Абдусаломов Исроил Комилжон ўғлининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талаба-волейболчиларнинг блок қўйиш техникасини кинематик кўрсаткичлар асосида такомиллаштириш услубияти”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped4621
Илмий раҳбар: Рахманов Элдор Толибжонович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Кочкаров Атабек Ахматваевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Пулатов Азад Артикович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади талаба-волейболчиларнинг блок қўйиш техникасини такомиллаштириш учун техник хатоларни аниқлаш ва коррексия қилиш, шунингдек, блок қўйиш фазаларини босқичма-босқич ҳамда комплекс ривожлантирувчи машғулот услубиятини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
талаба-волейболчиларнинг блок қўйиш техник ҳаракатини бажаришдаги хатоларини аниқлаш ва тузатиш учун замонавий технологиялар, 3Д таҳлил натижалари асосида тайёргарлик жараёнидаги турли хилдаги ҳаракатларни фазовий-вақт хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда такрорий, имитацион ва реал мусобақа шароитидаги машғулотларда қўллаш ҳисобига блок қўйиш техникасини автоматлаштириш имкониятлари оширилган;
талаба-волейболчиларни жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш учун базавий-ривожлантирувчи мезоцикл машғулотларига индивидуал ва жуфтликда латерал ҳаракат ва плёметрик машқлар спортчининг антропометрик кўрсаткичларига мослаштириш ҳисобига блок қўйиш техникаси яхшиланган;
блок қўювчи волейболчиларнинг техник тайёргарлигини такомиллаштириш учун махсус тайёргарликга кирувчи рақиб ҳужум симуляциясига қарши 2-, 3- ва 4-зоналардан ноқулай динамик вазиятларда жуфтлик ва гуруҳли блоклаш машқларини киритиш ҳисобига реал ўйин шароитида техник ҳаракатларни самарали якунлаш имкониятлари оширилган;
талаба-волейболчиларнинг мусобақа олди даврида техник ҳаракатлар самарадорлигини ошириш учун мураккаб фазаларни динамик ва статик ҳолатларда бажаришга қаратилган “Блок устаси” мобил иловасига депсиниш, учиш ва қўниш фазаларига мос техник элементларни киритиш ҳисобига ўйин жараёнидаги комбинацион ҳаракатлар такомиллаштириган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талаба-волейболчиларнинг блок қўйиш техникасини такомиллаштириш учун техник хатоларни аниқлаш ва коррексия қилиш, шунингдек, блок қўйиш фазаларини босқичма-босқич ҳамда комплекс ривожлантирувчи машғулот услубиятини ишлаб чиқиш бўйича педагогик тажрибалар давомида олинган натижалар асосида:
талаба-волейболчиларнинг блок қўйиш техник ҳаракатини бажаришдаги хатоларини аниқлаш ва тузатиш учун замонавий технологиялар, 3Д таҳлил натижалари асосида тайёргарлик жараёнидаги турли хилдаги ҳаракатларни фазовий-вақт хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда такрорий, имитацион ва реал мусобақа шароитидаги машғулотларда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети волейбол ихтисослиги талабаларининг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 8-августдаги 02-16/8375-сонли маълумотномаси). Натижада, талаба-волейболчиларнинг блок қўйиш ҳаракатини бажариш жараёнида тана қисмларининг бўғим бурчаклари тадқиқот охирига келиб 2 зона бўйича 17,1%, 3 зонада 16,2% га ва 4-зонада 16,8%га оптималлашган;
талаба-волейболчиларни жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш учун базавий-ривожлантирувчи мезоцикл машғулотларига индивидуал ва жуфтликда латерал ҳаракат ва плёметрик машқлар спортчининг антропометрик кўрсаткичларига мослаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона давлат университети университети волейбол ихтисослиги талабаларининг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 25-июндаги 02/01-01-235-сонли маълумотномаси). Натижада, талаба-волейболчиларнинг блок қўйиш ҳаракати фазалари давомийлиги натижалари 2 зона бўйича 14,94% га, 
4-зона бўйича 14,61% га ўсиш орқали яхшиланган;
блок қўювчи волейболчиларнинг техник тайёргарлигини такомиллаштириш учун махсус тайёргарликга кирувчи рақиб ҳужум симуляциясига қарши 2-, 3- ва 4-зоналардан ноқулай динамик вазиятларда жуфтлик ва гуруҳли блоклаш машқларини киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган давлат университети волейбол ихтисослиги талабаларининг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 8-августдаги 02-16/8375-сонли маълумотномаси). Натижада, талаба-волейболчиларнинг блок қўйишдан кейинги қўниш жараёнида оғирлик маркази пасайиши 2-зона бўйича 17,16% га, 3-зона бўйича 23% га, 4-зона бўйича 24,3% га яхшиланишига эришилган;
талаба-волейболчиларнинг мусобақа олди даврида техник ҳаракатлар самарадорлигини ошириш учун мураккаб фазаларни динамик ва статик ҳолатларда бажаришга қаратилган “Блок устаси” мобил иловасига депсиниш, учиш ва қўниш фазаларига мос техник элементларни киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар Бухоро давлат университети волейболчи талабаларининг тайёргарлик жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 25-июндаги 02/01-01-235-сонли маълумотномаси). Натижада, талаба-волейболчиларнинг блок қўйиш ҳаракати фазалари бўйича баҳолаш натижалари 2-зона бўйича 17,16% га, 4-зона бўйича 17,57% га такомиллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish