Маҳкамов Жамшид Абдулхамидовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Иқлим ўзгаришининг Фарғона вилояти ландшафтларига ҳамда ландшафт-мелиоратив ҳолатига таъсирини баҳолаш», 11.00.01 - Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Gr361.
Илмий раҳбар: Қўзибоева Озодхон Махмудовна, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қўқон давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07. 
Расмий оппонентлар: Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович, география фанлари доктори, профессор; Тошбоев Зафаржон Махрамқулович, география фанлари бўйича  фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўш давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона вилояти иқлимини ўзгариши ландшафт комплексларига ва ландшафт-мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларини амалга ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
статистик, фонд материаллар ва аерокосмик методлар ёрдамида Фарғона вилоятининг 1:100 000 масштабли ландшафт, ландшафт-мелиоратив, ерости сув сатҳининг ўзгариш картаси, ер ресурсларини шўрланиш карталари яратилган;
иқлим ўзгаришини Фарғона вилояти ландшафтларига таъсири эффекти аниқланган ҳамда ҳудуднинг ландшафт-мелиоратив ҳолатида ўзгариш динамикасининг ер ости сувлари сатҳи тебранишларига мос тарзда баҳоланган;
иқлим ўзгаришини ландшафт-мелиоратив ҳолатга ва тупроқларнинг ҳосилдорлик даражасига таъсири механизмлари аниқлаштирилган ҳамда ер ресурсларини ўзлаштириш даражалари жуда юқорилиги аниқланган;
Фарғона вилояти иқлим ўзгариши шароитида ландшафт ҳилма-ҳиллигини сақлаш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва экологик вазиятини яхшилаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқлим ўзгаришининг Фарғона вилояти ландшафтларига ҳамда ландшафт-мелиоратив  ҳолатига таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иқлим ўзгаришини ландшафтларга таъсири эффекти аниқланганлиги ҳамда ҳудудларнинг ландшафтлар ўзгариш динамикасини баҳолашлари “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” давлат муассасаси “Геоекология ва мелиоратив гидрогеология” лабораториясининг илмий-амалий тадқиқотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025-йил 14-июлдаги 08-2113-сон маълумотномаси). Натижада, ҳароратни ортиши ва ёғин миқдорини камайиши қишлоқ хўжалик экинларини ҳосилдорлик даражасини пасайишига ва ерларни шўрланишига таъсир этишини аниқлашга ҳамда ер ресурсларини шўрланишини олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқишга имкон яратилган;
ландшафт-мелиоратив ҳолатга, тупроқларнинг ҳосилдорлик даражасига иқлим ўзгаришининг таъсири, қишлоқ хўжалик экинларининг ривожланишига ҳарорат ва ёғин миқдори ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар таъсири ҳамда ер ресурсларининг ўзлаштирилиш даражалари ва прогнозлари “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” давлат муассасаси “Геоекология ва мелиоратив гидрогеология” лабораториясининг илмий-амалий тадқиқотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025-йил 14-июлдаги 08-2113-сон маълумотномаси). Натижада, иқлим ўзгаришини тупроқларнинг мелиоратив ҳолатига ва ҳосилдорлик даражасига таъсирини ўрганиш ҳамда ер ресурсларини ўзлаштирилиш даражаларини аниқлаш ва башорат қилиш тадқиқотларини олиб боришда фойдаланиш имконини берган;
иқлим ўзгариши шароитида ландшафт ҳилма-ҳиллигини сақлаш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва экологик вазиятни яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” давлат муассасаси “Геоекология ва мелиоратив гидрогеология” лабораториясининг илмий-амалий тадқиқотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025-йил 14-июлдаги 08-2113 –сон маълумотномаси). Натижада, геоекологик хавфсизлик ва ерларнинг унумдорлигини сақлаш, сув танқислиги шароитида сув ва туз режимини мақбуллаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish