Мамажонова Мухлисахон Музаффар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларининг халқаро рейтинг кўрсаткичларини оширишнинг стратегик бошқарув механизмлари”, 08.00.13-Менежмент 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5216.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Янги Ўзбекистон” университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Янги Ўзбекистон” университети қошидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини берувчи PhD.03/07.07.2025.I.192.02 рақамли Илмий кенгаш
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Умарова Хилола Уктамовна
Расмий оппонентлар: Абдураҳмонова Гулнора Қаландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Мараҳимов Азизбек Авазбекович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади — олий таълим муассасаларининг халқаро рейтинг кўрсаткичларини оширишга йўналтирилган стратегик бошқарув механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасаларини стратегик бошқариш тизими THE World University Rankings методологияси индикаторларига таянган ҳолда университет фаолиятини таълим, илмий-тадқиқот ва инновацион йўналишлар кесимида баҳолашни назарда тутувчи индикаторли стратегик бошқарув архитектураси билан такомиллаштирилди; 
THE, QS ва ARWU халқаро университет рейтинглари методологияларида қўлланиладиган индикатор таркиби ва оғирлик коеффициентларининг институционал жиҳатдан фарқланиши университетларнинг рейтингга йўналтирилган стратегик хулқ-атворини турлича шакллантириши аниқланиб, мазкур фарқларни ҳисобга олган ҳолда таълим, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият устуворликларини қайта белгилашга қаратилган рейтинг-специфик бошқарув қарорларини ишлаб чиқишни назарда тутувчи илмий ёндашувни такомиллаштириш таклифи асосланди.
THE World University Rankings индикаторлари кесимида янги (≤50 йил) ва анʼанавий (>100-йил) университетлар кўрсаткичларининг ўртача қийматларини таққослаш натижасида янги университетларда таълим бериш сифати (–10,2 фоиз) ва илмий тадқиқотлар (–8,3 фоиз) индикаторидаги нисбий паст кўрсаткичлар илмий иқтибосланиш даражаси (+8,5 фоиз) ҳамда халқаро кўриниш (+8,1 фоиз) индикаторлари бўйича устун натижалар билан мувозанатланиши аниқланиб, ушбу индикаторлар ўртасидаги мувозанатни ҳисобга олувчи рейтингга йўналтирилган стратегик бошқарув ёндашувини такомиллаштириш таклифи асосланди; 
олий таълим муассасаларида THE World University Rankings методологиясининг асосий блокларини (тадқиқот сифати, тадқиқот муҳити, илмий иқтибосланиш даражаси, таълим бериш сифати, халқаро кўриниш ва саноат билан ҳамкорлик даромади) институционал вазифалар кесимида парчалаш орқали ҳар бир индикатор учун аниқ КПИлар, ўлчов бирликлари, масъул тузилмалар ва мониторинг даврийлигини қамраб олган рейтингга йўналтирилган КПИ тизими шакллантирилиб, ушбу КПИларни рақамли рейтинг мониторинги воситасида стратегик бошқарув қарорлари билан боғлашга асосланган бошқарув архитектураси такомиллаштирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши қуйидагилардан иборат:
THE World University Rankings методология блоклари (тадқиқот сифати, тадқиқот муҳити, илмий иқтибослилик даражаси, халқаро кўриниш, саноат билан ҳамкорликдан олинадиган даромад) асосида олий таълим муассасаларида кўп даражали, фанлараро стратегик бошқарув механизмларини жорий этиш, рейтинг индикаторларига мувофиқ “Энтрепренеуриал университй” (тадбиркор ОТМ) моделида ривожланиш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялардан ТДИУ, ЎзМУ, ТКТИ, ТДТУ ҳамда СамДУ фаолиятида халқаро нуфузни ошириш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 17-декабрдаги 02/17-2025-99-сон маълумотномаси);
халқаро рейтинглар билан ишлаш, стратегик бошқарувни такомиллаштириш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштириш, маълумотларга асосланган бошқарув (дата-дривен манагемент) тамойилларини жорий этиш бўйича илмий таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика институти, Чирчиқ давлат университети ҳамда Жиззах давлат педагогика университети фаолиятида амалиётга татбиқ этилган. Тадқиқот таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 28-апрелдаги ПФ-73-сон Фармонида белгиланган педагогика соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим ташкилотлари бошқарув тизимини такомиллаштириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 12-декабрдаги 03-33-3587-сон маълумотномаси);
олий таълим муассасаларининг рейтинг кўрсаткичларини баҳолаш, индикаторлар мониторингини такомиллаштириш, таълим сифатини назорат қилишнинг дата-аналитик механизмларини ривожлантириш бўйича илмий таклифлар Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан миллий рейтинг индикаторлари тизимини шакллантириш ва рейтинг платформасининг методологик моделини ишлаб чиқиш жараёнларида фойдаланилган (Миллий агентликнинг 2025-йил 16-декабрдаги 03/18-144-сон маълумотномаси);
қиёсий таҳлил ва ривожланиш бўшлиқларини аниқлаш модели (Benchmarking–Gap Analysis) Янги Ўзбекистон университетининг халқаро рейтингларга кириш стратегиясини аниқлаш ва устувор йўналишларни белгилашда Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети томонидан амалий таҳлилий восита сифатида фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 18-декабрдаги 11-05-7129/01-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish