқлар комплексини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона давлат университети талабаларининг жисмоний тарбия машғулотлари жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 15-июлдаги 02-16/7504-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг портловчи куч сифати 16,18 % га, чаққонлик ва куч сифатлари 15,76 % га ошган;
талабаларнинг соғломлаштирувчи машғулотларини режалаштиришда жисмоний тайёргарлик ва ҳаракат фаоллик даражасини оширишга қаратилган касбий фаолият талаблари асосида касбий-амалий жисмоний тайёргарликни оптималлаштириш моделини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона давлат университети талабаларининг машғулотларига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 15-июлдаги 02-16/7504-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг махсус ва ёрдамчи машқлардан кенг қамровли фойдаланиш имкониятлари, уларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси, зарур ҳаракат сифатларининг ривожланиш кўрсаткичлари 11,4 % га ошган;
талабаларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш учун уларнинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб жисмоний фаоллиги минимал, соғлом турмуш тарзини сақлаш меъёрларининг юқори чегарасига яқин оптимал ҳамда спортга мойиллиги бор талабалар учун ҳажми юқори бўлган максимал катталикдаги юкламаларни белгиловчи уч даражали жисмоний тайёргарлик дастурини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Андижон давлат университетида амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 15-июлдаги 02-16/7504-сонли маълумотномаси). Натижада, уларнинг куч сифати кўрсаткичи 13,1 % га, чидамлилик сифати кўрсаткичи 11,73 % га, тезкорлик сифати кўрсаткичи эса 9,51 % га ошган;
талабаларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган “ОптиФорма” мобил иловасини яратиш орқали метаболик энергия сарфи кўрсаткичларини ҳисоблаш ва ўз-ўзини назорат қилиш механизмларини рақамли технологиялар билан интеграциялаш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган давлат университети талабаларининг дарсдан ташқари машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 15-июлдаги 02-16/7504-сонли маълумотномаси). Натижада, куч сифатлари 13,02 % га, куч чидамлилиги 10,26 % га, умумий чидамлилик кўрсаткичлари 13,24 % га, махсус чидамлилиги 9,33 % га ошган.