Мадаминов Фахриддин Шавкат ўғлининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич тайёргарлик босқичидаги слаломда эшкак эшувчиларнинг йиллик тайёргарлик жараёнини режалаштириш услубияти”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5306.
Илмий раҳбар: Рахманов Элдор Толибжонович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мамбетназаров Исламбек Муратбаевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич тайёргарлик босқичидаги слаломда эшкак эшувчиларнинг йиллик тайёргарлигини режалаштириш дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич тайёргарлик босқичидаги слаломда эшкак эшувчиларнинг мувозанат сақлаш функсиясини ривожлантириш учун статик ва динамик режимда (қайиқда) танани имкон қадар барқарорлигини сақлаган ҳолда буришга қаратилган (паст оқимли сувда айланиш ва бурилишлар каби) махсус машқларни машғулотларда индивидуал қўллаш ҳисобига мураккаб вазиятларга мослашиш имконияти яхшиланган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги слаломда эшкак эшувчиларнинг йиллик машғулот жараёнини тизимлаштириш учун тайёргарлик гуруҳларида юклама ҳажми ва шиддатини микро, мезоцикллар бўйича такомиллаштиришга қаратилган ўқув-машғулот дастурини ишлаб чиқиш ҳисобига спортчиларни мусобақага самарали тайёрлаш имконияти оширилган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги слаломда эшкак эшувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш учун мушак гуруҳлари учун танлаб таъсир этувчи мувофиқлаштириш лаёқати, эгилувчанлик, тезкор-куч, куч-чидамкорлик каби жисмоний сифатларни ривожлантиришга қаратилган махсус машқлар мажмуаси (ўз тана оғирлиги билан бажариладиган куч машқлари, 1 дақиқагача гидротормозлар орқали эшкак эшиш каби)ни киритиш ҳисобига юкламаларни меъёрлаш услубияти такомиллаштирилган;
бошланғич тайёргарлик босқичида слаломда эшкак эшувчилар билан ўтказиладиган ўқув-машғулотларда спортчиларни жамоавий усул ёрдамида қуруқликда ва сувдаги ҳаракатли ўйинлар (тўсиқ остидан ўтиш, қизил-яшил, ва тўп олиб ўтиш каби)ни ёш хусусиятларига нисбатан вариатив қўллаш ҳисобига умумий ва махсус жисмоний тайёргарлиги такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич тайёргарлик босқичида ёш слаломда эшкак эшувчиларнинг ўқув-машғулот жараёнларини такомиллаштириш юзасидан ўтказилган тажрибалар асосида:
бошланғич тайёргарлик босқичидаги слаломда эшкак эшувчиларнинг мувозанат сақлаш функсиясини ривожлантириш учун статик ва динамик режимда (қайиқда) танани имкон қадар барқарорлигини сақлаб буришга қаратилган (паст оқимли сувда айланиш ва бурилишлар каби) махсус машқларни машғулотларда индивидуал қўллаш ҳисобига мураккаб вазиятларга мослашиш имконияти бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани спорт мактаби машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 11-апрелдаги 02-16/3611-сон маълумотномаси). Натижада, ёш слаломчиларнинг жисмоний тайёргарлиги 14,6 %га, функсионал ҳолати эса 15,8 %га ошган; 
бошланғич тайёргарлик босқичидаги слаломда эшкак эшувчиларнинг йиллик машғулот жараёнини тизимлаштириш учун тайёргарлик гуруҳларида юклама ҳажми ва шиддатини микро ва мезоцикллар бўйича такомиллаштиришга қаратилган ўқув-машғулот дастурини ишлаб чиқиш ҳисобига мусобақага самарали тайёрлаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Бошланғич тайёргарлик босқичида спорт машғулотларини ташкил этиш (эшкак эшиш)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 2024-йил 11-мартдаги ЎҚ-0000140-рақамли гувоҳнома). Натижада, слаломда эшкак эшувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлик даражасининг кўрсаткичлари 17,38%га яхшиланган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги слалом эшкак эшувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш учун мушак гуруҳлари учун танлаб таъсир этувчи координацион қобилиятлар, эгилувчанлик, тезкор-куч, куч-чидамкорлиги каби устувор жисмоний сифатларни ривожлантиришга қаратилган махсус машқлар мажмуасини киритиш ҳисобига Тошкент вилояти Сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 11-апрелдаги 02-16/3611-сон маълумотномаси). Натижада, спортчиларининг тайёргарлик даражаси 17,5 %га яхшиланган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги слаломда эшкак эшувчилар билан ўтказиладиган ўқув-машғулотларида умумий ва махсус тайёргарлигини жамоавий усули ёрдамида қуруқликда ва сувдаги ҳаракатли ўйинлар (тўсиқ остидан ўтиш, қизил-яшил, ва тўп олиб ўтиш каби)ни ёш хусусиятларига нисбатан вариатив қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон “РОWИНГ 
& CАНОЕ” федерациясининг Тошкент вилоят бўлими машғулот жараёнига татбиқ этилди. (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 11-апрелдаги 02-16/3611-сон маълумотномаси). Натижада, спортчиларнинг мусобақа натижалари 13,8 %га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish